- 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
 - 
                                        
 - 
                                        
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
 - 
                                        
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 - 
                                        
 - 
                                        
 - 
                                        
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
 
- 
                                        
Элизабета ёхуд тахтдан воз кечган қиролича ҳақида эссе
Австрия императори ва Венгрия қироличаси бўлган Элизабета ўз даврининг ўқимишли, билимдон аёлларидан бўлган. Табиатан тортинчоқ, камтар бу аёл малика бўлишига қарамасдан, кўпинча одамлардан, саройдаги дабдабалардан ўзини олиб қочар, бунинг ўрнига ойлаб сафар-саёҳатларда бўлар, чет тилларни ўрганар, китоб мутолаа қилар, шеър ёзар ва Ҳофбург саройида спорт билан шуғулланарди.
 - 
                                        
Келажакка мактуб
Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти ва Ҳамид Олимжон номидаги республика мукофоти лауреати Э. Воҳидовнинг бу тўпламига сўнгги йилларда ёзган янги шеърлари киритилди. Ватан согинчи, бўлимида она-юртга садоқат, бунёдкор халққа меҳр-муҳаббат, нафосатга таъзим ўз ифодасини топган. «Биз Донишқишлоқданмиз» бўлимига жамланган ҳажвий шеърлар, айниқса, эски танишимиз Матмусанннг ичакузди ҳангомалари китобхонга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз.
 - 
                                        
Танланган асарлар: III жилдлик
Ушбу китоб муаллифи — Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоб-лари билан узоқ вақт бирга бўлган. Уларга сафарларда ҳамроҳлик қилган. Халқимиз ардоғидаги бу беназир инсонларнинг нурли кунлари-да ҳам, алам-изтироб чеккан онларида ҳам ёнларида бўлган. Хотира-ларда адабий тўқималар йўқ. Тасвирланган воқеалар синчковлик билан кузатилган, ёзувчининг ўткир нигоҳидан ўтган соф ҳақиқатдир. Китобнинг биринчи бобида тилга олинган ва ажиб меҳр билан тасвирланган устозлар энди йўқ. Улар халққа, ватанимиз бадиий хази-насига қимматбаҳо гавҳарлар қолдириб йўқлик сари кетганлар. Китобнинг иккинчи бобида ҳозирги кунда ижод қилаётган ва бугун-ги кунда етук ёзувчи бўлган, халқ ҳурматига сазовар бўлган ёзувчилар, китоб муаллифи шогирдлари тўғрисида қайноқ фикрлар баён қилинади. Учинчи бобда гоҳ нурли, гоҳ нурсиз кунларни бошидан кечирган муаллифнинг изтироблари, кўп машаққатлар билан топган иқболи тўғ-рисида таъсирли фикрлар баён қилинади. Ўйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машаққатлар ҳисобига келганини баён қилади.
 - 
                                        
БАХТСИЗЛАР
Қорақалпоқ халқи орасида Ойдос бий ҳақида ўт билан сувдай бир-бирига қарама-қарши икки хил фикр бир ярим асрдан бери яшаб келмоқда. Баъзилар Ойдос деган номни эшитишлари билан афтларини бужмайтириб, унинг гўрига ғишт қаласа бош қабировлар энг севимли фарзандларининг исмини Ойдос қўйиб унинг қабри устига муҳаббат чечакларини сочишга тайёрлар.
 - 
                                        
Изқувар
Улар тўрт киши: икки эркак икки аёл эдилар. Қаршиларидан намоён бўлган манзарага ҳайрат-ла .Маҳлиё бўлиб тикилардилар . Бу сўлим манзаранинг ҳар бир ҳар бир қаричигача назардан қочирмай , батафсил томоша қилиш ниятида улар бўрон илдиз-пилдизи билан қўпориб бир бирини устига ортмоқлаб тоғдай қалаштириб ташланган уюмини тепасига чиқиб олгандилар.
 - 
                                        
Америка фожиаси
Ёз оқшоми ғира-шира пайт. Аҳолиси тўрт юз минг кишидан кам бўлмаган Америка шаҳрининг савдо маркази баланд иморатлар деворлар шунақа шаҳарлар бўлганига одамлар бир кунмас бир кун ажабласалар ҳам керак.
 - 
                                        
Ўлик уйдан мактублар
Сабирнинг кўз илғамас дашту биёбонлари, тоғлару ўтиб бўлмас ўрмонлари орасида аҳолисининг сони минг , кўпи билан иккиминг бўлган , бошдан - оёқ ёғоч уйлар, бири марказда бошқаси эса қабристонда жойлашган .
 - 
                                        
