-
San’at. San’atshunoslik
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
-
ИСЛОМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Ушбу ўқув қўлланма бакалавриат ва магистратура олий таълим тизимлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда ислом динининг ҳозирги даврда дунё мамлакатлари, хусусан, Марказий Осиё ва Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, диний-экстремистик ва террористик гуруҳлар фаолиятининг моҳияти ҳамда уларга қарши курашиш масалалари ёритиб берилган. Қўлланма ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ислом дини тўғрисида илмий асосланган маълумотлар билан таъминлаш мақсадида яратилган.
-
Kunst: Malerei, Plastik, Architektur
Das vorliegende Lehrbuch richtet sich an Studenten der höheren Semester von Fremdsprachenfakultäten pädagogischer Institute. Es enthält Texte, einen thematischen Wortschatz sowie Übungen zur Entwicklung der Fertigkeiten im mündlichen Ausdruck und befasst sich mit den Grundlagen der bildenden Kunst, einschließlich Malerei, Plastik und Architektur.
-
Инқирозий вазиятларга дуч келган кишиларга психологик ёрдам кўрсатиш
Мазкур ўқув қўлланма ижтимоий соҳа ходимлари, педагоглар ва психологлар учун мўлжалланган бўлиб, инқирозий вазиятларга тушиб қолган инсонларга психологик ёрдам кўрсатишнинг назарий ва амалий асосларини қамраб олади. Қўлланмада оилавий муносабатлар, низоларни ҳал этиш, инқирозга қарши марказларни ташкил этиш, оилага психологик маслаҳат бериш ҳамда Ўзбекистон қонунчилигидаги тегишли меъёрлар батафсил ёритилган. Асар ижтимоий ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга йўналтирилган муҳим қўлланма ҳисобланади.
-
Интерактив журналистика
Мазкур ўқув қўлланмада замонавий оммавий ахборот воситалари дунёсида интерактив журналистиканинг ўрни, моҳияти ва тамойиллари ёритилган. Китобда интерактив телевидение, радиоэфир ва интернет журналистикасининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, интерактив журналистикада аудиториянинг ўрни, этика ва тил масалалари батафсил таҳлил этилган. Ўқув қўлланма журналистика факультети талабалари ва соҳа мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларни ривожлантиришни кўзда тутади.
-
Kimyo o‘qitish metodikasi
Ushbu o‘quv qo‘llanma kimyo fanini o‘qitish metodikasiga bag‘ishlangan bo‘lib, turli yoshdagi o‘quvchilar va kimyo faniga qiziquvchilar uchun mo‘ljallangan.
-
Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш — бизнинг бош мақсадимиздир
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 7 декабрда мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасини ўрганиш, унда баён қилинган энг муҳим устувор йўналишлар, назарий ва амалий аҳамиятга молик дастурий фикр-ғоялар, хулосалар ҳамда «Обод турмуш йили» деб эълон қилинган 2013 йилда халқимиз, жамиятимиз олдида турган долзарб вазифаларнинг маъно-мазмунини ёритиш, тарғиб этиш мақсадида тайёрланган бўлиб, таълим тизимининг барча босқичларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи-профессорлар, илмий ходимлар, талаба-ўқувчилар, кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
ИЛМИЙ ИЖОД МЕТОДОЛОГИЯСИ
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган «Илмий ижод методологияси» курси бўйича иқтисодий мутахассисликлар магистратураси учун мўлжалланган бўлиб, талабаларда фаннинг ва илмий дунёқарашнинг методологик муаммолари бўйича ижодий фикрлаш малакаларини шакллантиради, магистрларга фалсафа ва иқтисодий фанларнинг ўзаро диалектик алоқадорлигини чуқур англашда ёрдам беради.
