-
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Кутубхона ва ёш китобхон
Ушбу қўлланма кутубхонада ёшлар маънавиятини шакллантириш муаммоларига бағишланган бўлиб, китоб ўқиш орқали ёшлар онгига миллий ғоя ва мафкура, анъана ва қадриятларимизни сингдириш, улар дунёқарашини шакллантириш, уларда мустақил фикрлашни тарбиялаш, уларнинг шахс сифатида камолотга эришиш йўллари ўзига хос усул ва воситалар орқали ёритилган. Қўлланмада кутубхона — китоб — ёш китобхон муносабатлари, билим ва тарбия берувчи китобни ўқиш сирлари, маданияти, ўқишга раҳбарлик қилиш масалалари ҳақида фикр юритилган. Ундан маданият институти талабалари, магистрлари, аспирантлари ва кутубхоначилар фойдаланишлари мумкин.
-
КОММЕНТАРИЙ В СОВРЕМЕННЫХ МАССМЕДИА
Настоящее пособие посвящено вопросам активизации потенциала аналитической журналистики, в том числе комментария, в средствах массовой информации Узбекистана. В работе рассматриваются природа, функции и структура аналитической журналистики, сущность комментария и комментаторской деятельности в отечественных и зарубежных массмедиа, методические и этические аспекты подготовки аналитических публикаций, а также практическое использование возможностей мультимедийных инструментов. Пособие рассчитано на журналистов-практиков, редакторов, сотрудников информационных и PR-служб, студентов факультетов журналистики, экспертов СМИ и слушателей системы подготовки и переподготовки журналистских кадров.
-
-
QURILISH KIMYOSI
O'quv qo'llanma namunaviy dastur asosida tuzilgan bo'lib, har bir amaliy mashg'ulot yuzasidan nazariy ma'lumotlar keltirilgan, masala yechish namunalari, hamda mavzuga tegishli bo'lgan nazorat savollari va testlar berilgan.
-
КИЧИК БИЗНЕСНИ БОШҚАРИШ
Ушбу ўқув қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, иқтисодиётда тутган ўрни, хорижда ва Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиши, кичик бизнес фаолиятини ташкил килиш ва таҳлил этиш, режалаштириш, бошқариш, унинг банк, солик ва аудит тизими билан алоқалари, молиявий ҳолати, кредит билан таъминлаш шакллари ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари батафсил баён этилган.
-
Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари: 100 савол ва жавоб (1-қисм)
Мазкур ўқув қўлланма тадбиркорлик фаолиятининг асослари, уюштириш тартиблари, ҳуқуқий жиҳатлари ҳамда бизнес юритишнинг ўзига хос сир-асрорларини 100 та савол ва жавоб шаклида ёритиб беради. Китобда бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнеснинг ўрни, тадбиркорлик санъати, маркетинг ва менежмент асослари ҳамда муваффақиятга эришиш йўллари батафсил таҳлил қилинган. Қўлланма тадбиркорлар, иқтисодиёт соҳасидаги талабалар ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Кўчмас мулкни баҳолаш асослари
Ушбу қўлланма кўчмас мулк объектлари (ер, бинолар ва иншоотлар)ни техник, ҳуқуқий, иқтисодий баҳолаш бўйича фан ва амалиётнинг зарур билимларидан сабоқ беради. Қўлланмада баҳолашнинг асосий тушунчалари, тамойиллари ва усуллари таърифланади, давлат ва халқаро андозаларга мувофиқ амалий баҳолаш услублари келтирилади. Объектнинг бозор қийматини аниқлашда негиз бўлиб хизмат қилувчи объектнинг асосий омиллари билан бирга аниқлаш ўлчамлари ҳам берилган. Китобдаги маълумотлар мулкни баҳолаш назарияси ва амалиётидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолиятидаги қонуний-меъёрий негизи ва ўзига хос хусусияти асосида баён қилинган.
-
Иқтисодий хавфсизлик
Ушбу ўқув қўлланма мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва жаҳон иқтисодий тизимидаги рақобатбардошлигини таъминлашнинг зарурлиги, аҳамияти, механизмлари, миллий иқтисодиётнинг турли ички ва ташқи иқтисодий таҳдидларга бардошлилигини ошириш масалалари таҳлилига бағишланган. Қўлланмада бозор иқтисодиёти шароитида шахс, корхона ва миллий иқтисодиёт хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг восита ва усуллари ёритилган.
