-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Дон Кихот
Ушбу китоб ўз даврида ҳамманинг диққатини бирданига ўзига жалб этган. Бу ўша вақтларда барча берилиб ўқиётган рицарь романларига ҳажвий тарзда тақлид қилиб ёзилган ўткир ва қизиқ асар сифатида дунёга келди. Асарда телба қиёфадаги дон Кихот орқали яшашни билмаёдиган, мавжуд шарт-шароитни тан олишни истамайдиган киши образи талқин этилади. У ҳақоратланган ва эзилганларга ҳомий бўлишни истайли, дунёдаги зўравонлик ва зулмни таг-томири билан юлиб ташлашга интилади, жаҳонда адолат ва эркинлик ўрнатмоқни орзу қилади. Хўш, қаҳрамонимиз ўзининг азалий орўусига эришдими? Ўзини қийнаётган муаммоларга ечим топа олдими? Китоб мутолаасидан кейинги мулоҳазаларингиз биз учун қадрли, азиз китобхон!
-
ТАНЛАНГАН ШЕЪРЛАР
Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган Комил Хоразмий 1825 йилда Хива шахрида туғилди. Унинг отаси Абдулла Охунд мадрасада мударрис бўлган. Комил Хоразмийнинг асли номи Паҳлавонниёз бўлиб, Комил унинг адабий тахаллусидир. Комил мактаб ва мадрасаларда ўқиб, замонасига кўра яхши таҳсил олади. Мутолаа билан шуғулланади ва даврининг йирик шоирлари суҳбатларига қатнашади, илм тажрибасини орттиради. Ёшлигиданоқ ўзбек классик адабиёти ва форс-тожик адабиёти ёзувчилари ижодини қунт билан ўрганади.
-
Наср II
Абдусаид Кучимов кейинги йилларда фаол ижод килаётган таникли адибдир. Ушбу китобга ёзувчининг акс.ар матбуотда чоп этилган ва матбуот саҳифаларида х,ажм нуктаи назаридан босилмай колган бадиалари ва киссалари жамланди. Мазкур китоб долзарблиги, бугунги кун учун керак фикрларга бойлиги билан ажралиб туради. Сиз уларда замонамиз ойдинларининг кечаги ва бугунги ёркин киёфаларини курасиз, тасаввур киласиз ва беихтиёр сухбатдошига айланасиз.
-
МАХЗАН УЛ - АСРОР (Сирлар хазинаси)
Шайх Низомий Ганжавий буюк озарбойжон шоири, шарқ адабиётида хамсачилик анъанасини бошлаб берган даҳо санъаткор. Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Мир Алишер Навоий каби устоз шоирлар уни устоз деб аташган, унга пайров қилиб "Хамса” яратишган. "Махзан ул-асрор" Низомий "Хамса”сининг илк достони. Унда сирлар хазинаси саналмиш инсон қалби ва унинг тарбияси хусусида сўз боради. Шоир кўнгилни эҳтиром ила "хўжам" деб атайди ва дил ҳақ назаргоҳи деган илоҳий ҳикматни гоят ҳассос оҳангларда тараннум этади.
-
Асарлар. Тўрт томлик. Биринчи том. Драматургия.
Шоир ўз асарларида мамлакатимиз тарихи, халқимиз ҳаётида юз берган энг муҳим воқеаларни ёрқин акс эттиришга, муайян даврнинг типик қаҳрамонлари характерини йирик планларда жонли тасвирлашга муваффақ бўлган санъаткордир. Бу жиҳатдан айниқса унинг «Бургутнинг парвози», «Алишер Навоий», «Номаълум киши», «Имон» драмалари, «Шоир қалби» либреттоси, «Фидойи» киносценарийлари диққатга сазовордир. Иззат Султон тўрт томлигининг қўлингиздаги биринчи томида унинг ана шу асарлари ўрин олган.
-
Ўн саккизга кирмаган ким бор
Дарҳақиқат, 18 га кирмаган, севги боғларидан гул термаган ким бор?! Кимнинг юраги шу ёшда ўртанмаган, суюклисини интизор кутмаган?! Инсон борки, суюк кўнгил неъматидан баҳраманд бўлади. Баъзан изтироб чекади, ғамга ботади, гоҳо эса қувончи тотидан еттинчи осмонда кезади. Шукур Холмирзаев 35 йил муқаддам ўзбек адабиётига мана шу қиссаси билан кириб келган эди. Қисса ўз даврида беқиёс шов-шувга сабаб бўлган ва ҳозир ҳам баҳс уйғотиши шубҳасиз, қолаверса, севган ва севилганлар учун бу китоб қадрсиз бўлмайди. Тўпламга, шунингдек, адибнинг кейинги йилларда ёзган ҳикоялари ҳам киритилган.
-
-
Ўзбек халқи тарихий меросининг замонавий тараққиётидаги йўли
Ўзбек халқи тарихий меросининг замонавий тараққиётидаги йўли
-
-
Ишқ изтироби
Мазкур китобча жаҳон адабиёти хазинасидан танланган уч новелладан иборат. Испан адиби М. де Сер- вантес (1547-1616), француз адиби А. де Мюссе (1810-1857), чех адибаси Б. Немцова (1820-1862)нинг бу новеллалари романтик руҳи, мазмуни машаққатлар оша эришилган бахт нашъаси тавсифлангани билан бир-бирига яқин. Новеллаларда жўшқин ёшликнинг мангу ҳамроҳи соф муҳаббат тантанаси, ҳақиқатнинг ёлғон, адолатнинг разиллик, фаросатнинг макр устидан ғалабаси ҳаётий ва қизиқарли воқеликлар орқали кўрсатилган.
-
-
РИСОЛА
Шарқ уйғониш даврининг етук вакилларидан бири, Алишер Навоийнинг буюк замондоши, нозиктаъб шоир ва йирик давлат арбоби, темурийлар авлодига мансуб султон Ҳусайн Бойқаронинг «Рисола» асари «Муножот» руҳида ёзилган; унда шоҳ ва шоир бу олам саодати ва чексиз неъматларига еткизгани, Жомий ва Навоий каби алломалар билан замондош ва ҳамнафас қилгани учун худои-таолога шукроналар айтади.
-
-
-
-