-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Жудолик диёри
Китобда ўтган аср ўрталарида халқимиз бошига тушган оғир жудоликлар, синовлар, урушнинг аянчли воқеалари битилган.
-
Мени йиғлатма, ҳаёт!
Бир шоир айтганидек, ҳаёт деб аталмиш Буюк Устоз кимгадир қанд берса, кимгадир панд беради. Унинг синовларига беғубор кўнглини авайлаб кўтариб юрган ёшларнинг ҳаммаси ҳам чидай олмайди. Айнан, шу тенгдошларига далда бўлиш учун Аҳад Қаюм уларнинг номидан барча дардларни тўкиб солади. Ҳа, бу ҳиссий дардларнинг кўпи қадим замондан ҳозирги вақтгача турли шаклда турланиб, тусланиб қоғозларга тушиб келмоқда. Аҳад Қаюм эса ана шу дардни эритадиган, оддий турмуш ташвишидек кўрингани билан тоғлар ҳам кўтаролмайдиган ички кечинмаларни ўзига хос равишда қоғозга туширган, холос. Аслида лирика, шеьр шу эмасми?! Аҳад Қаюмнинг бу китобини ҳам кўпчилик мухлислар интизор бўлиб кутмоқда. Марҳамат, унинг шеърияти билан ошно бўлинг, азиз ёшлар!
-
Чиройлигим
Марямхоннинг шеърлари ўзига хос, жозибали ва самимий. Унинг қалб туғёнлари мисраларга жо бўлиб, инсонларни эзгулик ва яхшилик сари чорлайди, Ватанни, юртни севишга, қадрлашга чақиради. Ўйлаймизки, гўзал мисралардан тузилган қўлингиздаги мазкур шеърий гулдаста шеърият шайдоларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Бойчечагим
Фарангиз Ўтамова машқлари болаларча соф, нафис-туйгуларнинг шеърият шаклидаги ифодасидир. Ф икрлар содда самимий, таъсирчан. Ушбу мўъжаз тўпламда Фарангизнинг она Ватанга чексиз муҳаббати, халқига бўлган ҳурмат-эҳтироми жамланган.
-
Кўклам ёмғири
Ёш қаламкаш Севара Кенжаева шеърият бўстонига эндигина қадам босаётган умидли ёшларимиз вакилидир. Ижоднинг машаққатли ва маъсулиятли йўлларида унга сабр-матонат, ўқиш, ўрганиш доимо ҳамроҳ бўлсин.
-
Орзуларнинг сўнгсиз уммони
Санобар Аҳмедова атрофини қуршаб турган борлиқни, Ватаннинг мусаффо осмони-ю, бетакрор табиатни болаларча соф меҳр билан ардоқлайди. Ота-онасига, яқинларига кўнглидаги энг самимий тилакларни шеър орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Санобарнинг соф туйғулари шеърият шаклида қанот ёзаверсин деймиз.