Chingiz Aytmatov . '' Asrni qaritgan kun''. Roman.
Chingiz Aytmatovning ushbu asarini tom ma'noda oʻzlikni anglash va onaning farzandiga boʻlgan muhabbati tarannum etilgan haqiqat desak bo'ladi. Kitobda onaning farzandiga boʻlgan muhabbati va insonning azizligi, uni tarixiy ildizlaridan, tilidan, g'ururidan mahrum qilish joniga qasd etishdan ham dahshatli jinoyat ekani yovqur Nayman onaning tengsiz fojiasi tasviri asnosida aks ettirilgan.
 - 
                                        
Сиёсатнома
Мана, тўққиз асрлар ошибдики, қўлимиздаги ушбу китоб турли тилларда кўпгина халқларнинг амиру-умаролари, мутафаккир-у ижодкорлари, умуман, зиёли аҳли диққатини ўзига тортиб келади. Ҳатто, Ғарб мамлакатларида бу китоб барча давлар учун давлатни, жамиятни бошқаришда, дин-у эътиқод поклигини, мамлакат яхлитлигини ва даҳлсизлигини сақлашда, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ва осоишталигини сақлашдаяхши қўлланма, мароқли бадиий асар ва тарихий манба сифатида эътироф этилган.
 - 
                                        
Гонконгдан келган тобут
Дунё миқёсида машҳур ҳисобланган ушбу асар ўткир сюжетга, турфа саргузаштларга бойлиги билан ўзига хосдир. Унда тиниб-тинчимас изқувар Нельсон Райаннинг сирли қотиллик тафсилоти билан боғлиқ воқеаларга ўралашиб қолиши, бунинг натижасида кутилмаган даҳмазаларга дучор бўлиши, Гонконгдек улкан шаҳарда суриштирув олиб бориши, разил ва манфур кимсаларга қарши кураши акс этади. Райан ҳақиқатнинг тубига етиш учун ўз ҳаётини хатарга қўяди, бир неча бор ўлимга чап беради. Хўш, моҳир изқувар ниятига етадими? Гонконгдан келган тобут тилсими очилармикан? Китоб детектив ишқибозларига, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
 - 
                                        
Иккинчи тумор
Эркин Воҳидов — ўзбек шоири ва жамоат арбоби. Замоанвий ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири. Шоирни ғазал жанрининг чинакам давомчиси десак, муболаға бўлмайди. Ватанга, унинг чексиз кенглигига муҳаббат, она диёрнинг порлоқ келажагига ишонч Эркин Воҳидов ижодининг энг муҳим жиҳати бўлиб қолади.
 - 
                                        
Ойдин тунлар
Жозибали ажойиб бир тун эди , шундай бир тун эдики , бунақа тун фақат ёш пайтларимиздагина бўлиши мумкин, муҳтарам китобхон . Кўкда юлдузлар чарақлаб турар , осмон шунчалик ёруғ эдики, унга қараб, беихтиёр ўзиндан-ўзинг, наҳотки шундай осмон остида ҳам ҳар хил сер жахил тажанг одамлар яшаса деб сўрагинг келарди.
 - 
                                        
Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида
Қўлингиздаги тўпламдан инсоният бадий тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган Л.Н.Тольстой, О.Бальзак, Н.В.Гоголь, Х.Ҳессе, Ж.Голсуосуорси, Ю.Борген сингари ўнлаб таниқли ижодкорларнинг бадий адабиёт тарихи, табиати, ижоди сирлари,адабий оқимлар, эстетик тамойилларига бағишланган.
 - 
                                        
Erk
Pirimqul Qodirovning "Erk" qissasi Toshkentda 1966-yilda bo`lgan zilziladan keyingi holatlar: shaxarlar qayta tiklanishi,zamonaviylashtirish va metro qurish jarayonlari bilan birga oila qurish borasida o`z fikirlarini ham bayon etgan.
 - 
                                        
Танланган асарлар
Эркин Воҳидовнинг шеърларини дилбар, ғазалларини нафис, достонларини твран қилган омиллардан бири унинг халқ дилидаги гапни айтишидир. Шоирнинг достонлардан тузилган бу мажмуаси ҳам китобхон юрагида ажойиб туйғулар уйғотади деган умиддамиз.
 - 
                                        
Мен, бувим, Илико ва Илларион
Атоқли грузин ёзувчиси Надар Думбадзенинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур романида ҳаётда учрайдиган камчиликлар ҳажв йўли билан қаламга олинган. Дустлик, тотувлик, севги каби хислатлар улуғланган.