-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Шеърлар
Кўзимни этти маскан ул нозанин паризод, Кўнглимни қилди гулшан, ё каъба қилди бунёд. Хоки қудуми онинг бошимни кўкка чекди, Райҳон хати ғубори қайғудин этти озод. Ул икки зулфи қомат дод эрди-ю на қилди, Дод ўлса ул учовлон, ким десун они бедод. Ул кўзу қошу қомат, ул зулфи сунбулосо, Овлар кўнгулни элдин бордур нединки сайёд.
-
Ҳусн ва дил
Нишотий яшаган даврда Хоразм иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тушкунликка юз тутган, мамлакатда қашшоқлик, хонавайронлик ҳукм сурарди. Уруш ва ўзаро низолар авж олиб кетган эди. Ана шундай замонда яшаган шоир Нишотий ўз асарларида халқнинг фожиали, оғир, машаққатли ҳаётини озми-кўпми тасвирлаб ўтди. Шоир савиясининг чекланганлиги, турмуш ҳодисаларига актив муносабатда бўлолмаслиги XVIII асрдаги маънавий ҳаётнинг қолоқлиги билан изоҳланиши мумкин. Лекин бунга қарамай, Нишотий шеърларида барқ уриб турган самимийлик, юрак ҳаяжонлари, унинг ўз замонининг йирик шоирларидан бири эканлигини кўрсатади.
-
Навоийнинг нигоҳи тушган...
1965 йилда бўлиб ўтган бир воқеа ҳеч эсдан чиқмайди. Шу йил кузда Тошкентда республика ёш ёзувчиларининг семинари чақирилди. Анжуманда барча ёш адиблар қатори бизлар ҳам иштирок этдик. Ҳар куни бир учрашув... Ғаройиб суҳбатлар... Ҳамма- ҳаммаси биз учун янги эди. Шундай учрашувлардан бири Узбекис тон халқ шоири Ғафур Ғулом билан бўлиб ўтди. Адабиётчилар уйи одамлар билан лиқ тўлган. Академик шоир ўзининг ҳаёт йўлидан ҳикоя қилди, ижоднинг нозик сир-асроридан гап очди. Машаққатларидан сўзлади. «Бу ҳақда ҳатто Алишер Навоий ҳам «Эмас осон бу майдон ичра турмоқ» деган», деб чиройли лутф қилди. Кейин залга қарата бундай деди: «Ҳамиша ниятин катта қилмоқ керак, айниқса адабиётга энди қадам қўяётганингда. Яхши ният ярим мол. Адиб ўзининг нималарга қодир эканлигини яхши билмоғи керак.
-
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ АДАБИЙ-ТАНҚИДИЙ ҚАРАШЛАРИ
Совет адабиёти ва адабиётшунослик фанининг бундан буён. ҳам барқ уриб яшнаши учун ўтмишда халқлар яратган бой маданий меросни янада чуқур текшириш, ундан танқидий равишда фойдаланиш адабиётшунослик фанининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам биз адабиёт ва адабиётшунослик фани тарихини марксизм-ленинизм таълимоти асосида мумкин қадар тез вақт ичида тўла ва чуқур ёритишга эришмоғимиз керак.
-
НАСОЙИМ УЛ-МУҲАББАТ
Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват» асари илк бор арабий, форсий матнлар, уларнинг таржималари ва изоҳлари билан тўлиқ ҳолда нашр этилмоқда. Асар мукаддима ва 770 та шайх (35 таси авлиё аёллар)нинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Илгариги нашрида (1968) атиги 153 та шайхлар ҳақида маълумот берилиб, айрим диний ва тасаввуфий атамалар маълум сабабларга кўра туширилиб қолдирилган эди.
-
КЎК ТУРКЛАРИ АСИРИ
Шуни айтишим керакки... маъзур тутгайсиз, буни инглизчада айтмасам бўлмайди. Биламан, менинг инглизчам бузуқ, жайдари, ҳашаки инглизча, лекин дунёниннг ярмидан кўпи мана шундай инглизчада гаплашади-ку, дея ўзимни овутаман. Нафсиламрини айтганда, мен буни инглизчадан бошқа кўпгина тилларда етарлича гўзал ҳикоя қилиб беришим мумкин эди. Афсуски, бу борада анча чегараланганман. Шу кунгача мен инглизчада «Мен буни жуда яхши кўраман» эмас, «Мен буни яхши жуда кўраман» деб келдим.
-
АЛВИДО... БОЛАЛИК
Ҳозир қўлимга милтиқ бериб қўйишса-ю, дарвозадан отам билан онам кириб келишса, шартта отардим. Ана ундан кейин ўзимни ҳам отиб юборишса майли. Йўқ, аввал суд бўлиши керак. Судда гапиришим шарт. «Боласини ташлаб кетган ота-онанинг жазоси шу», дейман. «Тирик етимлар, ҳаммангиз аблаҳ ота-оналарингизни топиб, отиб юборинг. Ёлғон гаплар тўқиб, уларни яхши одам қилиб кўрсатманг бир-бирларингизга. Аямай, отиб ташланг!» дейман. «Тирик етимларга милтиқ беринглар!» дейман! Ана шундан кейин мени отишса ҳам майли...»
-
ИККИ ТОМЛИК асарлар тўплами. ІІ том. Ҳажвиёт.