-
Тўёна
Улбош Рўзиева оддий ўзбек аёли, уй бекаси. Шеърият назарияси, шеър техникаси каби илмларни эгалламаган. Бироқ шеърият шайдоси. Мутолаани хуш кўради. Рўзғор юмушларидан ортиб ижод қилади. «Тўёна» Улбош опанинг кўнгил кечинмалари маҳсули. Унда Бекламишсойнинг полвон йигитлари, бағрикенг инсонлари ҳақидаги ажойиб шеърлари жамланган. Ушбу тўплам ўз ўқувчиларига манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Ботмай қолган ой
Ёзувчи, журналист Мўмин Қаюмнинг ушбу китобида Оҳангарон туманида истиқомат қилган ва истиқомат қилаётган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса улар билан боғлиқ воқеа- ҳодисаларнинг, улар эришган ютуқларнинг қизиқарли ҳолда ёрити- лиши, шунингдек, Оҳангарон кайвониларидан ёзиб олинган қўшиқлар, ўланлар, турли ҳангомаларнинг берилиши кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Tanlangan asarlar
Qirg‘iz xalqining mashhur farzandi Chingiz Aytmatov asarlari kirib bormagan o‘zbek xonadoni bo’lmasa kerak. Yarim asrdan beri bu zahmatkash yozuvchining qalamiga mansub «Jamila», «Sarv- qomat dilbarim», «Oq kema», «Alvido, Gulsari», «Sohii yoqalab chopayotgan olapar» kabi qissalari, «Asrni qaritgan kun», «Qiyomat» romanlari butun jahonda katta shuhrat qozonib kelmoqda. Aytmatov asarlarining qahramonlari jasur, mard, halol, olijanob odamlardir. Ular hayotdagi turli illatlarga, jaholat, yovuzliklarga qarshi kurashadilar, adolat, haqiqatni qattiq turib himoya qiladilar. Ruhan boy bu qahramonlar boshidan kechirgan shiddatli voqealar tasviri har qanday kitobxon qalbini lar- zaga soladi, ularning ma’naviy yoTdoshiga aylanadi. Chingiz Aytmatovning qo'lingizdagi eng sara qissalari yosh o‘zbek kitobxonlarining eng yaqin do‘sti bo‘lib qoladi deb umid qilamiz.
-
Бараканинг сири
Барака - сирли ва илоҳий ҳолат. У кўзга кўринмайди, қўлда тутиб бўлмайди. Баракани фақат ҳис этиш мумкин. Ушбу мўъжаз тўпламда бараканинг сири, унга етказувчи омиллар хусусида фикр юритилади. Содда баён ва равон услубда битилган ушбу рисола китобхонларни бефарк, қолдирмайди. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Уч юз олтмиш (рубоийлар)
Хоразмнинг қадимий пойтахти- Кўҳна Урганчни хоразмликлар асрлар давомида баъзан Кўна, баъзан эса Уч Юз Олтмиш номлари билан атаб келадилар. Бу қандай тупроқким, бир эмас, ўн эмас, юз ҳам эмас, Уч Юз Олтмиш авлиё макон топган... Уларнинг руҳи поклари бизни қўллагай. Оллоҳ биздан Ўз марҳаматини дариг тутмагай.
-
Икки Диана
Икки Диана- тарихий-саргузашт роман бўлиб, XVI аср Франция тарихидаги куплаб фожиаларни акс эттиради. Ушбу романда ўқувчини қизиқтирадиган барча компонентлар мавжуд. Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони - Диана де Кастро, ёвузлар дуэти -Диана де Пуатье ҳамда коннеталь Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олимҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қарама- қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан,балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.
-
Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятига эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солади. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳоятда қисқа вақтда шухрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинади ва Лондонда "Exclusive Boeke Prize" номли адабий мукофотни қўлга киритди. Муаллиф сценарийси асосида суратга олинган "Харобадан чиққан миллионер " фильми 8 йўналиш бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. "Олтин глобус" нинг 7 мукофотига ва " BAFTA" нинг 7 та совринига сазавор бўлди. Айни дамда ушбу фильмнинг мусиқий куринишлари ишлаб чиқилмоқда. Бу асар чин маънода Викас Сварупни миллионерга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.
-
Уйғонаётган ишқнинг овози
“Шоир юрагининг зарби дунёни титратиши мумкин", - дейишади. Эҳтимол, ростдир. Яхши шоир, яхши шеър инсон ҳалбида ҳаяжон уйготади, кўтаринки кайфият, гоҳида оғриқ пайдо қилади. Ушбу китобдан ўрин олган шеърлар ҳам кўнглингизда акс-садо беришига умид қилиб қоламиз.
-
Марсга ҳужум
Американинг машҳур фантастик ёзувчиси Рэй Брэдберининг номи ва асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Энди адибнинг шоҳ асари " Марсга ҳужум" ни сиз азиз фантастика ихлосмандларига ҳавола этмоқдамиз. Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйда эски ёзув машинкасида бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рэй Брэдбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай "саёҳат", қилади ва мўъжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам куради.