-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Kutubxonashunoslik va arxivshunoslik
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Гиёҳвандлик ва кашандаликнинг оқибати-тубсиз жаҳаннам
Ушбу ўқув қўлланмада гиёҳвандлик ва кашандаликнинг инсоният саломатлиги, ёш авлод тарбияси, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга келтираётган салбий оқибатлари таҳлил этилган. Муаллиф гиёҳвандлик моддаларининг инсон организмига, айниқса марказий асаб тизимига кўрсатадиган зарарли таъсирини илмий жиҳатдан ёритиб беради. Қўлланмада ёшларни бу иллатлардан ҳимоя қилиш, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жамиятда соғлом муҳитни таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар берилган. Асар ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига, гиёҳвандликка қарши курашда ҳушёрликни оширишга қаратилган бўлиб, ўқувчилар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Гап синтаксиси (Араб тилшунослари талқинида)
Мазкур ўқув қўлланма араб тилшунослигида гап синтаксиси ва ундаги тасниф ҳамда талқинларни ўрганишга бағишланган бўлиб, бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари ҳамда ушбу соҳа билан қизиқувчи мутахассислар учун мўлжалланган. Китобда араб тили синтаксиси, жумла таркиби, аъзолари ва араб тилшуносларининг грамматик ёндашувлари илмий-методик жиҳатдан ёритиб берилган.
-
Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма
Китоб бўлғуси бухгалтерларни улар танлаган касбнинг асослари, уни ривожлантириш истиқболлари, мутахассисларга қўйиладиган асосий талаблар билан таништиради. У турли мулкчилик шаклларига мансуб корхоналарда бухгалтерия ҳисобини муваффақиятли юритиш учун зарур кўникмаларни ҳосил қилишда ёрдам беради. Бухгалтерия ҳисоби асослари билан бир қаторда миллий андозаларга ўтиш шароитида моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш масалалари ёритилган. Солиқ ҳисобига алоҳида боб бағишланган, унда асосий солиқларни ҳисоб-китоб қилиш услубияти аниқ мисолларда келтирилган. Қўлланма бухгалтерлар, аудиторлар, олий ва ўрта ўқув юртларининг ўқитувчи ва талабалари, малака ошириш курсларининг тингловчилари, шунингдек замонавий бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганаётган китобхонларнинг кенг доираси учун мўлжалланган.
-
Бошқарув ҳисоби
Ушбу рисола ўзбек тилида ёзилган дастлабки қўлланма бўлиб, унда асосий эътибор бошқарув ва молия ҳисобларининг бир-биридан фарқини ва уларнинг хусусиятларини белгилашга қаратилган, бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир этадиган омилларни ўрганиш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга баҳони белгилаш тамойиллари атрофлича ёритилиб, харажатлар таркиби ва тавсифи аниқ мисоллар билан кўрсатилган. Қўлланма иқтисод йўналиши бўйича таълим олаётганлар, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятини бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган раҳбар ходимлар, қолаверса кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
БИЗНЕСНИ БОШҚАРИШ СИРЛАРИ
Ушбу ўқув қўлланма бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни муваффақиятли бошқариш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, корхонани молиявий бошқарув ва бошқарув психологияси асосларини ёритиб беради. Китобда менежментнинг асосий функциялари, тадбиркорнинг шахсий фазилатлари ва ишлаб чиқариш жараёнларида самарали бошқарув усуллари ҳамда тажрибалари ўз аксини топган. Қўлланма тадбиркорлар, иқтисодий йўналишдаги талабалар ва бизнес асосларини ўрганишни истаганлар учун мўлжалланган.
-
Бизнесда иқтисодий математика усуллари
Мазкур китобда халқ хўжалигида, хусусан бозор иқтисодига ўтган тизимда ҳар хил соҳалардаги масалаларнинг энг оптимал, энг самарадор, энг арзон, энг даромадли ва энг яхши вариантини математик усулда топиш мумкинлиги амалий мисоллар, ҳикоялар ва воқеалар асосида соддалаштириб кўрсатилган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, қолаверса тадбиркорлик фаолиятини юритувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
БАҒРИКЕНГЛИК — ДИНЛАРНИНГ МАЪРИФИЙ АСОСИ
Ушбу ўқув қўлланмада динларнинг маьрифий асослари, диний бағрикенглик маданияти, жамият ҳаётида диннинг тутган ўрни, диний таълимотларнинг шаклланиши ва маънавий-ахлоқий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Муаллиф диний тизимларнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдаги ролини, жамиятда барқарорликни таъминлаш ҳамда ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш муҳимлигини илмий-назарий нуқтаи назардан ёритиб беради.
-
Банк мижозлари фаолиятининг иқтисодий таҳлили
Ушбу ўқув қўлланма тижорат банклари фаолиятида мижозлар билан ишлашнинг иқтисодий таҳлилига бағишланган. Китобда мижозларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш, уларнинг тўлов қобилияти, кредит таваккалчилиги ва кредитга лаёқатлилигини аниқлаш усуллари батафсил ёритилган. Шунингдек, мижоз мулкининг ҳолати, молиявий натижалар, дебитор ва кредитор қарздорликларни таҳлил қилиш ҳамда мижоз фаолиятини рейтинглаш методологияси келтирилган. Қўлланма олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, банк ходимлари ва банк мижозлари учун мўлжалланган.
