-
юриспруденция,
-
-
юриспруденция,
-
-
-
юриспруденция,
-
-
Хорижда таълим олган ёш мутахасисларнинг I конференцияси = I конференция моладых специалистов, получивших образавание за рубежом.Том I/
Узбекистон Респ. ОУМТВ; Узбекситон Респ. Президенти хузуридаги "Истеъдод" жамгармаси.,юриспруденция, -
Хорижда таълим олган ёш мутахасисларнинг I конференцияси = I конференция моладых специалистов, получивших образавание за рубежом.Том I/
Узбекистон Респ. ОУМТВ; Узбекситон Респ. Президенти хузуридаги "Истеъдод" жамгармаси.,юриспруденция, -
-
-
юриспруденция,
-
-
-
юриспруденция,
-
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексига шарҳлар 2-қисм
Рустамбаев М.Х,2004 йилда илк бор нашр этилган «Жиноят кодексига шарҳлар» китоби 20 йилдирки нафақат судьялар, прокурорлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун, балки юридик таълим берувчи ўқитувчилар, адвокатлар, тадқиқотчи ва талабалар учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар амалдаги жиноят тўғрисидаги қонунчилик асосида ёзилган. Унда Жиноят кодексига 2024 йил 1 майгача киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва суд амалиёти манбаларидан фойдаланилган. Шархларда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми ҳар бир моддасига алохида алоҳида шарх тайёрланган бўлиб, Жиноят кодекси нормалари диспозициясининг моҳияти, хукук нормасида белгиланган жиноятларнинг субъекти, субъектив томони, объекти, объектив томони белгиларининг асосий жиҳатлари очиб берилган, ҳуқуқ нормаларида ўрнатилган санкцияларнинг мазмуни, уларни қўллаш тартиби кўрсатилган.
-
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар 1-қисм
Рустамбаев М.Х,2004 йилда илк бор нашр этилган «Жиноят кодексига шарҳлар» китоби 20 йилдирки нафақат судьялар, прокурорлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун, балки юридик таълим берувчи ўқитувчилар, адвокатлар, тадқиқотчи ва талабалар учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар амалдаги жиноят тўғрисидаги қонунчилик асосида ёзилган. Унда Жиноят кодексига 2024 йил 1 майгача киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва суд амалиёти манбаларидан фойдаланилган. Шархларда Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисми ҳар бир моддасига алохида алоҳида шарх тайёрланган бўлиб, Жиноят кодекси нормалари диспозициясининг моҳияти, хукук нормасида белгиланган жиноятларнинг субъекти, субъектив томони, объекти, объектив томони белгиларининг асосий жиҳатлари очиб берилган, ҳуқуқ нормаларида ўрнатилган санкцияларнинг мазмуни, уларни қўллаш тартиби кўрсатилган.
-
Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига тааллуқли раҳбарий принциплар
Саидов А.Х.,Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига тааллуқли Раҳбарий принциплар БМТнинг аъзо-давлатлар жиноий таъқиб органларининг фаолият тамойилларини батафсилроқ белгилайдиган энг муҳим ҳужжат ҳисобланади. Қўлланмада судьялар, прокурорлар, амалиётчи юристлар, давлатнинг бошқарув органлари, таълим муассасалари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияларини шакллантириш бўйича тавсиялар келтирилган бўлиб, бу уларга ўз фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширишларида ёрдам беради. Нашр амалиётчи юристлар, ўқитувчилар, аспирантлар, юридик факультет талабалари учун мўлжалланган.
-
-
-
-
Хорижда таълим олган ёш мутахасисларнинг I конференцияси = I конференция моладых специалистов, получивших образавание за рубежом.Том I/
Узбекистон Респ. ОУМТВ; Узбекситон Респ. Президенти хузуридаги "Истеъдод" жамгармаси., -
Хорижда таълим олган ёш мутахасисларнинг I конференцияси = I конференция моладых специалистов, получивших образавание за рубежом.Том I/
Узбекистон Респ. ОУМТВ; Узбекситон Респ. Президенти хузуридаги "Истеъдод" жамгармаси., -
Shaxsga qarshi jinoyatlar
Otajonov A.A,O'quv qo'llanmada shaxsga qarshi jinoyatlar tushunchasi, turlari ularning obyektiv va subyektiv belgilari, shuningdek, ushbu turdagi jinoyatlarni kvalifikatsiya qilishning o'ziga xos xususiyatlari tahlil qilinadi. Huquqshunos olimlar va amaliyot xodimlari, yuridik ta'lim muassa- salarining professor-o'qituvchilari, doktorantlari, mustaqil izlanuvchilari, tinglovchi, kursant va talabalariga mo'ljallangan.
