Диёри бакр

Kitob mualliflari Қодирий А.,

Абдулла Қодирий ўз ижоди, яъни кетма – кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр – романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида қатор тахаллуслар билан чиқишлар қилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик мақола ва ҳикоячаларда Қодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг қалб оғриқлари орқали ҳис қилади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эҳтиёжи, қарашлари ҳамда манфаати қай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, даҳо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоқе, буюк ёзувчининг кичик асари ҳам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Қодирийнинг яна бир асари – “Диёри бакр” мутолааси ҳам ўқувчиларни катта асарлари сингари ҳаёжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.

Fan yoʻnalishi: | Бадиий адабиёт |
UDK 8 (575.)1)
Kitob nashriyoti nomi: Info Capital group
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-4712-8-3
Kitob nashr qilingan yili: 2017 Yil
Betlar Soni: 576 б.
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Бадий адабиёт
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH