-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
The Tragedy of Hamlet, Prince of Denmark
CLAUDIUS, king of Denmark. HAMLET, son to the late, and nephew to the present king. POLONIUS, lord chamberlain. HORATIO, friend to Hamlet. LAERTES, son to Polonius. LUCIANUS, nephew to the king.
-
Адвокатлар фош қилади
"Адвокатлар фош қилади" детектив романининг ҳар бир боби тугалланган алоҳида воқеадан иборат. Уларда турли нопок кимсалар ҳаром, қинғир йўллар билан оч нафсини қондириш учун нималарга қўл уришдан тап тортмаслиги мумкинлиги тасвирланади. Асар қаҳрамонлари - уч адвокат эса ўз касбининг усталари бўлганликлари туфайли уларни фош эта оладилар. Шубҳа, туҳмат остида қолган бегуноҳ одамлар оқланади, уришганлар ярашади. Воқеалар шу йўсинда боғланиб, яхлитликни ташкил этади. Китобдаги воқеалар фавқулодда қизиқарли, кутулмаган бурилиш ва ечимларга бой.
-
Лайли ва Мажнун
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турлиғтуман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Ашраф, Жомий, Амир Шайхим Суҳайлий қаламига мансуб достонлар яратилди. Туркий тилда эса Гулшаҳрий, Ошиқ Пошо, Шаҳидий каби шоирлар Лайли ва Мажнун орасидаги ишқ саргузаштлари ҳақида ўз достонларида айрим парчалар бердиларки, «бу парчалар Лайли ва Мажнун афсонасининг туркий тилдаги дастлабки куртаклари сифатида аҳамиятлидир» (Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони. Т, «Фан», 1970, 29-6). «Лайли ва Мажнун» Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган. Достоннинг кириш бобларидан бирида Навоий анъанани давом эттириб, бу мавзуда асар ёзган салафларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Улардан фарқли ўлароқ асарини туркийда ёзганини алоҳида таъкидлайди. Навоий Низомийнинг достонини «қалъа»га, Деҳлавийникини яхши безакли «қаср»га ўхшатиб, ўзининг достонини эса «қалъа» ва «қаср» атрофидаги шаҳар ва боғларга қиёс этади. Шоир ўз асарини «Фироқнома», «Номаи дард» деб ҳам атайди1 .
-
ҲAЙРAТ УЛ-AБРОР
«Бисмиллoҳир-рaҳмoнир рaҳим». Ушбу жумлaдa энг қиммaтбaҳo дурлaр бир ипгa тизилгaндир. Бундaги ҳaр бир дур жoн жaвҳaридaн, қиммaтигa кўрa эсa, икки жaҳoн нaрxидaн ҳaм oртиқ. Бундa ип икки жaҳoнни бир-биригa бoғлaб, икки жaҳoннигинa эмaс, жoн ҳaёт иплaрини ҳaм тутaштириб тургaндeк. Кимки бoқийлик xaзинaсигa эришишни ўйлaр экaн, шу дур, шу ипни ўзигa тaсбиҳ қилиб oлмoғи кeрaк. Чунки бу oддий ип эмaс. У шундaй aжoйиб сиртмoқдирким, дин вa дaвлaтни oвлaш - қўлгa киритишдa у бўғoв вaзифaсини ўтaй oлaди. У бўғoв ҳaм эмaс, ҳeч қaчoн бўғoвлик қилмaгaн. Бу - жaннaт бoғидaги кийиклaрни қўлгa киритиш учун aрқoн. Уни жoн суви oқaдигaн aриқ, йўқ, жoн суви oқaдигaн aриқ эмaс, бaлки тириклик суви дeсa бўлaди. Бу сув ёқaсидa aлифдeк бўлиб дaрaxтлaр ўсиши билaн биргa, шивитгa ўxшaш xушбўй ўтлaр, дaрaxтлaр устидa мeвaлaри. Шу билaн биргa ўшa гaвҳaрдeк қиммaтбaҳo иплaр Илoҳий xaзинaгa aждaҳoдeк тaлaбгoр ёки бoшқaчa қилиб aйтгaндa, булaр ҳaммaси oсмoннинг энг юқoри қисмидa ўрнaтилгaн қaндилдир. Бaлки aниқлик киритиш учун бу қaндил oрaсигa у ердa ягoнaлик бoғининг қумриси ўзигa уя қургaндир.
-
JINLAR BAZMI
Aziz bolalar! Qo'lingizdagi kitobga buyuk o'zbek yozuvchisi Abdulla Qodiriyning yosh kitobxonlarga bag'ishlangan ikki hikoyasi kiritildi. Ularda xalqimizning milliy urf-odatlari, ba'zi sirli hodisalar haqidagi tasavvurlari mahorat bilan tasvirlangan. Adibning serjilo ohanglarga boy tili, tiniq obrazlari, quvnoq kulgisi, yorqin tasviri o'quvchini maftun etadi. Mazkur kitob adib tug'ilgan kunning 110 yilligiga bag'ishlab chop etilmoqda
-
МEҲРОБДАН ЧАЁН
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши романнинг мавзуидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат1 пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши "тубан" синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
-
НАВОИЙ ЎҚИГАН КИТОБЛАР
Қўлингиздаги мажмуада истеъдодли илмий тадқиқотчи Шерхон Қораев улуғ мутафаккир зот, шоирлар султони, Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг болалигидан бошлаб ўқиган китоблари,илм олган пиру устозлари, у зоти бобаракотни дуо қилган азизавлиѐлар тўғрисидаги маълумотларни китобхон қалбига мустажо бўла оладиган тарзда равон ва илмий ѐндашган ҳолда тақдим эта олган.Китобни ўқиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз, албатта. Зотан Алишер Навоий ўқиган асарлар сизда қизиқиш ўйғотади, деган умиддамиз.
-
-
Венеция савдогари
Вильям Шекспирнинг Венеция савдогари номли китоби барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
НАВОИЙ МАЖЛИСЛАРИ
Ушбу китобда қадим замонлардан шарқ ҳукмдорлари, сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз.
-
БИР ҚУЛТУМ ИШҚ
Шерхон Қораев шеърият аҳлига, шеър ихлосмандларига анчайин таниш. Унинг шеърият мавзулари ранг-баранглиги билан ўзига хосликка эга.Бадиий сўзнинг жилоси Шерхон Қораев ижодида янада яққолроқ, янада теранроқ тарзда намоѐн бўлади.Образли ифодалар, ўхшатмалар, тимсолларга бой ушбу тўплам сиз, шеърхонларга манзур бўлади,деган умиддамиз.
-
Сабот ул-ожизин
Ушбу китоб Сўфи Оллоёрнинг Сабот ул-ожизин номли асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Девон
Ушбу асар илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, тиалабалари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Гуллаш пайти келди, боғларим
Бугунги фараҳбахш кунлар саодати ва шукронаси, эзгулик ифори таралиб турган ушбу китобни шоирнинг азиз мухлисларига тақдим этилади.
-