-
-
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
Физика
Ўкув қўлланма ССЖИ халқ таълим давлат қўмитасининг олий таълим бўйнча ўқув-методик Бош бошқармаси томонидан 1988 йил 29 июнда тасдиқланган олий техника ўқув юртларининг инженер-техник мутахассисликлари учун «Физика» фани дастури асосида ёзилган. Китоб икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда классик механиканинг физик асослари ва релятивистик механиканинг элементлари баён қилинган. Маълум даражада мантиқий кетма-кетликни сақлаш ва талабаларнинг физика фанини ўзлаштиришларида қулайлик яратиш мақсадида китобнинг иккинчи бўлимига статистик физика ҳамда термодинамикага оид материаллар киритилган. Китобни ёзилишида тилнинг равонлигига ва физик қонуниятларнинг моҳиятини чуқур очиб берилишига катта эътибор берилган. Укув қўлланмадаги материалларнинг кетма-кетлиги ва уларнинг баён этили- ши муаллифнинг узоқ йиллар давомида Тошкент политехника олийгоҳида ва Ўзбекистон жумҳурияти телевидениеси орқали сиртдан билим олувчи талабалар учун укиган ҳамда Тошкент архитектура қурилиш олийгоҳида ўқилиб келинаётган лекцияларида синовдан ўтган. Укув қўлланма техника олий дорилфунунлари ва олийгоҳларининг талабалари учун мулжалланган.
-
Физик химия
Ушбу дарслик олий ўқув юртларининг химия-технология факультети студентлари учун мўлжалланган булиб, мавжуд программага мувофиқ ёзилган. Унда физик-химиянинг барча асосий бўлимлари: моддаларнинг тузилиши, термодинамика, химиявий реакциялар мувозанати, эритмалар ҳақидаги таълимот, электрохимия ва ҳоказолар батафсил баён этилган. Дарсликдан олий ўқув юртларининг химиядан бош- ка ихтисослик бўйича таълим оладиган студентлари, шунингдек, химия ва озиқ-овқат саноати ходимлари. ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Физик кимёдан амалий машғулотлар:
Мазкур қулланма физик кимё курсидан амалий машғулотларни бажаришда дастариламалдир. Унда ҳар бир амалий машгулот буйича назарий маълумотлар тушунарли барида баён қилинган. Шунингдек, унда амалий машгулотларда ишлатиладиган деканатарнинг аниқ тавсифи, таърифларни баён этиш тартиби ва ҳисоблаш усуллари ҳам ке лтирилган. Қўлланма олий укув юртларининг физик кимё дастури асосида тайёрланган.
-
Экология ҳуқуқи
Дарсликда экология ҳуқуқининг предмети ва тизими, манбалари, табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи, экология соҳасида бошқарув, экологик ҳуқуқий жавобгарлик, табиий ресурсларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати, атмосфера ҳавосини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, табиий қўриқхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати каби масалалар ёритилган.
-
Диалектика назарияси
Мазкур асарда диалектика таълимотининг ривожланиш тарихи, унинг моҳияти, тамойиллари, оламни фалсафий англашда диалектика қонуни ва категорияларининг аҳамияти, илмий билиш ва амалиётдаги роли, билиш жараёнининг диалектикаси, шунингдек, ижтимоий тараққиёт диалектикаси, жамиятни илмий билиш ва бошқаришда диалектика таълимотининг аҳамияти ҳақида баён этилади.
-
Миллий истиқлол ғояси. Аннотацияли библиография
Мазкур тўпламдан мустақиллик йилларида чоп этилган миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига оид адабиётлар рўйҳати жой олган. Унга Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарлари, мамлакатимиз олим ва мутахассислари қаламига мансуб китоб, рисола, диссертация, мақолалар тўғрисидаги қисқача библиографик маълумотлар киритилган.
-
Ўзбекистон Республикаси конституциясига шарҳ
Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддаси содда шаклда шарҳлаб берилган.
-
Каримов И. А. асарлари библиографияси
Ушбу китобда И. А. Каримовнинг танланган асарлари, китоблар ва рисолалари, мақолалари библиографияси келтирилган.
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти хақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. IX тўпламда яшаб, ижод этган IX-X асрларда "Арасту фалсафаси", "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида" асарларидан намуналар киритилган. Китоб файласуфларга, тарихчиларга, адибларга ва шу соҳа билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.
-
-
-
Время и бытие
«Время и бытие» — сборник работ Мартина Хайдеггера (1889—1976), выдающегося немецкого мыслителя, оставившего яркий след в философии XX века. Сущность современной технической цивилизации, назначение человека, истина бытия, таинственная значительность обыденной вещи, судьба западноевропейской метафизики и преодоление нигилизма — вот круг вопросов, к осмыслению которых зовет в своих «малых произведениях» немецкий философ.
-
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ҳуқуқи.
Ушбу дарслик Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида шаклланган Конституциявий ҳуқуқ тармоғини, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим устувор конституциявий институтларни ўзида қамраб олиб, унда китобхон миллий конституциявий ҳуқуқ тарихини, ривожланиш қонуниятларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари, уларнинг ҳуқуқий кафолатлари, давлат ҳокимияти органлари тизими, тузилиши ва шаклланиши, маъмурий ҳудудий тузилиш масалаларини ўрганади,
-
-
Фалсафа асослари
Инсоният яратган маънавий бойликлар орасида фалсафа илмида тўпланган ҳикматлар хазинаси, атоқли файласуфлар мероси, улар- нинг асарлари муҳим ўрин тутади. Ҳар бир даврнинг буюк дониш- мандлари ўз юрти ва халқининг тафаккури, руҳияти ҳамда орзу- интилишларини фалсафий таълимотларида ифода этганлар, жамият фаровонлиги ва миллат равнақи учун хизмат қиладиган юксак гоялар- ни ўртага ташлаганлар. Халқни буюк мақсадлар сари етакловчи бу гояларнинг муайян давр мафкурасига айланишида фалсафий билимлар катта аҳамият касб этади. Инсоният азал-азалдан олам ва одам нима, улар қандай пайдо бўлган, вокелик қандай қонуниятлар асосида яшайди, ўзгаради ва тараққий этади, деган саволларга жавоб излайди. Умрнинг мазмуни нимадан иборат, авлодлар ортидан авлодлар келиб-кетаверишида кандай маъно бор каби масалалар барчани ўйлантиради. Фалсафа ана шундай масалалар билан шуғулланади. У ниҳоятда қадимий фан. Олам ва одамлар ўртасидаги муносабатлар, инсон қадри ва умрнинг маз- муни, дунёдаги ўзгаришлар, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик ҳамда тараққиётнинг умумий қонуниятлари фалсафанинг асосий мавзула- ри ҳисобланади.
-
Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи II Қисм
Дарслик «Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи» фани дастури асосида ҳуқуқий ва тарихий фанларнинг энг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ёзилди. Унда ўрта асрларда Ғарбий, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари: Франклар давлати, Франция, Германия, Англия, Византия, Россия ҳамда Шарқ мамлакатларидан Араб халифалиги, Хитой, Япония ва Ҳиндистонда давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши хусусиятлари ва конуниятлари хронологик изчилликда ёритилди. Дарслик олий ўқув юртларининг ҳуқуқ, тарих йўналишлари талабалари, ма- гистрлари, ўқитувчилари ва жаҳон мамлакатлари давлатчилиги ва ҳукуки тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.