-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн саккизинчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ
Навоий «Девони Фоний» ҳақида «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида маълумот берган¹. Шоирнинг форсий девони турли йилларда нашр бўлган ва девонни нисбатан мукаммал тарзда профессор Ҳамид Сулаймон чоп эттилган³. Бироқ бу нашрдан ҳам анча ғазаллар, қасидалар, кичик жанрлардаги шеърлар тушиб қолган. Бу камчиликларни тўлдириб, девонни тўлиқ ҳолда нашр этишга киришилди. Энг мукаммал ҳисобланган Париждаги 285 рақамли қўлёзманинг фотонусхасидан асос, нусха сифатида фойдаланилди. Шунингдек, «Девони Фонийнинг Теҳрон нашри, тожикистонлик адабиётшунос олим Муродий (Тожибоев Ҳожимурод) нашрга тайёрлаган «Девони Фоний» қўлёзмасидан ҳам истифода этилди. Имкон даражасида илгари нашр бўлган ғазалларни ҳам қўлёзмага солиштириб, хатолари тузатилди.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн бешинчи том. ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН ҲОЛОТИ САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР ҲОЛОТИ ПАҲЛАВОН МУҲАММАД НАЗМ УЛ-ЖАВОҲИР
Бани одам ашроф ва ҳавосси хилватларида, хусусан, ва аҳли олам сойир авоми анжуманларида, умуман, тасаввур ва аноният умуринииг худройи ва ужбу нафсоният оламининг даштпаймойи Алишер ал мутахаллис бин-Навоий (ғаффара зунубаху, саттара убба-ҳу) андоқ арз қилур ва бу навъ шарҳға еткурурким, Олий ҳазрати валоят манқибати кошифи асрори раббоний ва олими румуз ва асрори самадоний ал-уламо варсаҳ ал-анбиё қисмат кохида илми ўн оламча эрканлардин изтирор ортуқроқ тарака олғон ва уламо умматига к-анбиёйи исроил комида юз йигирма тўрт минг ҳариф аросида ўзини тариқат элининг муқтадо ва имоми, шариф хайлининг мужтаҳид ва шайх ул-исломи, яъни Нур ул-ҳақ вад-дин, каҳф ул-ислом ва муслимийна шайхуно6 ва Мавлоно Абдураҳмон ул-Жомий.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн тўртинчи том. МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ МУНШАОТ ВАҚФИЯ
Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, сазовордур, айтса бўлмас ва сано ангаким, эҳсониға сано ончаким, ери бордур битса бўлмас. Зоти жамиъ камолат сифоти била мавсуф, сифотидин мажмуъи камолот кашф аҳлиға макшуф. Танзиҳи тил шарҳ қилурдин мубарро, тақдиси эл васф этардин муарро. Азамати боғида сипеҳри даввор бир нилуфардин кам ва қудрати оллида нужуми собита ва сайёра ул нилуфар юзида бир неча қатраи шабнам. Нилуфар юзига шабнам сочкучи ҳам ул ва шабнам суйидин нилуфарзор, балки гулистони Эрам очғучи ҳам ул.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн учинчи том. МАЖОЛИС УН-НАФОИС
Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатиға ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг каломи муъжиз низоми Жабраили ҳужаста фаржом воситаси била хайрул-аном алайҳиссалавоту вассалламға нозил бўлди.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн иккинчи том. ЛИСОНУТ-ТАЙР
Жон қуши чун мантиқи роз айлагай, Тенгри ҳамди бирла оғоз айлагай. Улки махлуқот халлоқидур ул, Ондин ўзга фонию боқийдур ул. Сониъиким чекти чун сунъи қалам, Офариниш тарҳини қилди рақам. Айлагач дойир тўқуз афлокни, Қосир этти фаҳмидин идрокни. Кўкни тун-кундин муламмаъ айлади, Меҳру анжумдин мурассаъ айлади. Ойни кўк тирноғидин қилди мисол, Олғон ул тирноғ бир ёнин ҳилол.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўн биринчи том. ХАМСА. Садди Искандарий
Худоё, мусаллам худолиқ санга, Биров шаҳки, даъби гадолиқ санга. Худованди бемислу монандсен, Худовандларга худовандсен. Забардастлар зердастинг сенинг, Бийиклар келиб борча пастинг сенинг. Санки кўргузуб мавж дарёйи жуд, Сен айлаб аён коргоҳи вужуд. Вужуд аҳлининг коми жудунг била, Келиб жуд қойим вужудунг била. Вужудунг қачон қилса зоҳир қидам, Бўлуб борча ашё вужуди адам.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Ўнинчи том. ХАМСА Сабъаи сайёр
Эй сипосинг демакда эл тили лол, Элга тил сендин ўлди тилга мақол. Сендин инсонға тору пуди жасад, Жасад ичра кўнгул, кўнгулда хирад. Сен қилиб фарқ уйида пинҳоний Қоргоҳи димоғи инсоний. Кўк топиб сайру ер сукун сендин, Бири саркаш, бири нигун сендин. Тунд сендин сипеҳр Баҳроми, Чангзан Зуҳранинг Дилороми.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Тўққизинчи том. ХАМСА - Лайли ва Мажнун
