-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Муҳаббат гулхани
Буюк асарларнинг умрбоқийлиги шундаки, улар ҳар асрда қайта ўқиларкан янги бир қирралари билан намоён бўлаверади. Ҳар бир авлод ўзи учун янги фазилатларни кашф қилиб боради. Ёш ижодкор Иброҳим Азиз Л. Толстой, Ф. Достоевкий, М. Лермонтов, Ч. Айтматов, Я. Плёсов каби буюк ёзувчиларнинг асарларини ўқиб, бугунги XXI аср авлодининг нуқтаи назари билан таҳлил қилади, кутчимаган хулосалар чиқаради. Иброҳимнинг мақолалари ёш китобхонларни жиддий адабиёт ҳақида фаол фикрлашга рағбат беради деган умиддамиз.
-
Ёниқ сўз
Адабиётшунос Қозоқбой ЙЎЛДОШнинг «Ёниқ сўз» китоби бугунги ўзбек адабиётининг энг долзарб масалалари тадциқига бағишланган. Муаллифнинг турли йилларда ёзилган мақолаларидан ташкил топган бу тўплам ижодкор шахсиятига э^тиромли ёндашуви ҳамда бадиий матн замиридаги эстетик жозибани очишга йўналтирилганлиги билан эътиборни тортади. Бугунги ўзбек адабиётшунослигидаги янгича тамойиллар яққол намоён бўлганлиги билан ажралиб турадиган ушбу китоб миллий адабий тафаккур ривожига жиддий таъсир кўрсатишига умид қиламиз.
-
Навоий замондошлари эътирофида
Ушбу китобда ҳануз кам ўрганилган соҳа - XV аср Ҳирот илм-фан вакилларининг Алишер Навоийга муносабати ҳақида сўз юритилади.
-
Маърифат дафтари
Ибратли ҳикоятлар ва пурмаъно ривоятларга бой диний адабиётлардаги маърифатимизни ошириб, маънавиятимизни бойитадиган ахлоқий мавзу ва панд-насиҳат руҳидаги намуналар асосида тартиб берилган навбатдаги тўплам хам сўз сеҳрига ошно кўнгилларга муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Донолар суҳбати
Донишманд зотларнинг ҳар иши - ибрат, ҳар сўзи - ҳикмат. Шунинг учун уларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ривоят ва ҳикоятлар, бу теран тафаккур соҳибларининг кенг қомусий билим ва катта ҳаётий тажриба билан тўйинган пурмаъно фикрлари асрлар давомида тилдан-тилга, китобдан-китобга ўтиб келган. Ушбу тўплам ана шундай ибратли ривоятлар ва ҳикматли сўзлардан тузилган
-
Пул оқими квадранти
Бу китоб молиявий билимлар ҳақида. Одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бундан анча йиллар муқаддам, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чиқишди. Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат қилиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Anor
O'zbekiston xalq yozuvchisi Abdulla Qahhorning "Anor" deb nomlangan to'plamiga uning eng mashhur qissa hamda hikoyalari jamlandi.
-
Bog‘chasaroy fontani
Bugun Siz bilan ziyo, ilm-u irfon, ma’naviyat va ma’rifatni o‘zida mujassam etgan buyuk va muhtasham adabiyot olamiga safar qilishga jazm etdik. Jahon adabiyoti bo‘stonida o‘zining munosib o‘miga, yuksak mavqe va maqomga ega bo‘lgan bu olam - rus adabiyotidir. Xabaringiz bor, so‘nggi yillarda 0 ‘zbekiston Respublikasi va Rossiya Federatsiyasi o‘rtasida siyosiy, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy va madaniy-gumanitar sohalarda o‘zaro hamkorlik aloqalari sifat jihatdan yangi bosqichga ko‘tarildi. Ushbu ko‘p qirrali do‘stlik va hamkorlik aloqalarining yorqin timsoli sifatida muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tomonidan «Rus adabiyoti durdonalari» rukni ostida 100 jilddan iborat asarlar majmuasini nashr qilish tashabbusi ilgari surilgani muhim madaniy voqeadir.
