-
-
San’at. San’atshunoslik
-
-
-
-
-
Ўзбек санъаткорлари
Ушбу тўплам мамлакатимизда театр ва кино санъатининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар ҳақида маълумот беради.
-
Бизнинг йўлимиз - демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 20-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2011-2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда, турли халқаро симпозиум, анжуманлар, маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган.
-
Қарақалпақстан агробиоценозында еки қанатлылар (DIPTERA) топары түрлери биоэкологиясы раўажланыў өзгешеликлери
Монографияда Қарақалпақстан шараяты агробиоценозында ушырасатуғын еки қанатлылар топары ўәкиллериниң түрлерин, тарқалыў, биоэкологиялық раўажланыў өзгешеликлерин, келтиретуғын зыянлылық дәрежесин, оларға қарсы гүрес алып барыў усылларын, пайдалы түрлерин үйрениў, республикамызда егилип атырған палыз егинлеринен қаўын, ғарбыз, қабақ ҳәм тағы басқа түрлеринде көплеп ушырасып зыян келтирип киятырған қәўипли зыянкеслерге қарсы өткерилетуғын гүрес усылын ислеп шығыў, оны өндиристе қолланыўдың теориялық ҳәм әмелий илимий тийкарлары берилген.
-
Xorazm mintaqasida o’troq turmush tarzining shaklanishi va rivojlanishi (bronza va temir asri).
Ushbu monografiyada Xorazm vohasida yashovchi xalqlar tarixi hamda tarixini bayon etish masalalari o’rganish birinchi navbatda, O’rta Osiyo ushbu mintaqa tarixining alohida madaniyatga egaligi bilan bog’liqligi hisobga olingan.
-
Jahon inqirozining oqibatlarini yengish, mamlakatimizni modernizatsiya qilish va taraqqiy topgan davlatlar darajasiga ko'tarilish sari
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning “SHARQ TARONALARI” yettinchi xalqaro musiqa festivalining ochilishiga bag‘ishlangan marosimdagi tabrik so‘zi hamda ma'ruzalari o'rin olgan.
-
Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 17-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси, Халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари йиғилишлари, турли халқаро анжуманлар, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган.
-
Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 16-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2007-2008 йилларда республика Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари йиғилишлари, турли халқаро анжуманлар, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган.
-
Agroximiyalıq tekseriw usılları
Oqıw qollanbada Agroximiya tálim baǵdarı studentleri ushın Agroximiyalıq tekseriw usılları páninen topıraq, ósimlik hám tóginler ústinde alıp barılatuǵın tájiriybelerde qollanılatuǵın usıllar haqqında sóz etilgen
-
Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш - барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 15-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2006-2007 йилларда Вазирлар Маҳкамаси мажлиси, Халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари йиғилишлари, турли халқаро анжуманлар, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ўрин олган. Шунингдек, китобда Юртбошимизнинг меҳнат жамоалари вакиллари билан учрашувлардаги чиқишлари, интервью ҳамда табриклари эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
-
Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқи баён этилган. Унда Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқлиги ҳақида сўз боради. Бугун биз қорақалпоқ элининг гўзал пойтахти, юртимизнинг шимолий дарвозаси бўлмиш Нукус шаҳрининг 70 йиллик тўйини байрам қилмоқдамиз. Мана шу қутлуғ сана муносабати билан сиз, азизларни, сизларнинг сиймонгизда бутун Қорақалпоғистон аҳлини чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг ҳурмат эҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.
-
Ҳамза: Ўзбек давлат академик драма театр тарихи (1-китоб)
Ушбу китобда театр жамоасининг ўзбек миллий маданияти ва санъати тараққиётига қўшган ҳиссаси, қизил империя тазйиқи ва унга театр ижодкорларининг муносабатлари, театр тарихининг аслида қачондан бошлангани тўғрисидаги адолатли фикрлар ўрин олган.
