-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Сайланма V жилдлик: III-жилд
Замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблар асосида тартибланди. Шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолади.
-
Ерте дауирдин адебий естеликлери
Хрестоматия еки болимнен ибарат болып, онда Өзбекстан жоқары хам орта арнаўлы билимлендириў министрлиги тастыйықланған программаға муўапық V-XIV әсир аралығындағы туркий тиллес халықлардың жазба адебий естеликлери. Хрестоматиянын екинши бөлиминде ерте даўирдеги жыраў хам шайырлардың творчествасы, сол дәўирдеги тийисли болған тарийхый толғалар менен танысасыз. Китап филолог илимпазлар, студентлер ҳәм орта мектеплердиң тил, әдебият муғаллимлерине арналған.
-
Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар
Тошкент ислом университети доценти, «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Обидов ва тилшунос синглимиз Дилфуза Сарвароваларнинг «Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар» номли асарлари юқоридаги саволларнинг барчасига тўлиқ, муфассал жавоб берган. Айни пайтда бу китоб мавзу ва йўналишига кўра ҳар томонлама мукаммаллиги билан ҳам шу руҳда нашр килинган асарлардан ажралиб туради. Мухтасар қилиб айтганда Яратгандан ажру савоб умидида умргузаронлик қилаётган ҳар бир мўмин мусулмон учун бу китоб катта бир хазина. Бу хазинага эга бўлган биродарларимизни «муборакбод этиш баробарида барчаларини Аллоҳ розилигини топишларига тилакдошмиз.
-
Эзоп масаллари
Юнонлар эрамиздан олдинги VI асрда яшаган кул Эзопни узларининг энг биринчи масал устаси, деб \исоблаганлар. Уша замондан бери бадиий адабиётда масал жанри тилга олинганида, ана шу афсонавий донишманд Эзоп кўз олдимизда намоён бўлади, яъни масал жанрини Эзопсиз тасаввур килиб бўлмайди. Юнонлар ва римликлар ўзларининг барча масалларини “ Эзоп масаллари” деб атаганлар. Юнон ва лотин тилларида яратилган бу масаллар 500 га якдндир.
-
Беозор қушнинг қарғиши
Беозор қушнинг қарғиши ҳикоялар тўплами. Ниҳоятда қизиқарли мароқли ва тарбиявий аҳамиятга эга булиб, ёш авлодни тарбияланишида ёрдам беради.
-
Баҳор соғинчи
Кўнгил қатларида хушбўй насимларини етаклаб кирган ҳайрат туйғу ёмғирига айланади. Кейин битта, иккита, минглаб шаффофранг томчилар она замин чеҳрасига изҳордек тўкила бошлайди. Умидли қаламкаш Умида Сангированинг ушбу тўпламини ўқир экансиз,унинг ўзига хос дунёсини ҳис қилгандек бўласиз.
-
Мен орзуман
Лобар Баратова ҳали жуда ёш . У кўнгил кечинмаларини қоғозга туширибди ва сизга такдим этишга журъат қилибди, азиз шеърхон! Умид қиламизки, бу машқлар келгусида уни адабиётнинг катта йўлларига етакласа.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Гулистон Бўстон
Шарку Ғарбда Саъдий, Шайх Саъдий номи билан шухрат қозонган, кўп халқларнинг улкан шоирлари ўзларига устоз деб билган мутафаккир санъаткорнинг асл номи Мушаррафиддин ибни Муслихиддии Абдуллохдир.
-
Гул ифори
Дилхушбону Ҳамроҳ ўзининг машқлари орқали дунёга, одамларга, атроф-муҳитга муносабатини ифодалашга интилади. Унинг мисралари ҳали қиёмига етмаган бўлиши мумкин. Аммо ҳаваскор шоира ўз қарашлари, ўй-хаёлларини маҳсули бўлган ашъорларини сизга такдим қилишга журъат қилибди.
-
Баҳор суврати
Баҳор эпкинларига масрур кўнгил кенгликларга «парвоз» этади. «Парвоз» этаётган кўнгил гўзал ва бетакрор манзаралар малоҳатидан масрурланиб, соҳиби қўлига қалам тутқазади. Ёш қаламкаш Дилафрўз Холманованинг мўъжаз тўпламидан жой олган шеърларини ўқир экансиз, шу каби ўйлар хаёлингиздан ўтади.
-
Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак.
-
Ватан мадҳи янграр дилимда (Шеърлар)
Гулзода Эгамбердиеванинг «Ватан мадҳи янграр дилимда» деб аталган ушбу мўъжазгина мажмуасида Ватанга бўлган муҳаббат, ота-она ва устозни улуғлаш, висол онлари қадри қаламга олинади. Шоиранинг илк тўпламини ўқиб баҳолаш сизга ҳавола, азиз китобхон!
-
Муҳаббат соғинчи
Ёш ҳаваскор Сарвар Очилов ўз шеърларида яхшилик, ишонч ва инсонга хос туйғуларни излаётгандек, идрок этишга интилаётгандек туюлади. Шу сабабли ҳам унинг жавобли ва жавобсиз сўроқлари мисраларда янги майса каби титраб турганини ҳис қиласиз.
-
Қалбим бегаги
Ижод олами-сехрли макон. У илҳом шайдоларини мудом ўзига оҳанрабодек тортаверади. Моқигул Қосим ованинг м азкур мажмуасидан ўрин олган шеърларда болаликнинг беғубор кечинмалари, ота-онага бўлган қайноқ меҳр, табиат ва фасллар таровати ўзига хос ранго-ранг тасвирларда ифодасини топган.
-
Юксакларга боқ
Ватан ва Иймон тушунчаларига эгиз бўлган Шеърият замиридаги олий эътиқод ҳисси уммонлар қаърига пинҳон яширинган жавоҳирга ўҳшайди .Қувончбек Салимов қаламидан тўкилган мисралар айнан ана шу олий тушунчалар ва олий Муҳаббат ҳақида. Ўйлаймизки, қўлингиздаги ушбу мўъжазгина китобга киритилган шеърлар Сизни бефарқ қолдирмайди.