-
Илмий ижод методологияси
Ушбу ўқув қўлланмада илмий тадқиқотларнинг асосий тушунчалари, таърифи, усуллари ва босқичлари, илмий-техникавий ахборотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, илмий тадқиқотда математик моделлаштириш асослари, экспериментни режалаштириш ва илмий натижаларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар берилган. Қўлланма талабалар, магистрлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртларининг ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
Журналистик тексериў: глобаллық ҳәм миллий тәжирийбе. Кейслер китабы
Ушбу қўлланмада журналистик текширувнинг кенг жамиятчилик орасида пикир-талабларга сабаб бўлган энг муҳим ҳолатларнинг журналистик текширув орқали ёритилишининг ёрқин мисоллари келтирилган. Китобда Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, жамиятнинг бошқа секторлари фаолиятидаги шаффофликни таъминлашда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда журналистик текширувларнинг аҳамияти очиб берилган. Китоб амалиётчи журналистлар, журналистика факультетлари талабалари ҳамда ушбу соҳага қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Жануби-Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлари ва ислом
Мазкур рисола Жануби-Шарқий Осиё диний эътиқодларини илмий асосда ўрганишга, уларни диншунослик нуқтаи назаридан ислом фалсафаси билан қиёсий таҳлил қилишга бағишланган. Асар ведизм, брахманизм, жайнизм, буддизм, ламаизм, индуизм, йогашастр, бхактизм, сикхизм каби таълимотларнинг тарихи, фалсафаси ҳамда уларнинг ислом ва тасаввуф билан муштарак жиҳатларини ёритиб беради. Китоб олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар, аспирантлар ва дин тарихи ҳамда фалсафасига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Дунё динлари тарихи
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим тизими талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда турли динларнинг келиб чиқиш тарихи, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, маълум халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий илмий тушунчалар беришга эътибор қаратилган. Қўлланма замонавий илмий концепцияларга таянган ҳолда, мавзуларни бир-бири билан узвий боғлиқликда, тарихийлик ва минтақавийлик тамойиллари асосида ёритади. Мақсад - талабаларда дин, унинг турли шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаб ва оқимлари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқарадиган, диний ва дунёвийлик муносабатларини асосли таҳлил қила оладиган тўғри дунёқарашни шакллантириш ҳамда ёшларда диний бағрикенглик маданиятини тарбиялашдан иборат.
-
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари
Ушбу ўқув қўлланмада давлат ва дин орасидаги муносабатлар, ислом динининг Марказий Осиё халқлари ҳаётидаги ўрни, диний экстремизм ва терроризмнинг моҳияти ҳамда унга қарши курашнинг халқаро ҳуқуқий асослари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал хавфларга қарши курашда тутган ўрни, дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсат, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва маънавий-маърифий ишларнинг аҳамияти тизимли равишда таҳлил қилинган.
-
Дин фалсафаси
Ушбу ўқув қўлланмада диннинг ижтимоий-тарихий моҳияти, функциялари, маънавий маданиятнинг структуравий элементи сифатидаги хусусиятлари таҳлил қилинган. Дин ҳақидаги фалсафий қарашлар эволюциясида ворислик ва янгиланиш диалектикасининг ўрни, глобаллашув шароитида диний ҳаётда юзага келаётган тенденциялар очиб берилган. Айнан пайтда, диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва унинг истиқболлари билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Мазкур ўқув қўлланма олий таълим тизими бакалавр босқичи диншунослик мутахассислиги талабалари ҳамда дин фалсафаси, диншунослик билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Давлат хизмати персоналини бошкариш
Мазкур укув кулланмасида давлат хизматининг назарий муаммолари, муайян назарий тайёргарликка эга булган ходимларда кадрлар менежментининг узига хос куникмаларини хосил килиш, бу борада уз махоратини ошириш, замонавий технологияларни узлаштиришга доир назарий-амалий масалалар уз ечимини топган. Укув кулланмаси давлат бошкаруви органлари тизимида, шунингдек, бошка ташкилот хамда муассасаларда фаолият курсатадиган давлат хизматчиларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш учун мулжалланган.
-
Давлат, жамият ва дин
Мазкур ўқув қўлланмада мустақил Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, жамиятнинг маънавий ҳаётида диннинг ўрни ва аҳамияти, виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари ҳамда замонавий жамиятда диний бағрикенглик муҳитини шакллантириш масалалари ёритилган. Муаллифлар диний маърифат ва дунёвийлик уйғунлиги, экстремизм ва фундаментализмга қарши курашда маънавий иммунитетни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатларини илмий-назарий нуқтаи назардан таҳлил қилишади. Китоб давлат хизматчилари, илмий ходимлар, талабалар ҳамда дин ва жамият муносабатлари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Deutsche Grammatik in Übungen / Грамматика немецкого языка в упражнениях
Настоящее пособие представляет собой систематизированный сборник упражнений по грамматике немецкого языка, предназначенный для активного усвоения и закрепления теоретического материала. Упражнения составлены к каждой теме, расположены по принципу от простого к сложному и охватывают все основные грамматические особенности немецкого языка. Материал пособия может быть использован как для начинающих, так и для продолжающих изучение немецкого языка, при самостоятельном обучении, на курсах или в лингвистических учебных заведениях.