-
Алишер Навоий Сабъаи Сайёр
Иноят Махсус Саидбек Хасанов,Шарқ халқлари ўртасидаги ижтимоий-сиёсий с маданий ва маиший алоқалар заминида пайдо бўлган турли ривоят ва афсонавий эртакларнинг куртаклари узоқ қадимиятга бориб тақалади .
-
Алишер Навоий Хамса Фарход ва Ширин
Аҳмедов Т.Ҳакимов М.,Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин"и боблари сарловҳалари бошқа достонларидаги каби маълум ғоявий ва бадиий функцларини бажаради.Шоир уларда асос-эътибори билан ҳар бир бобдаги етакчи ғояни изоҳлаб беради .
-
Америка фожиаси 3-китоб
Драйзер Т.,Азиз Китобхонлар! Америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг асарлари бутун дунё китобхонлари томонидан севиб ўкилади. Чунки у ёзган асарлар ўз сюжети билан китобхонни ўзига ром этади. Қўлингиздаги ушбу китоб, яъни «Америка фожиаси» роман- трилогиясининг биринчи ва иккинчи қисмида асарнинг асосий қаҳрамони Грифитс Клайднинг жамиятда юқори мартабага инти- лиши, бойиши учун килган ҳаракатларига гувоҳ бўласиз. Клайд меҳмонхонага ишга жойлашиб олади ва у ерда ях- шигина даромад кўра бошлайди, шунингдек, севги-муҳаббатга ошно бўлади. Лекин ўртоқлари билан битта хатога йўл қўяди ва мехмонхонадан қочиб-кетишга мажбур бўлади. Кейинчалик бошқа шаҳардаги бадавлат амакисининг фабрикасига ишга киради. Хўш, бу ерда у кандай ҳаёт кечиради? Яна ҳаётнинг қандай синовларига дуч келди? Булар ҳақида асарни ўқиш давомида билиб оласиз.
-
Меҳробдан чаён
Қодирий А.,Анвар ва Раъно ... улар хақида адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Болалигидан тиришқоқ ва закийлиги, нозиктаъблиги билан атрофдагилар эътиборига тушган Анвар юқори мартабага ҳам эрта эришади. “Жасур қиз” таърифини олган Раъно ҳақида ҳам мактаб дарсликларида илк тасаввурларига эга бўлганмиз. Замонасининг зулми ёхуд зайли қурбонига айланмай, ўзининг шижоати билан муҳаббати ва келажаги йўлидаги ҳаракати, айтиш жоиз бўлса, таҳсинга сазоводир.Йиллар ошган мазкур асар ҳар гал ўқувчини қайсидир жиҳати билан сергаклантиради. Даврнинг жирканч муҳити, амалпарастлик, турмуш икир – чикирлари ва ниҳоят гўзал муҳаббат тавсифларига бой ушбу асарнинг бугунги кунгача ардоқда эканлиги тасодиф эмас, албатта...
-
Диёри бакр
Қодирий А.,Абдулла Қодирий ўз ижоди, яъни кетма – кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр – романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида қатор тахаллуслар билан чиқишлар қилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик мақола ва ҳикоячаларда Қодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг қалб оғриқлари орқали ҳис қилади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эҳтиёжи, қарашлари ҳамда манфаати қай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, даҳо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоқе, буюк ёзувчининг кичик асари ҳам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Қодирийнинг яна бир асари – “Диёри бакр” мутолааси ҳам ўқувчиларни катта асарлари сингари ҳаёжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.
-
Обид кетмон
Қодирий А.,Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари – “Обид кетмон” қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бошқалари каби ёзувчининг улкан маҳоратининг ўзида мужассам этган. Барча замонларда устувор бўлган “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади” , деган қараш ушбу асарнинг бош мавзусидир. Оддий халқ вакили бўлган Обид кетмон – диндор бўлгани ҳолда тақводорликка даъва қилмайди, деҳқон бўлиб эса заминдорликка талабгор эмас. Бош бўлиб, йўл кўрсатинг, деб сайлашганда ҳам одам ишлатиб, раҳбарликнинг талаб қилмайди, аксинча, ўзи ўрнак бўлиб халқ билан баравар меҳнат қилади.Асар мутолааси давомида ўқувчи Обид кетмон билан далага чиқади, уйқусиз тонгларда шудгор оралайди, куннинг иссиғии – ю совуғи унинг шаштини синдирмайди. Атрофдагиларнинг маломатига доноларча сукут билан жавоб беради. Токи барча “ Вақт – олий ҳакам” эканлигини ўз юрагидан тан олишни истайди. Обид кетмонинг ўз мақсадида собит туриши, мулоҳазакорлиги, меҳнатсеварлиги, атрофдаги турли қарашларга эга бўлган инсонларга шахсий намуна бўлиш орқалий китобхон ҳурматини қозонади.
