-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Найсон
Абдували Қутбиддин шеърларида ўз замондошларининг руҳий кечинмалари тараннум қилинади. У бадиий бўёқлар ёрдамида шахс тақдири ва кечмишини рамзий талқин этади. Унинг шеърларидаги асосий хусусият борлиққа ташбиҳлар, истиораларла ёндошишдир. Ёш шоир қуруқ ваъздан, табиатдан ошкора нусха кўчиришдан қочади. «Айланар тегир мон тошидай, қуёш ҳам безавол йиқилиб, кундузлар нур экар, нур экар дастасиз кетмонга тиқилиб».
-
Sehrli tulpor
Ozarbayjon xalqi - qadimiy og'zaki adabiyotga ega bo‘lgan, boy ma’naviy merosni avaylab-e’zozlab kelayotgan xalq. Xususan, ularning ertaklaridagi ko‘pgina syujetlar, qahramonlar o‘zbek xalq ertaklariga hamohangdir. Bu ertaklarda ezgulik va yovuzlik kurashi, adolat, haqiqat tantanasi haqidagi xalqning orzu-umidlari, muhabbat, vafo, sadoqat tuyg‘ularining tarannumi o‘z aksini topgan.
-
Ҳалқа
Абдусаид Кўчимовнинг бу тўпламига ҳикоя ва қиссалари жамланган. Ёзувчининг қаҳрамонлари қишлоқ болалари. Уларнинг орзулари вa бу орзуга эришиш йўлидаги ҳаракатлари қиссаларда қизиқарли воқеалар орқали тасвирланган.Муаллиф ўз ижодида катталар ва ёшлар ўртасидаги долзарб муаммоларни қаламга олган.
-
Поэтика. Ахлоқи Кабир. Риторика
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида "Магниа Моралиа"- "Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади.
-
Танланган асарлар 1-жилд (шеърлар, настий асарлар, драмалар)
Кеча. Бухоро аркинда. Абулфайзхоннинг уйи шоҳона тўшалиб, безанган. Ўртада осилган муҳташам «Чил чироғнинг бутун шамлари ёниб турадир. Уйнинг ўртасинда, кичкина курсичанинг устиндағи шамдончада ёниб турган шамнинг ойдинлиги остинда Улфат хўжасарой, Мир Вафо ҳам Қози Низом тахта ўйнаб туралар. Ташқарида чолиниб турган чолғулар бир оздан кейин секинлашар, сўнгра битар.
-
Рақамли қальа
Қўлингиздаги китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машқур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа“ романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, бу асари билан ёзувчи дунёга машҳур бўлиб кетади. Бугунги кунда Ден Браун “New York Times“ нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган. Унинг асарлари бестселлерлар рўйхатида биринчи ўринларни эгаллаб келмокда. Ден Браун дунёда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳисобланади. «Рақамли қалъа» романи 1998-йилда ёзилган. Ёзувчи асарининг ёзилишига ҳаётда ўзи гувоҳ бўлган воқеалар сабаб бўлади. Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, хам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, хам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади ва ўзбек китобхонларига маъқул бўлади деб умид қиламиз.
-
Талваса
Зулм оламидан ҳикоя қилувчи «Талваса» романи ёзувчи Тоҳир Маликнинг «Ш айтанатнинг турфа одами» туркумига киради. Унда жиноят кўчасига адашиб кириб қолган ёшларнинг аянчли қисмати ҳикоя қилинади. Тўпламга, шунингдек, «Озод инсон ҳақида қўшиқ қиссаси ҳам киритилган.
-
Танланган асарлар 3-жилд (драмалар, публицистик мақолалар)
Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос қолдирган. Ушбу жилддан адибнинг «Чин севиш», «Ҳинд ихтилолчилари», «Арслон» ва «Восеъ қўзғолони» драмалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.
-
Публицистик асарлар
Қисқаси шулким: бизнинг ҳақимиз уларнинг ҳақтариндан уч йўла беркдир. Мана шуларни тилаб олмоқ учун шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ керак, шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ учун мусулмонларнинг сайлов куни лозимдур. Йўқ, сайлов куни ҳар ким ўз уйинда ўтирса, бошқалар кўбчилик бўлиб келсалар ва думанинг кўбчилигини ўз тарафлариға ўткарсалар, у вақт биз ҳеч бир ҳақимизға эришолмасмиз, яна эски каби ҳуқуқсиз бўлиб қолурмиз; яна эскиси каби ўз шаҳримизда ўз оқчамизнинг роҳатини ўзимиз кўролмасмиз.