-
Аҳоли географияси ва демография асослари
Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда аҳоли географияси ва демография асослари фанининг мақсад ва вазифалари, демографик тадқиқотлар ва уларнинг тарихи, аҳоли сони ва динамикасидаги ўзгаришлар босқичлари, аҳолининг жойлашуви хусусиятлари, аҳолининг диний ва этник таркиби, аҳолининг табиий такрор барпо бўлиши, демографик жараёнлар, миграция, урбанизация ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, мазкур қўлланмада аҳоли билан боғлиқ маълумотларни ўрганишда статистик усуллардан фойдаланиш ҳамда уларнинг афзаллик хусусиятлари ёритилган.
-
Ахборот технологиялари
Ушбу кулланмада информация хакида тушунча, уни саклаш, кайта ишлаш ва узатиш усуллари хакида умумий маълумотлар келтирилган. Информацион ресурслар, уларни берухсат эгаллашдан химоялаш хакида маълумотлар берилди. Шунингдек ахборот технологиялари асосий элементлари — билимлар ва маълумотлар жамгармаси, хисоблаш тармоклари, сунъий интеллект ва эксперт тизимининг Интернет тармоги, аппарат ва дастурий воситалари буйича материаллар жой олди. Укув кулланма ахборот технологияларидан мутахассис булмаган магистратура талабалари, хамда олий таълим муассасалари бакалавриат талабалари, илмий ходимлари ва аспирантлари учун мулжалланган.
-
АНТИКФАЛСАФА
Мазкур қўлланмада Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Юнон ва Румо давлатларида фалсафий, табиий-илмий фикрларнинг юзага келиши ва ривожланиши баён қилинади. Китобда антик давр фалсафасининг босқичлари, материализм ва идеализм ўртасидаги кураш, шунингдек, мифологик дунёқарашдан фалсафий таълимотларга ўтиш жараёни чуқур таҳлил этилади. Муаллиф Конфуций, Лао-цзи, Афлотун, Арасту каби буюк файласуфларнинг таълимотларига алоҳида эътибор қаратади ва уларнинг инсоният маданияти ҳамда илм-фани ривожидаги ўрнини очиб беради.
-
Америка Қўшма Штатларининг федерал бюджет тизими: Шакллантириш, мувофиқлаштириш ва ижро этиш тамойиллари
Мазкур китобда Америка Қўшма Штатлари Федерал бюджети тизими, Федерал бюджетнинг асосий тушунчалари, АҚШ давлат тузумида унинг ўрни, бюджетни тайёрлаш, Конгрессда кўриб чиқиш ва қабул қилиш, Федерал бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмини шакллантириш, бюджет ваколатларининг берилиши ва Федерал бюджет харажатлари устидан назорат қилиш, кредит сиёсатини амалга ошириш тартиблари, бюджетни ўзгартириш фаолиятини амалга ошириш тамойиллари ва механизми ёритилган.
-
Адабиётшунослик методологияси
Ушбу ўқув қўлланмада адабиётшунослик методологияси, методлари ҳамда герменевтика таълимотининг имкониятлари юзасидан фикр-мулоҳазалар баён қилинган бўлиб, у магистрант талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун илмий изланишларида яқиндан ёрдам беришга мўлжалланган.
-
Автоматлаштирилган кутубхона
Мазкур ўқув қўлланма "Кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари" таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар, магистрлар ва аспирантларга мўлжалланган. Қўлланмада кутубхоналарни автоматлаштириш билан боғлиқ асосий тушунчалар ва принциплар баён қилинган. Кутубхона хизмати савиясини ошириш учун турли нодавлат жамғармалардан ва ҳомийлардан молиявий кўмак олиш мақсадида тайёрланган лойиҳалардан намуналар келтирилган. Шунингдек, китобда автоматлаштирилган кутубхона таркиби, уни ташкил этувчи омиллар, замонавий халқаро форматлар ва лойиҳалар тузиш йўриқлари ёритилган.
-
Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари
Ушбу био-библиографик маълумотномада Ўзбекистонда VIII — XIX асрлар орасида яшаб ижод этган атоқли тарихшунос олимларнинг ҳаёти ва илмий фаолиятлари ҳақида сўз юритилади. Китоб тарихшунослик ва манбашунослик соҳасидаги муҳим қўлланма бўлиб, тарихчилар, ўқитувчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш: натижалар ва устувор йўналишлар
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига кўра таълим тизимига жорий қилинаётган 12 соатлик факультатив ўқув курси учун мўлжалланган бўлиб, унда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасининг асосий мазмуни баён этилади. Қўлланма иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш борасида қўлга киритилган ютуқлар, устувор йўналишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини талабаларга янада кенгроқ ўргатиш мақсадида тайёрланган ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар ва барча қизиқувчилар учун тавсия этилади.