Эй яхши отинг била сароғоз, Анжомиғаким етар ҳар оғоз. Эй сендин улус хужаста фаржом, Оғозингга ақл тоимай анжом. Эй ақлға фоизи маоний, Боқийсену борча халқ фоний. Эй элга адам бақони айлаб, Зотингға фанони фони айлаб, Эй илмингға ғайб сирри маълум, Мавжудсен, ўзга борча маъдум. Эй йўқ қилибон адамни будунг, Йўқлуғни адам қилиб вужудунг.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Саккизинчи том ХАМСА - Фарҳод ва Ширин
Биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони, Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они. Кўзумга ул эшик куфлин радид эт, Анинг фатҳиға килкимни калид эт. Очиб ул ганж қуфлин бу калидим, Насибим айла неки бор умидим.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Олтинчи том ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ Фавойид ул-кибар
Эй, етти манзар тарҳиға меъмори сунъунгдин бино, Маснуълар фоний, вале маслуби сониъдин фано. Чекмай малак лутфунг куни жуз зикр ила тасбиҳ уни Одам дебон қаҳринг туни ҳар дам «заламно раббано». Ҳамдингға ҳар кўтаҳ назар ҳам гунгу лол ўлғай магар Чунким демиш хайрул башар ул ерда лоуҳси сано.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Бешинчи том
Эй навбаҳори оразинг субҳиға жонпарвар ҳаво, Андин гулу булбул топиб юз барг бирла минг наво. Тўбию шоҳи сидрадур кўюнг гиёҳи, негаким Ушшоқ ашку оҳидин ҳар дам топар сую ҳаво. Заҳри фироқингдин қаю ошиқки бўлди талхком, Нўши висолинг етмаса, Исо анга топмас даво.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Учинчи том
Алишер Навоий лирик меросининг мукаммал нашри илк бор 1959-1960 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг А. С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон ФА нашриёти томонидан амалга оширилган эди. «Хазойин ул-маоний» девонлари нашрини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний мукофоти лауреати, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Сулаймон тайёрлаган эди.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ
«Мукаммал асарлар тўплами»нинг I томи Алишер Навоийнинг «Бадойиъ ул-бидоя», ІІ томи «Наводир ун-ниҳоя» девонларидаи иборат бўлиб, улар биринчи марта чоп этилмоқда. Алишер Навоийнинг бу девони нашрига Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 11675 инв. рақам остида сақланувчи нодир қўлёзма асос қилиб олинди. Девон 1487 йили Ҳиротда машҳур хаттот Абдулжамил котиб томонидан юксак каллиграфик санъат билан кўчирилган. Асар 149 варақдан иборат, тўлиқ. Унда 840 ғазал бор. Бу қўлёзма тексти Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланувчи XV аср хаттотлик санъатининг атоқли намояндаларидан Султон Али Машҳадий томонидан Ҳиротда кўчирилган 1995 инв. рақамли иккинчи бир нусхага солиштирилиб, тўлдирилди.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Биринчи том БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ
Алишер Навоийнинг ўлмас меросини кенг қамровда ўрганиш, уларнинг кўп нусхали нашрларини ташкил этиш асосан бизнинг давримизда бошланди. Шоир асарларини текстологик планда ўрганишга киришилди. Улардан айримларини, ҳозирги тил нормалари асосида шарҳлар билан қўшиб нашр этиш йўлга қўйилди. Бу ишлар Алишер Навоий туғилган куннинг 500 йиллигини нишонлаш бўйича бошланган тадбирларни амалга ошириш Алишер Навоийнинг ўлмас меросини кенг қамровда ўрганиш, уларнинг кўп нусхали нашрларини ташкил этиш асосан бизнинг давримизда бошланди. Шоир асарларини текстологик планда ўрганишга киришилди. Улардан айримларини, ҳозирги тил нормалари асосида шарҳлар билан қўшиб нашр этиш йўлга қўйилди. Бу ишлар Алишер Навоий туғилган куннинг 500 йиллигини нишонлаш бўйича бошланган тадбирларни амалга ошириш муносабати билан айниқса жонланиб кетди. Натижада иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда шоир лирикасидан сайланма нашрлар юзага келди. «Хамса» достонларини чоп этишга киришилди.
-
Мезонул-авзон
Комил ҳамд ва вофир шукр ул сониъғаким, инсон хилқати байтининг назмин аносир тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът ва қариб дуруд ул нозимғаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр мезонига мадад еткурди.
-
МАЖОЛИС УН-НАФОИС
Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатига ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг каломи муъжиз низоми Жабраили ҳужаста фаржом воситаси била хайр-ул-аном алайҳиссалавоту вассалламға нозил бўлди.