-
Биринчи муҳаббатим
Ўз ҳаётида севиб-севилмаган муҳаббат аталмиш ажиб боғдан гул узмаган инсон бўлмаса керак. Бу боқий ва муқаддас туйғу шоиру ёзувчиларимиз бахшию рассомларимиз ижодининг доимо бош мавзуси бўлиб келган.
-
Тубсизлик гирдобидаги аёл
Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсизлик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати мисолида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган. Кутилмаган ҳодисалар, ҳаётнинг ранг-баранг қирраларини ўзида акс эттирган бу асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Виноваты звезды
Подростки, страдающие от тяжелой болезни, не собираются сдаваться. Они попрежнему остаются подростками – ядовитыми, неугомонными, взрывными, бунтующими, равно готовыми и к ненависти, и к любви. Хейзел и Огастус бросают вызов судьбе. Они влюблены друг в друга, их терзает не столько нависшая над ними тень смерти, сколько обычная ревность, злость и непонимание. Они – вместе. Сейчас – вместе. Но что их ждет впереди.
-
Макорим ул-аҳлоқ
Ушбу асар Алишер Навоийнинг сермаҳсул адабий ва илмий фаолияти билан биргаликда, унинг мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатнинг тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олижаноб хулқлари, юксак инсоний фазилатлари тўғрисида маълумотлар беради.
-
Ҳақиқатнинг кўзлари
Сўзимиз хавода қолмасин Бу Миразиз Аъзам даъвати. Дархақиқат вужуд қаридан сизиб чиқаётган сўз ўз маконинг ватанини, элу элатини топмоғи лозим. Муаллифнинг мазкур тўпламига унинг Севаман, Туйғулар ва Сабот китобларидан олинган манзумалари ҳамда кейинги йилларда ёзилган янги шеърлари киритилган.
-
Минг бир кеча. Араб эртаклари 8-жилд
Ҳикоя қилишларича, қадим замонда, ўтмиш давру давронда, Миср мамлакатида Тожиддин исмли бир савдогар яшаб ўтган .
-
Аёл армони
Аёлни тушуниб бўладими? Аёл ҳиссиётини, унинг зиддиятли туйғуларини тўла англаш мумкинми? Файласуфлар бу саволга йўқ деб жавоб беради. Бинобарин, аёл дунёси- тилсимли дунё. Зоҳирий ҳаракатларини кузатиш орқалигина бу оламни қисман эгаллаш мумкин. Ёзувчи Баҳодир Худойберганов Аёл армони романида ўша ғаройиб мавзуга қўл урган. Даставвал дугона тутинган аёлларнинг турмуш сўқмоқларидан қай тариқа илгарилаганини, орзу-истаклари, армону изтиробларини ёрқин тасвирлайдики, бу ҳол насримиз учун деярли янгиликдир. Мазкур романда сиз ҳаётнинг унчалик кўзга ташланмайдиган қирралари талқинига рўбарў келасиз. Худди ана шу хусусият роман қадрини янада оширади ва сизни нотаниш тилсимотлар ифодасига ошно қилади.
-
Тангри қудуғи
Ота-она ва фарзанднинг бир-бирларига меҳри қанчалик шарафга сазовор бўлса, улар ўртасида гоҳ-гоҳ юз бергувчи ёвқурлик инсонлар қалбида шунчалик нафрат қўзғаши табиийдир. Яна бир чароғбон- муҳаббат отлиғ туйғу борки, у қанчалар гўзал ва мусаффо бўлса, шунчалик нозик, кўпда унга кўз тегиши, ноҳақ туҳмат ва азоб-уқубатлар гирдобида чархпалак бўлишининг бир сабаби ана шу- хасад тошларига қарши ҳимоятга юпқалигидир. Ушбу роман қаҳрамонлари ҳаёти юқоридаги мулоҳазаларнинг ўзига хос исботи эканини, сиз азиз китобхонлар, уни ўқигач, яна бир карра ҳис этасиз, деган умиддамиз.