-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Xayol raqsi
Ushbu kitobda Orifjon Komilovning samimiy qalb yoziqlariga, vijdon pokizaligining insoniylik sharti ekaniga zimdan ishora qiluvchi satrlarga guvoh bo'lasiz. Kitob o'quvchiga tarix va bugunning uyg'un haqiqatlarini bir-bir bayon etadi. Orifjon Komil - yurak shavqining eng baland cho'qqisiga intilishni niyat qilgan shoir. Uning she’rlarida hammamizga tanish hayotga tashnalik va hayratning chaqnoq nigohi charaqlab turadi.
-
Seni izlayman
Yoshlik zangor fasl. Bu pallada tuyg'ular kamalakrang tus oladi, nigohlarga sir inadi. Shoir Islom Qo’chqorovning she’rlarini o'qib, yoshlikning ana shun- day begard, jo'shqin, askariy satrlariga duch kelasiz. Yurt himoyasida o't-olov bo'lgan yigit qalbi ishq ko'yida beholdir, oshuftaholdir. Bu uning yuragi oshiqligidan darak. Ushbu mo'jaz to'plamdan o'rin olgan she’rlarda shoirning ana shunday qalbga yaqin izhorlaridan bahramand bo'lasiz.
-
Халқ бўл, элим
Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланмади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган. Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди. Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Abduvali Qutbiddin
«So‘z chamani» turkum kitoblarining navbatdagi risolasi Abduvali Qutbiddin she’rlaridan tuzildi. Ushbu rango-rang guldasta ham muhtaram she’rni muhiblariga sevimli bolishiga ishonamiz.
-
Abay
Қозоқ халқининг улуғ шоири Абай Қўнонбоев ижоди, у яратиб кетган асарлар-жаҳон адабиётида муҳим ва ўзига ўрин тутади. Улуғ оқин ва файласуф Абай шеърлари кейинги йилларда турли туман тилларга таржима қилинаётгани, қайта-қайта нашр этилаётгани ҳам бежиз эмас.
-
Mittivoy va Karlson
Karlson g'ozda uchmaydi,hatto samalyot yoki vertalyotda uchmaydi, balki ''o'z-o'zidan'' uchadi. Qornidagi tugmachani bossa bas, darrov ishga tushadi. To parrak aylanib ketmaguncha Karlson joyidan qimirlamay turadi, biroq motor bor kuchi bilah ishlaganidan keyin Karlson osmonga kutariladiyu, sal chayqalib ucha boshlaydi.
-
Руҳият алифбоси
Адабиёт руҳият алифбосидир. Инсон руҳиятини англаш мушкул машаққатли. Бадиий адабиёт инсон қалбини, руҳиятни тушуниш сари йўл очади. Ушбу китобга адабиётшунос, мунаққид Баҳодир Каримнинг насрий ва шеърий асар таҳлили, абадий танқидчилик ва устоз адабиётшунос олимлар ҳамда адабиётшунослик методлар тўғрисида ёзган мақолари жамланган.
-
Виждон уйғонур
Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки - аҳлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур устига аъло нурдир.
-
Урушнинг сўнгги қурбони
Мазкур тўпламдан Ўткир Ҳошимовнинг турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ўрин олган. Ҳикояларда турфа тақдирлар-у воқеалар адибнинг ўзига хос услубида жило топган. Уларни ўқиркансиз, гўё орамизда одамлар бор самимияти билан саҳифаларга кўчгандек тасаввур қолдиради. Шундай экан, Сиз ҳам адиб қаламининг мўжизакор кучига асир бўлиб қолишингизга ишонамиз.