-
Адибни хотирлаб
Қодирий А.,Инсон умри узунлиги билан эмас, мазмунлий ҳаёти билан баҳоланади, деган иборани кўп ишлатамиз. Қисқа умри давомида ўзидан улкан маънавий ва бебаҳо мерос қолдирган, миллат тафакурини бирламчи вазифа, деб билган ҳамда асарлари орқалий исонларни ҳамиша уйғоқ қалб билан яшашга ундаган ижодкор – Абдулла Қодирий закоси олдида халқ ҳамиша бош эгади. Дарҳақиқат, XX аср биринчи чорагида миллат маънавий ҳаётида жонбозлик кўрсатган адиб мероси асрларга татигуликдир. У миллат тафаккурини ошириш йўлида “Жадид адабиёти” асосчиларидан бири бўлди, ўзбек адабиётида романчиликни бошлаб берди. Миллий адабиётининг бугунги забардаст вакилларига маънан устозлик қилди.
-
Ўтган кунлар
Қодирий А.,Севги кимларни йиғлатиб, кимларни куйдирмаган, дейсиз. Шарқ адабиёти дурдоналаридан ҳисобланмиш мазкур асарда муҳаббат ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талотўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларнинг тилида ҳам севимли ибораларига айланиб қолган оташин сўзлар.... шубҳасиз, асарни ўқимасликнинг, қайта – қайта мутолаа қилмасликнинг иложи йўқ.Абдулла Қодирийнинг “ўзбек романчилиги асосчиси” сифатида тан олинишга сабаб бўлган ушбу асар воқеалари тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек, ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.
-
O'tkan kunlar
Qodiriy A,Xalqimizning ardoqli farzandi, ulug' so'z san'atkori Abdulla Qodiriy benazir romanlari, hayot haqiqatiga yog'irilgan hikoya va hajviyalari bilan milliy adabiyotimiz xazinasini boyitdi, uni yangi bosqichga olib chiqdi. Qodiriy - milliy romanchilik maktabining tamal toshini qo'ygan yozuvchi. Adib qalamiga mansub "O'tkan kunlar" romani zamonaviy o'zbek adabiyotining durdonalaridan biri sanaladi.
-
ОҚИБАТ
Рауф Субҳон,Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири Шукур Қурбон шеърлари ўқувчиларга яхши маълум. Шоир қалбидаги сўнмас олов унинг барча шеърларига кўчиб ўтган десак, муболаға эмас. Шеърларида шоир- нинг Ватанга муҳаббатини, ўтли нигоҳини, самимий қувонч ва ҳасратларини ҳис қиласиз.
-
Миртемир, Асарлар
Миртемир,Ўзбекистон халқ шоири МИртемирнинг тўрт жилдлик"Асарлар"и нашр этилмоқда.Ушбу иккинчи жилдга 1961-77 йилларда ёзилган шеърлари киритилади.Бу асарларда замондошларимизнинг зарбдор меҳнати,севгиси,орзу интилишлари улуғланади
-
Гиёҳ ва таёқ
Мулуд Маммери,Мулуд Маммерининг ушбу романида жазоир халқининг мустамлакачиларга қарши қаҳромонона олиб борган адолаатли кураши тасвирланади.Роман бош қаҳрамонлари Тала қишлоғининг аҳолисидир.Роман ажойиб услубда ёзилган бўлиб, ундаги воқеалар ўзининг драматизмлиги билан китобхонда Жазоир халқига нисбатан меҳр ва муҳаббат туйғуларини уйғотади
-
Миртемир, Дўстлар даврасида
Миртемир,Бу китобга атоқли шоир Миртемирнинг адабиёт ҳақидаги ўйлари,аллома шоирлар ҳақидаги фикрлари.ёшларга ўгитлари жамланди
-
Ҳаёт дарвозаси
Омон Мухторов,Мен насрда ҳам назмда ҳам қалам тебратганим учундир, шоир дўстларимизнинг бу гапини қабул қилганман.Менга қадимий Бухорода туғилиш насиб этди ва қаддимни кўтармасимдан қаршимда ҳаёт дарвозаси кенг очилгандек бўлди
-
Қаро кўзим
Алишер Навоий,Ўзбек адабиёти бўстонининг ушбу жилдига буюк Алишер Навоийнинг "Хазойин ул маоний" китобига кирган ғазаллардан саралаб олинди.Бу ғазалларда пок севги, мехр оқибат, садоқат каби инсоний хислатлар куйланади
-
Чиниқиш
МИрмуҳсин,Чиниқуш романи ишчи ёшлар ҳаётига бағишланган.Гўдак оёққа тургунча мункиб неча йиқилгандай асар қаҳрамони ёш ўзбек ишчиси катта йўлга тушиб олгунча неча бор қоқилади
-
Агар дардим баён этсам
Шохрух Акбаров,Шохрух Акбаровнинг ушбу тарихий-ҳужжатли романида исъдодли ҳуқуқшунос 1965-1972 йилларда Ўзбекистон Олий суди раиси бўлиб ишлаган,собиқ СССР прокуратураси тергов гуруҳи ва бошқалар томонидан тўқиб чиқарилган айблар асосида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ,1994 йилда мустақиллик шарофати билан оқланган Саъдулла Пўлатхўжаевнинг бошидан ўтган воқеалар қаламга олинган
-
Туҳфа
Комил Синдаров,Муҳаббат мавзусининг ўзигак хос шоирона ифодаси,гўзаллик, бахт, қувонч, меҳр, туйғуларининг бетакрор тараннуми шоир ижодининг ўлмас мавзусига айланган.Шу боисдан шоир шеърларидан яқиндан хабардор бўлган шеърхон мухлислари унинг ижодига қайта ва яна қайта мурожат этишга ички бир эхтиёж сезади
-
-