-
Ҳинд сайёҳининг қиссаси
Қисса Бухорога келган ҳиндистонлик мусулмон сайёҳ тилидан ҳикоя қилинади. Аслида хинд сайёҳи - ёзувчининг ўзи. Бу ерда Фитратнинг асар қурилмаси борасидаги маҳоратига, фикрни баён этиш услубига тан бермасдан илож йўқ. «Ҳинд сайёҳи» ёзилган пайтда Россияда Столипин ислоҳоти авжга чиққан, биринчи рус инқилобининг «аччиқ сабоқлари» ҳукмрон синфни ларзага солган, ана шулар таъсирида эса Россияга қарам бўлган Бухорода маърифатпарвар жадидлар ҳаракати анча кучайган эди. Шунингдек, бу даврда. Туркия ва Эрондаги маърифий-инқилобий ҳаракатлар жонланган, Афғонистонда мустабид амир Ҳабибуллохон зулмига қарши Омонуллохон, Махмуд Тарзийлар ҳаракати юзага келган эди.
-
Одоб ва осудалик. Иккинчи жилд. 35 сир
Мазкур китоб хам илмий, хам оммабоп характерга эга бўлиб, қизиқарли услубда тузилганлиги, адабий рангларда жиловланиб туриши билан алохида эътиборга моликдир. Муаллиф китобни тайёрлашда ўзига хос бўлган тиришқоқлик, ўткир зехн ва билим билан ёндашган.
-
Чин севиш (шеърлар, драмалар, мақолалар)
Фитрат сўзининг луғавий маъносини ўзбек тилининг икки жилдлик изоҳли луғатидан тополмайсиз. «Навоий луғати»да «табиат, тугма табиат, яратилиш», деб изоҳланган. Гарчи бу сўз тилимизнинг бугунги «Изоҳли луғати»га кирмаган бўлса-да, уни эшитмаган каши кам. Бу ном бир вақтлар зиёлилар даврасида бениҳоя иззат ва шараф билан тилга олинган. Унинг ақлу заковатини Қавказ ва Волга бўйидаги ҳамкасабаларигина эмас, Москва, Ленинграддаги шарқшунослар ҳам юксак даражада қадрлаганлар. 1924 йилда у Москвада Шарқ тиллари институтида дарс берган, профессор бўлган.
-
Меъёр ва осудалик
Профессор Ё. Абдуллаев томонидан битилган ушбу китоб меъёрнинг туб мохиятини ёритишга, унга риоя қилиш заруриятига, меъёрни билмаслик эса кандай салбий оқибатларга олиб келиши каби долзарб масалаларга бағишланган.Қадриятларимиз ичида "меъёр" деган олтин ўлчов бор! "Андиша" номли бебахо тизғин бор. Дунёнинг ўзини катта-кичик мавжудликнинг хаммасини меъёр бир бутунликда ушлаб туради. У йўқ жойда мувозанат йўқ, оғиш бошланади.
-
Танланган асарлар IV жилд
Абдурауф Фитрат бадний ижод ва илмнинг жуда кўп соҳалари буйича тадқиқотлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг «Алабиёт қоидалари». «Энг эски турк адабиёти намуналари» каби ада биётшуносликка, «Тилимиз», «Сарф», «Наҳа» сингари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йуналишдаги «Оила» асари урин олган.
-
Танланган асарлар V жилд. Илмий рисолалар
Абдурауф Фитратнинг қўлингиздаги Ѵ жилдига ўзида фалсафий қарашларни мужассам этган «Бедил» («Бир мажлисда»), «Мухтасар ислом тарихи», «Нажот йўли» («Раҳбари нажот») ҳамда аруз вазни тадқиқига бағишланган «Аруз ҳақида» илмий-маърифий рисолалари киритилди.
-
Қонли йўргаклар
Бутун-бутун халқлар ва миллатларнинг урф-удумлари, минглаб-миллионлаб йиллик турмуш тарзларини тажовузкорона поймол этишга уриниш инсоният тарихида ҳамиша ўша тажовузкорларнинг ўзига битмас-туганмас офатларни келтирган ва келтираверади. Улуг шоирлар-у, эътиқоди йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган саботли, танти инсонларнинг бешиги бўлиб улғайтирган муқаддас афғон тупроғининг бугунги кунда қонли йўргакка менгзатилиши бежиз эмас. Ул диёр эндиликда оддийгина афгон юрти эмас, бизнинг ҳужайра-ҳужайраларимизга тарқаган оғриқ жароҳатлар, нолалар гўшаси ҳамдир.