-
Қил устидаги тақдир. Қ. 1
Қимор - ўртага пул, буюм, кўчмас мулк, ҳатто тирик жон тикиб ўйналадиган ўйин. Миср фиръавнларининг дахмаларини қазиш чоғида қимор ўйинларида ишлатиладиган суяклар, Шумер шоҳлари қабридан эса рақамли кубиклар (нарда тошлари) топилган. Милоддан аввалги V асрда Грецияда тотализатор ўйинлари, яъни пойгачи отларга пул тикиб ўйнаш кенг тарқалди. Илк бор 1861 йилда ҳозирги Монако қироллигининг Монте Карло шаҳрида замонавий қиморхона - казино очилди. Кейинчалик ўйин автоматлари ҳам қимор воситасига айланди. Кимларгадир қарта, ошиқ, ўйин автоматлари, турли лотто ўйинлари эрмак бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ бу ўйинлар инсон тақдирига, бахтига, бегуноҳ аёллару болалар ҳаётига таҳдид солиши муқаррар. Шукрки, юртимизда казинолар, турли майда-чуйда қиморхоналар, пул тикиб ўйналадиган бильярдхоналар очиш каби жиноий фаолиятлар тақиқланган. Азамат Коржововнинг "Қил устидаги тақдир" қиссасининг шу вақтгача ўн бир қисми "Бекажон", "Суғдиёна" газеталарида ва "Аъло кайфият" журналида чоп этилган. Қисса илк марта китоб ҳолида нашр этилмоқда. Биринчи китобга уч қисм киритилган бўлиб, унда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Мусофир гўдак қисмати
Уч ёшли ўғли билан Туркияга борган Лайло исмли жувонга Истанбулдаги дугонаси иш топиб беради. Бадавлат кампирга оқсочлик қилаётган Лайлонинг бошига қулфат тушади: уни кампирнинг қотили сифатида айблашади. Қотил эмаслиги исботлангач, интерпол банкдаги кирдикорлар туфайли ҳибсга олади. Ватанига юборилган Лайлонинг ўғли Жаҳонгир эса Истанбулда қолиб кетади. Россиялик савдогар хотин поездда яширинча Москвага олиб келиб, болани отасига топширмоқчи эди. Бироқ поезд Бокуга етганида, савдогар вафот этиб, Жаҳонгир бир хонадонга тушиб қолади... Азамат Қоржововнинг икки қисмдан иборат "Мусофир гўдак қисмати" қиссасида онасининг хатолари сабаб бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган болакайнинг чет эллардаги сарсон-саргардонликда кечган кунлари тасвирланган. II китобга мазкур қиссанинг иккинчи қисми киритилган бўлиб, ёш мусофирнинг Озарбайжон, Россия каби мамлакатлардаги саргузаштлари қаламга олинган.
-
Миллионер сингари фикрлашни ўрганинг
...Ҳақиқий канадалик миллионер муваффақиятга эришиш тамойиллари ҳақида сўзлаб, одам ўзини ютуққа ва бахтга қандай дастурлаш кераклиги, буни ўз онг ости тасарруфига қай тарзда сингдириши тўғрисида гaпиради...
-
Жиноят ва жазо
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини тақдим этади. Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шуҳрат қозонган асар – талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш. «Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик – иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати – қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли – жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади. Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
-
Ишққа оид қирқ қоида
Ушбу китоб бугунги кунда асарлари замонамиз бестселлерига айланишга улгурган, Туркия ва АҚШ ёзувчиси сифатида танилган Элиф Шафақ томонидан ёзилган. Унда ишқ туйғуси ва одамлар орасидаги ўзаро бир-бирини тушунишдай мураккаб руҳий муаммолар маҳорат билан ёритиб берилган.
-
Феноменал хотира
Феноменал хотира – мустаҳкам ва кучли хотира бўлиб, у мунтазам ташқи ва ички таъсирлар натижасида мияни парвариш қилиш, озиқлантириш, узоқ вақт муаммосиз ишлаши учун шароит яратиб беришга эҳтиёж сезади. Мазкур китоб мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини кузатиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш билан ҳар бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолияти учун бемисл хизмат кўрсатади. Мактаб ўқувчилари, айниқса, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан жуда қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар олишлари мумкин.
-
Буюклар муҳаббати
Мазкур китобда Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хусрав, Фарҳод ва Ширин каби муҳаббати афсоналарга айланган ишқ аҳлининг ҳаётидаги воқеалар, шунингдек, араб мутафаккир шоирларининг севиш ва севилиш тарихлари қаламга олинган. Бу тарихлар ажойиб инсонлар яшаган даврларни акс эттирган, айни чоғда нозик, ҳиссиётга бой, олижаноб ва гоҳ бахтли, гоҳ драматик, ҳатто фожиавий ҳоллари билан бизга сабоқ бўлади.