-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Muhabbat rishtalari (she'rlar)
Vatan mening asl uyimsan, Kundan-kunga ochilar ko’rking. Sensiz qanday yashayman axir, Quchog’ingda baxtimni ko ’rdim.
-
Йўқолган дунё
Машҳур инглиз ёзувчиси хаммага таниш изқувар Шерлок Холмс образининг ижодкори Артур Конан Дойл турли жанрлардаги етмиш жилдлик адабий мерос қолдирган. Унинг илмий тафаккур билан суғорилган ғаройиб вокеаларга бой саргузашт асарлари турли мамлакатларда севилиб ўқилади.
-
Ўлимга маҳкум қилинганлар
Ушбу тўпламда таниқли адиб Н.Исмоиловнинг навбатдаги саргузашт-детектив асари ўрин олган. Унда жиноят ва жазо, яхшилик ва ёмонлик орасидаги кураш, чин инсоний туйғулар ва сохталиклар ҳақида сўз боради. Қахрамонларнинг хатолари ва улар ортидаги пушаймонликлари сизни эътиборсиз қолдирмайди.
-
Конли йўргаклар
Ул диор эндиликда оддийгина афғон юрти эмас, бизнинг хужайра-хужайраларимизга тарқаган оғриқ жароҳатлар, нолалар гўшаси ҳамдир. Бу китоб ўша оғриқларнинг миллиондан бир улуши сифатида муаллифнинг юрагидан отилиб чиқиб, юрак қони билан ёзилгаидир, азиз кигобхон!
-
Миллионер сингари фикрлашни ўрганинг
...Ҳақиқий канадалик миллионер муваффақиятга эришиш тамойиллари ҳақида сўзлаб, одам ўзини ютуққа ва бахтга қандай дастурлаш кераклиги, буни ўз онг ости тасарруфига қай тарзда сингдириши тўғрисида гaпиради...
-
Ой ва сариқ чақа
Стрикленд, том маънода илоҳий қобилият соҳиби эди, лекин санъат ундан яхшигина бадал ҳам талаб қилади. Унинг ўз аёли ва фарзандларини ёлгизлатиб кетиши ҳамда оғир дамда кўмакдош бўлган қадрдони Дирк Струве яхшиликларига акс таъсир кўрсатиши, айни пайтда Бланш Струве муҳаббатига нисбатан адолатсизлиги, унинг ҳаётига зомин бўлиши рассом қисматининг нақадар мураккаб эканини кўрсатади.
-
Уфқ дараҳти
У ўз шеърларида инсон табиат ҳис-туйғу уйғунлигини бир бутун яхлит сувратларини яратишга интилади.мазкур тўпламга шоирнинг шу сингари фадсафий-лирик шеърлари жамланган.
-
Ишққа оид қирқ қоида
Ушбу китоб бугунги кунда асарлари замонамиз бестселлерига айланишга улгурган, Туркия ва АҚШ ёзувчиси сифатида танилган Элиф Шафақ томонидан ёзилган. Унда ишқ туйғуси ва одамлар орасидаги ўзаро бир-бирини тушунишдай мураккаб руҳий муаммолар маҳорат билан ёритиб берилган.
-
Кун кўзи
Тоҳир Қаҳҳорнинг "Кун кўзи" деб аталган ушбу китоб шоирнинг ҳам кечаги, ҳам бугунги ижоди ҳақида тўла тасаввур беради. Мураккаб асримизнинг, асримиз кишиларнинг руҳий манзарасини чизмоқ, эзгуликка интилган инсонларни улуғламоқ шоир шеърларининг асосий мундарижасини ташкил қилади.
-
Буюклар муҳаббати
Мазкур китобда Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хусрав, Фарҳод ва Ширин каби муҳаббати афсоналарга айланган ишқ аҳлининг ҳаётидаги воқеалар, шунингдек, араб мутафаккир шоирларининг севиш ва севилиш тарихлари қаламга олинган. Бу тарихлар ажойиб инсонлар яшаган даврларни акс эттирган, айни чоғда нозик, ҳиссиётга бой, олижаноб ва гоҳ бахтли, гоҳ драматик, ҳатто фожиавий ҳоллари билан бизга сабоқ бўлади.
-
Эркаклар эртаги
Саъдулла Сиёев ўзинингбир нечта тўпламлари орқали ўқувчиларга яхши таниш. Муаллиф бу китобида лаганбардорлик бюрократик молпарастлик худбинлик сингари иллатлар устидан кулади.
-
Уйғотувчи алла
Ушбу тўпламга шоиранинг севги-муҳаббат, она-Ватан, беғубор болалик, қадрдон қишлоқ манзаралари куйланган энг сара шеърлари киритилган. Назм ихлосмандлари Гулжамол ашъорларидан ўзлари учун зарур руҳий озиқ олишларига ишончимиз комил.
-
Тасаввуф. Қаранийдан Рушдийгача
Маълум даврларда динимиз душманлари томонидан тасаввуфни обрусизлантиришга уринишлар бўлди, аммо алохида эътироф этиш керакки, Ислом уммати бошдан кечирган энг мусибатли дамларда ҳам асрлар давомидан тўпланган маънавий ва илмий ҳазиналаримизни сақлаб колишда айнан буюк тасаввуф шайхлари, тариқат пирларининг хизмати беқиёс бўлган.
-
Қайтиши йўқ манзил
"Қайтиши йўқ манзил"-ҳақиқий Шарқ акс эттирилган очиқ роман. Асар рус аёлининг мусофирчиликдаги ҳаётида содир бўлган воқеаларга асосланган бўлиб, аёллар ҳақида, севги, ёлғизлик, эътиқод ва хиёнатлар борасида ҳикоя қилади. "Қайтиши йўқ манзил"-қайноқ ваннадан кейинги муздек душ қабулига ўхшайди.
-
Кабиса
Кўплаб истеъдодли тенгдошлари ичида ажралиб турган, ўз сўзини айтишга интилаётган ёш шоир Феруз Неъматуллаевнинг янгича нигоҳи, ботин ифодаси, ёниқ бир овози таъби нозик шеърхонни бефарқ қолдирмайди.
-
Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси
"Бобур энциклопедияси" Марказий Осиёдан етишиб чиққан ва жахон цивилизацияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган бошқа буюк тарихий намояндалар қомусларини яратишда биринчи тажриба вазифасини ўташи умид қилинади. Китоб кенг ўқувчилар доирасига мўлжалланган.