-
Биз танлаган йўл - демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маърузаси баён этилган. Бир неча кундан сўнг мамлакатимиз, бутун халқимиз ўз мустақиллигининг ўн бир йиллигини катта тантана билан байрам қилади. Биз 1991 йилнинг 1 сентябридан тобора узоқлашиб борганимиз сари барчамизнинг тақдиримизда ҳал қилувчи аҳамият касб этган ана шу буюк тарихий сана билан боғлиқ баъзи воқеалар, уларнинг айрим тафсилотлари хотирамиздан кўтарилиши ҳам мумкин. Албатта, бу табиий ҳол ва ҳаммамиз буни тўғри тушунамиз. Шу билан бирга, ҳеч шубҳа йўқки, мана шу улуғ сана билан бугунги кунимиз ўртасидаги масофа қанчалик узайса, босиб ўтган йўлимизни холисона ва атрофлича таҳлил қилиш, тегишли хулоса ва сабоқлар чиқаришнинг аҳамияти тобора кучайиб боради.
-
Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг 2000 йил биринчи ярми якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисидаги маърузаси баён этилган. Бугунги йиғилишимизнинг бош мақсади - ўтган ярим йил мобайнидаги фаолиятимиз якунларини, қўлга киритган ютуқларимиз, йўл қўйган хато ва камчиликларимизни қатъий мезонлар асосида танқидий баҳолаб, йил охиригача олдимизда қандай вазифалар турганини белгилаб олишдан иборат, десам, ўйлайманки, бу фикрга қўшиласиз. Биз Иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессияси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2000 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришга бағишланган мажлисида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида, энг аввало, иқтисодий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аниқ дастур ишлаб чиққан эдик.
-
Осиё тараққиёт модели
Осиёдаги йирик мамлакатлар-Япония, Хитой, Ҳиндистон ҳамда биринчи ва иккинчи тўлқин янги индустриал мамлакатлар ажойиб тараққиёт мўжизаларини намойиш этиб келмоқда. Бу мамлакакларда амал қилаётган янги тараққиёт моделларининг мазмун-моҳияти, ҳаракатлантирувчи кучлари ва натижаларини бой статистик маълумотлар асосида илмий-назарий ёритиб бериш китобнинг асосий мақсади ҳисобланади. Китоб талабалар, илмий-тадқиқотчилар, умуман, иқтисодиёт олмаи билан қизиқувчи кенг китбхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз
Қўлланмада Ислом Кариомвнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида сўзлаган нутқи баён этилган. Яхши биласизларки, биз кейинги йилларда иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич, қадам-бақадам ўтказиш, уларни ҳар бир босқич талабларидан келиб чиққан ҳолда чуқурлаштириш, ҳар бир босқичнинг энг устувор йўналишларини ва мақсадларини белгилаб олиш, кўзланган марраларга эришишнинг механизм ва йўлларини барпо этиш, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш борасида бутунлай янги йўлни ишлаб чиқдик. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган йилга, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада бир йилга мўлжалланган устувор вазифалар қай даражада амалга оширилганини танқидий кўз билан қараб баҳолаш тажрибамиз ижобий натижасини намоён қилмоқда.
-
Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида
Қўлланмада Ислом каримовнинг Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши сессиясида сўзланган нутқи баён этилган. Андижон нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун Марказий Осиёнинг жаннатга тенг гўшаларидан бири бўлиб, бетакрор табиати, сахий ва мард, ғурурли, ориятли, меҳнатсевар кишилари билан ўзига муносиб ном таратган. Андижон бир неча минг йиллик тарихга, ўзига хос анъаналарга, ноёб деҳқончилик мактабига эга бўлган юрт. Андижонда шаклланган ҳунармандлик ва саноат ишлаб чиқаришининг илк тажрибалари - тўқимачилик, косиблик, темирчилик ва бошқа соҳалар қадимий ўзбек ишлаб чиқариш маданияти ва санъатининг сарчашмаларидан биридир.