-
Қийноқларга солиш ва шафқатсиз ёки қадр-қиммат камситиладиган муомала ёки жазоланишнинг олдини олиш бўйича Европа кенгаши стандартлари
Эрназаров Э.М,Ушбу тўпламдан Қийнокларга солишнинг ҳамда шафқатсиз ёки кадр- қиммат камситиладиган муомала ёки жазолашнинг олдини олиш бўйича Европа Кўмитасининг (ҚОЕҚК) озодликдан маҳрум қилинган шахсларни кийнокларга солишдан ҳамда ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазолашдан ҳимоя қилишнинг стандартлари ўрин олган. ҚОЕҚ Европа Кенгаши доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизим- нинг таркибий қисми ҳисобланади. У ўз мандатига мувофик Европа Кенга- ши томонидан 1987 йилда қабул қилинган Қийнокларга солишнинг ҳамда шафқатсиз ёки кадр-қиммат камситиладиган муомала ёки жазолашнинг ол- дини олиш бўйича конвенцияга қўшилган Европа мамлакатларида бўлиб, хар йили ўз фаолияти тўғрисида Умумий маърузалар тайёрлайди. Тўпламда ана шу Умумий маърузаларда баён этилган, озодликдан маҳрум қилинган шах- слар билан муомала қилиш стандартларига доир кўчирмалар келтирилган. Ушбу тўплам давлат хизматчилари, ҳукуқни муҳофаза қилиш орган- лари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамия- ти бошка институтлари вакиллари ва фаоллари ҳамда кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
-
Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-хуқуқий асослар
Саидов А.Х.,"Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркумига мансуб ушбу тўплам Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тайёрланган. Тўпламда БМТ, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир қоидалари жамланган. Янги нашрдан ўрин олган Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода этиш ва сайловлар эркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция, Виндхук Декларацияси, Йоханнесбург принциплари, София Декларацияси, Таллуар Декларацияси каби халқаро ҳужжатлар, бир томондан, миллий хавфсизлик, фикрни ифодалаш эркинлиги ва ахборотга эга бўлиш борасидаги муҳим қоидалари билан машҳур бўлса, иккинчи томондан, ушбу ҳужжатларнинг матни илк бор ўзбек тилида тўлиқ ҳолда тақдим этилаётгани аҳамиятлидир. Тўплам ҳуқуқшунослар, журналистлар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-хуқуқий асослар
Саидов А.Х., Мирзаев Ғ.А.,"Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркумига мансуб ушбу тўплам Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тайёрланган. Тўпламда БМТ, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир қоидалари жамланган. Янги нашрдан ўрин олган Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода этиш ва сайловлар эркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция, Виндхук Декларацияси, Йоханнесбург принциплари, София Декларацияси, Таллуар Декларацияси каби халқаро ҳужжатлар, бир томондан, миллий хавфсизлик, фикрни ифодалаш эркинлиги ва ахборотга эга бўлиш борасидаги муҳим қоидалари билан машҳур бўлса, иккинчи томондан, ушбу ҳужжатларнинг матни илк бор ўзбек тилида тўлиқ ҳолда тақдим этилаётгани аҳамиятлидир. Тўплам ҳуқуқшунослар, журналистлар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ҳуқуқ рамзлари
Очилов Ў.,Мазкур монографияда давлат ва ҳуқуқ рамзларини ўрганиш бўйича фан соҳасининг мақоми, методологияси, предмети, давлат ва ҳуқуқ рамзлари тушунчаси, функциялари, турлари, мазмуни, Ўзбекистон Республикаси давлат ва ҳуқуқ рамзларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилган. Монография ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчи ҳуқуқшунослар, тадқиқотчилар ҳамда давлат ва ҳуқуқрамзлари билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Учунчи ренессанс ва инсон ҳуқуқлари