-
Иқтисодий таҳлил
Китоб бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт шароитида корхонада иқтисодий таҳлилни ташкиллаштириш, унда қўлланиладиган усуллар, корхона иқтисодий ва молиявий салоҳияти, меҳнат салоҳияти, иқтисодий ва молиявий мустаҳкамлик, молиявий барқарорлик каби муҳим иқтисодий категорияларни ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг тизими, тавсифи, аниқланиш ва баҳоланиш йўллари, таҳлил қилиш усуллари назарий ва амалий жиҳатдан очиб берилган. Қўлланма олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талаба ва ўқитувчиларига, магистрларга, аспирантларга, шунингдек раҳбарлар, бухгалтерлар, менежерлар ва аудиторларга мўлжалланган.
-
Иқтисодий тарбия назарияси
Ушбу ўқув қўлланмада иқтисодий тарбия назариясининг умумий асослари, мақсад ва вазифалари, иқтисодий тарбия жараёни ва унинг шаклланиши, таълим-тарбия тизимида иқтисодий тарбиянинг ўрни ва аҳамияти, ёш авлоднинг ҳар томонлама гармоник ривожланиши ҳамда иқтисодий маданиятни шакллантириш масалалари ёритилган. Қўлланма олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва магистрлари учун иқтисодий таълим жараёнида фойдаланишга мўлжалланган.
-
Иқтисодий педагогика
Ушбу қўлланмада асосий эътибор мустақиллик даврида иқтисодий педагогиканинг мақсад ва вазифалари, иқтисодчи-педагог тайёрлашда Ислом Каримов асарларининг ўрни, бўлажак иқтисодчи-педагогларнинг психологик хусусиятлари, иқтисодий педагогиканинг ривожланиш тарихи ва унинг касбий ҳамда ахлоқий хусусиятлари, назарий асослари, талабаларда миллий истиқлол ғоясини шакллантириш ва миллий онгни тарбиялаш ҳамда иқтисодий таълимни бошқариш масалаларига қаратилган. Қўлланма олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлар ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ва талабаларига, иқтисодий педагогика муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ИШ ЮРИТИШ
Ушбу амалий қўлланма иш юритиш жараёнида зарур бўлган расмий-иш қоғозларини тўғри расмийлаштириш, давлат тили қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришга бағишланган бўлиб, унда турли ҳужжат турлари, уларнинг тили ва услуби, шунингдек, амалий луғат қамраб олинган.
-
История русской литературы XVIII века в таблицах и схемах. Часть II
Учебное пособие представляет собой систематизированный материал по курсу истории русской литературы XVIII века, изложенный в форме таблиц, схем и алгоритмов для облегчения усвоения теоретического и практического материала. Издание содержит краткие биографии писателей, поэтапный анализ их творчества, разбор значимых произведений, а также характеристики литературных направлений эпохи, что делает его полезным для студентов филологических специальностей, учителей и учащихся.
-
Ислом ҳуқуқшунослиги, Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари
Ушбу асар ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳабининг асослари ва Ўрта Осиёда фақиҳлик илми ривожига бағишланган илмий-маърифий қўлланма ҳисобланади. Китобда мустақил Ўзбекистон давлатчилигининг маънавий-ҳуқуқий илдизлари, минтақамиздаги алломаларнинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда ҳанафийлик мазҳабининг ўзига хос хусусиятлари чуқур таҳлил этилган. Муаллиф тарихий манбалар ва ҳуқуқий меросга таянган ҳолда, ислом ҳуқуқининг бугунги кун жамияти ва ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақида қимматли маълумотлар беради. Асар олий ўқув юртлари талабалари ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Ислом маърифати ва ҳозирги замон
Кўлланмада бугунги кунда дунёда кенг тарқалган ва мусулмон жамиятларини ҳам четлаб ўтмаётган динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги мутаносиблик, имон ва куфр тушунчаларининг талқини, ислом ва санъат, оммавий маданият, тариқатчилик борасидаги мулоҳазалар, ижтимоий одоблар ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш йўл-йўриқлари, шунингдек, исломда иқтисодий жараёнлар каби масалаларга Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва ислом оламида эътироф этилган забардаст олимларнинг ижтиҳод ва фатволарига таянилган ҳолда тўхталиб ўтилган.
-
ИСЛОМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Ушбу ўқув қўлланма бакалавриат ва магистратура олий таълим тизимлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда ислом динининг ҳозирги даврда дунё мамлакатлари, хусусан, Марказий Осиё ва Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, диний-экстремистик ва террористик гуруҳлар фаолиятининг моҳияти ҳамда уларга қарши курашиш масалалари ёритиб берилган. Қўлланма ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ислом дини тўғрисида илмий асосланган маълумотлар билан таъминлаш мақсадида яратилган.