-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Йўқолган дунё
Машҳур инглиз ёзувчиси, ҳаммага таниш изқувар Шерлок Хлолмс образининг ижодкори Артур Конан Доил турли жанрлардаги етмиш жилдлик адабий мерос қолдирган. Унинг илмий тафаккур билан суғорилган ғаройиб воқеаларга бой саргузашт асарлари турли мамлакатларда севиб ўқилади. Улар орасида адибнинг "Йўқолган дунё" романи жаҳон илмий-фантастикасининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади.
-
Жараён. Отамга хат
Қадирли наср мухлислари! Бу гал <<Жаҳон адабиёти дурдоналари>> туркумида ХХ аср Европа адабиётида фавқулотдда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган,модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг <<Жараён>> романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликлардан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган <<Отамга хат>> биографик асари мутолааси сизга мунтазир.
-
Улуғ салтанат
Сирдарёнинг этаклари-ю Тангритоғнинг ғарбий ёнбағарларидан то юнонлар Борисфен деб атагувчи Днепргача бепоён дашту далалар ястаниб ётади. Шамоллар шип-шийдам чўлларда қуриган қамғоғу шўракларни тўп-тўп қилиб шимолдан жанубга юмалатиб ўйнайди.
-
Улуғ салтанат
Тарих милодий 1400 йил арафасида дунё харитасини ўзгартириб юборган воқеалар рўй берди. Марказий Осиёда Хиндистон Турон салтанати томонидан забт этилди. Холбуки, Амир Темур жануб сари юриш эмас, балки кўпдан шарққа Хитой тарафга отланмоқни кўнглига тўкканди.
-
Таскин
Қўлингиздаги ушбу мўьжазгина тўплам аспида кичкина эмас. Унда хаёл ва ҳаёт орасида тентираб юрган бир шоирнинг кўнглидан кечирганлари жамланган. Шу боисдан ҳам, у гоҳмаҳзун, гоҳ тушкун, гоҳида жўшқину гоҳида сокин туйғулардаи сўзлайди сизга. Умид қиламизки, бу тўплам аржуманд истар кўнгилларга таскин бўлади.
-
Улуғ салтанат
Сохибқирон Амир Темур ким эканини таърифлаш кўп хам зарур эмас. Уни жахон билади. Лекин тарих ва тамаддун билан қизиқувчи бирор киши йўкки, у хақда янада теран, аниқ ва чуқурроқ билимга эга бўлишни истамасин. Айниқса, унинг жонли, хаётий сиймоси билан яқинроқ ошно бўлишни хохламасин.
-
Daholar davrasi
Ilmiy, badiiy lavhalardan tarkib topgan ushbu kitobda ko'hna mashriqzamindagi ko'plab buyuk allomalarimizning masha qqatli hayot yo'llari tasvirlangan, ilmiy, badiiy ijodlari teran tahlil qilingan. Biz fikr yuritgan allomalar qaysi xalq farzandi bo'lmasin, ularning ibratli hayot yo'li, boqiy ruhi, bebaho ijodiy merosi barcha qavm va avlodlar uchun hamisha mo'tabar va ardoqlidir.
-
Армон
Ҳаётнинг мураккаблиги шундаки, бутун умрининг эл-юртнинг бахт-саодати йўлида ҳалол меҳнатга бағишлаган киши шу жон фидо хизматлари эвазига ҳар доим ҳам миннатдорчиликка сазовор бўлавермайди. Аксинча, баъзи шароитларда ноҳақ маломатларга дучор бўлиши мумкин. Лекин шундай маҳалларда ҳам ҳамма нарсага қодир Аллоҳга солиб, кек сақламаган, халқдан нолимаган, унга ҳар доим камарбаста, собит иймонли, кечиримли инсон лар пировардида барчанинг ҳурмат-эҳтиромига, ардоғига муяссар бўлғусидир.Ана шундай кишилардан бири-муҳтарам олим, устоз, ёзувчи, шоир, таржимон Ғайбуллоҳ ас-Салом ушбу китобчасида сермазмун ҳаётидан чиқарган айрим сабоқларни ўқувчиларга ҳавола этган.
-
Cайланма
Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуг шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб уқиладиган, хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа кўйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули-Фирокий асарларидан танлаб табдил атилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин рухда таржима қилинган.
-
-
Уста ва Маргарита
"Уста ва Маргарита"-марҳум адибнинг сўнгги асари. Булгаков бу романи устида 1928 йилдан иш бошлади ва унинг турли вариантларини яратар экан, баъзан ишини тўхтатар, баъзан эса яна ёзганларига қайтарди. У умри поёнидаги ўн икки йил мобайнида ҳам ўзи дунёга келтирган сермазмун асарини қўлдан қўймади. "Уста ва Маргарита" романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир.
-
Musavvir xayol
Yurak-hayot bilan hamnafas hislar makoni. Yurakni his qilmoq, uning nadir so‘zi, nodir bir onlik baxt soniyasiga zumlik fursat ila quloq tutmoq va ranglar dunyosini kashf etish bilan xayol otlig‘ benihoya go‘zal musavvirning dunyo ganjida tovlangan betakror manzaralarida huzur etmoq bu faqat ijodkor shoiring baxtdan yaralgan go‘zal hayotidir. Mana shu yo‘l uni kutishga, orzu qilishga, hayotni sevishga, oldinga intilishga undaydi. Yurakda yashagan matonat hamisha umidli bo‘lishga chorlab turadi.
-
Султоннинг сўнгги куни ёхуд Амир Сохибқирон ва Тўхтамишхон
Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич ва Етти иқлим хоқони ёхуд ахд ва тахт тарихий романларининг давоми бўлган Султоннинг сўнгги куни ёхуд амир сохибқирон ва Тўхтамишхон китоби Темир ва темурийлар тарихини билишга қизиққан ўқувчилар учун адибнинг навбатдаги тухфасидир.
-
Фалакнинг гардиши
Ҳаётда қадр-қгшматнинг ўз ўрни бор. Кимки меҳр билан қадрни ҳаётининг мезони деб билса, диёнат ва имонга амал қилса, вафо, садоқатни улуғласа, ўша инсон мурод-мақсадига етади. Хиёнат, нопоклик кишини таназзулга етаклайди, азиз номини бадном қилади. Таниқли адиб Ядзон Худойқуловнинг янги кшпоби — «Фалакнинг гардиши» романи ана шу ҳаётий масалалар ҳақида баҳс этади.
-
-
Латофатнома
Халқ орасида "Латойиф ут-тавойиф" ва "Латойифуз -заройиф" номи билан машҳур бўлган бу асар XV асрнинг охири-XVI асрнинг бошларида яшаб ўтган олим ва адиб Мавлоно Фахриддин Али Сафийнинг қаламига мансубдир. Ҳар бир маданий обида каби бу асарнинг ҳам ўз тақдири, тарихи ва асрлар оша кечган қисмати борким, уларнинг айрим қирралари ўқувчилар учун ҳам қизиқарли.