Бўлди таажжуб қизиқ ҳангомалар, Арз этайин эмди ёзиб номалар, Адл қулоғила эшит ҳолими, Зулм қилур, баски, менга золиме. Ўн ики ойда келадур бир таноб, Узгалара роҳату менга азоб. Султон Али Хўжа, Ҳакимжон" икав, Бири хотун, бириси бўлди куяв. Иккаласи бўлди чунон иттифоқ, Гўё хаёл айлаки, (қилмай нифоқ), Ош есалар ўртада сарсон илик, Хўжа - чироғ ёғи, Ҳакимжон пилик.
-
ИККИ ТОМЛИК асарлар тўплами. І том ЛИРИКА
Зўр бадиий талант эгаси Муҳаммад Аминхўжа Myқимий ўзининг маҳсулдор ижодий фаолияти билан Алишер Навоий, Заҳириддин Бобир, Турди, Машраб, Махмур, Гулханий, Фурқат каби мумтоз сиймолар қаторида адабиётимиздан фахрли ўринни ишғол қилади.
-
АСАРЛАР. VI ЖИЛД. ТАРИХИЙ АСАРЛАРДАН ПАРЧАЛАР
Огаҳий «Асарлар»и олтинчи жилдига унинг «Жомеал-воқеоти султоний» ва «Гулшани давлат» асарларидан парчалар киритилди. Уларда Хоразм хонлигида ХІХ аср ўрталарида бўлиб ўтган баъзи тарихий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган.
-
АСАРЛАР. V жилд. ТАРИХИЙ АСАРЛАРДАН ПАРЧАЛАР
Огаҳий шеърият ва бадиий таржима соҳасидаги ажойиб асарлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тарихига доир катта маҳорат билан ёзилган китоблар муаллифи ҳамдир. У ХІХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб вафотига қадар (1874 йилгача) бешта мукаммал тарихий асар яратди. Жумладан, Оллоқулихон ҳукмронлик қилган давр (1825-1843) воқеаларига бағишлаб «Риёзуд-давла», Раҳимқулихон подшолигининг дастлабки йилларида (1843-1846) «Зубдатут- таворих», Муҳаммадаминхон завонаси «Жомеул-воқеоти султоний», Саййид Муҳаммадхон ҳукмронлик қилган давр (1856-1865) тавси- фида «Гулшани давлат», ниҳоят, Муҳаммад Раҳимхони соний тахтга ўтирган (1865-1910) даврда «Шоҳиди иқбол» каби тарихий асарларини яратди.
-
Ўн саккизга кирмаган ким бор
Дарҳақиқат, 18 га кирмаган, севги боғларидан гул термаган ким бор? Киминнг юраги шу ёшда ўртанмаган, суюклисини интизор кутмаган?! Инсон борки, суюк кўнгил неъматидан баҳраманд бўлади. Баъзан изтироб чекади, ғамга ботади, гоҳо эса қувончи тотидан еттинчи осмонда кезади.
-
Атиргулнинг тикони
Ушбу китоб бир неча йиллар бадалида топиб танланган, сараланган, зўр ҳавас ва ҳафсала билан ўзбекчага ўгирилиб, кўплаб нозиктаъб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган чинакам дурдоналардан таркиб топган. Мавзуси, ифодавий шакли, услуби ва борингки, жўғрофиясига кўра ранг-баранг, лекин ҳар бири ўзича дурдона бўлмиш мазкур ҳикоялар бир муқова ичига жамланиб, ажиб адабий дунё воқе этганки, уларни ўқиган китобхон нечоғлиқ ноёб маънавий мулкка эга бўлади
-
Асарлар IV жилд
...Ва охир ҳамд жавоҳири ул қодир подшоҳнинг ҳазратига нисордурким, жаҳон султонлари онинг азамати даргоҳининг ҳақир бандаси ва мутакосир (яъни кўпдан- кўп) санозуҳри ул зоҳир шаҳаншоҳнинг маоли даргоҳиға сазовордурким, даврон хоқонлари онинг иззати остонининг ожиз сарафкандасидурлар... ва онинг чокари хайлидурлар.
-
Асарлар III жилд. Таржималар
Огаҳий «Асарлар»ининг учинчи жилдига тожик адабиёти классикларидан Абдураҳмон Жомийнинг «Юсуф ва Зулайхо ва Ҳилолийнинг «Шоҳ ва Гадо» достонлариникт таржималари киритилган. Юсуф ва Зулайхо севгиси ҳақидаги машҳур афсона биринчи достонга асос бўлганидек, севгининг фалсафий талқинига кўра, кейинги достон ҳам аввалгисига муштаракдир.
-
Асарлар. II жилд. Девон давоми
Тонг эрмас чарх жавридин гар этсам нолау афғон- Ки, йўқтур бир киши зулмидин онинг бўлмоғон нолон. Қаю ошиқки, топса лаҳзае роҳат висол ичра, Қилур ул лаҳза они мубталойи меҳнати ҳижрон. Агар юз жон чекиб топса киши мақсуд сори йўл, Узоққа чекмайин айлар они овораи ҳайрон. Баногаҳ ҳар кўнгулга даст берса шодлиғ жоми, Онга ношодлиғ бирла ичурмай қўймоғой юз қон.