-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Бадиий адабиёт,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Меҳробдан чаён
Қодирий А.,Анвар ва Раъно ... улар хақида адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Болалигидан тиришқоқ ва закийлиги, нозиктаъблиги билан атрофдагилар эътиборига тушган Анвар юқори мартабага ҳам эрта эришади. “Жасур қиз” таърифини олган Раъно ҳақида ҳам мактаб дарсликларида илк тасаввурларига эга бўлганмиз. Замонасининг зулми ёхуд зайли қурбонига айланмай, ўзининг шижоати билан муҳаббати ва келажаги йўлидаги ҳаракати, айтиш жоиз бўлса, таҳсинга сазоводир.Йиллар ошган мазкур асар ҳар гал ўқувчини қайсидир жиҳати билан сергаклантиради. Даврнинг жирканч муҳити, амалпарастлик, турмуш икир – чикирлари ва ниҳоят гўзал муҳаббат тавсифларига бой ушбу асарнинг бугунги кунгача ардоқда эканлиги тасодиф эмас, албатта...
-
Диёри бакр
Қодирий А.,Абдулла Қодирий ўз ижоди, яъни кетма – кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр – романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида қатор тахаллуслар билан чиқишлар қилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик мақола ва ҳикоячаларда Қодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг қалб оғриқлари орқали ҳис қилади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эҳтиёжи, қарашлари ҳамда манфаати қай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, даҳо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоқе, буюк ёзувчининг кичик асари ҳам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Қодирийнинг яна бир асари – “Диёри бакр” мутолааси ҳам ўқувчиларни катта асарлари сингари ҳаёжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.