Саидов А.Х.,Ушбу китобда Учинчи Маърифий Уйгониш сари дадил одимлаётган янги Ўзбекистон ҳаётининг давлат ва хукук, жамият ва инсон хукуклари, маънавият ва маърифат, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги шиддатли янгиланишлар талқин этилган. Пандемияга карши кураш бўйича миллий тажриба ва халқаро амалиётга инсон хукуклари кўзгусидан назар солинган. Янги нашр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзо томонидан 2018 йилда эълон қилинган «Ҳаракатлар стратегияси - баркарор тараккиёт сари» рисоласининг мантиқий давомидир. Олдинги китобда Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти таҳлилига асосий эътибор қаратилган бўлса, бу китобда мазкур дастуриламал хужжатнинг кейинги беш йиллик амалий самаралари ҳақида сўз юритилган. Тўплам кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
"Фуқаролик жамияти институтлари ва сайлов" халқаро давра суҳбати материаллари
Саидов А.Х.,Ушбу тўпламга 2021 йил 21 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Фукаролик жамияти институтлари ва сайлов" мавзусидаги халкаро давра суҳбатида тақдим этилган маърузалар ва тезислар киритилган. Тўпламга маърузалар ва тезислардан ташқари, давра суҳбати натижалари бўйича якуний ҳужжат, халкаро хукукий хужжатлар ва миллий қонунчиликдан кўчирмалар киритилган. Тўплам кенг доирадаги амалиётчи мутахассислар ва тадқиқотчилар учун мўл- жалланган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва хукук институти Илмий кенгашининг 2021 йил 29 сентябрдаги 10-сонли карори билан нашрга тавсия этилган. ОАК Раёсатининг 2021 йил 9 сентябрдаги 305-сон карори асосида мазкур халкаро давра сухбати илмий тўпламида чоп этилган материаллар тарих, фалсафа, хукукшунослик, педагогика, психология, социология, сиёсат ва исломшунослик фанлари бўйича дис- сертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий ва халкаро илмий мақолаларга тенглаштирилди.
-
Ma'muriy sud ish yurituvi
Mualliflar jamoasi,Yurisprudensiya yo'nalishi talabalarining Ma'muriy sud ish yurituvi fani bo'yicha ma'muriy sud ish yurituvi tushunchasi, kelib chiqish tarixi, ma'muriy sud ish yuritu vi modellari; ma'muriy sud ishlarini yuritish prinsiplari, sud tarkibi, sud protsessida rad qilish masalalari; ma'muriy ishlarning sudga taalluqliligi va sudlovga tegishliligi; ma'muriy sud ishlarini yuritish ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari, sudda va killik, arizaning (shikoyatning) shakli va mazmuni, ma'muriy sud ishlarini yuritishda dastlabki himoya choralari, dalillar va isbotlash, ish yuritishni to'xtatib turish, arizani (shikoyatni) ko'rmasdan qoldirish va ish yuritishni tugatish, birinchi instansiya sudi- da ish yuritish, sudning hal qiluv qarori va uni ijroga qaratish, sad xarajatlari, prot- sessual muddatlar, sud ajrimi va qarori, sud bayonnomasi, alohida toifadagi ma'muriy ish yurituvni amalga oshirish hamda sud hujjatlarini qayta ko'rish kabi masalalarni o'rganishga qaratilgan mavzular yuzasidan ilk tasavvurlarini hosil qilish, mazkur mavzularga oid ilmiy-nazariy qarashlarini yanada boyitish, ma'muriy huquq fani yu- zasidan asosiy ilmiy qarashlarini tanishtirishni maqsad qilgan. va Mazkur darslik Ma'muriy huquq, Ma'muriy sud ish yurituvi, Ma'muriy huquq protsess kabi fanlar bo'yicha oliy yuridik ta'lim muassasalari o'quv jarayonida qo'shimcha manba sifatida foydalanish uchun mo'ljallangan.
-
Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида
Саидов А.Х.,Ҳар бир мамлакат тарихида шундай инсонлар бўладики, улар чиндан ҳам унинг миллий мулки, бойлиги ҳисобланади. Қомусий манбаларда "немис романтизми руҳи"нинг тимсоли сифатида ўчмас ном қолдирган улуғ ёзувчи Эрнст Теодор Амадей Ҳофман тавал- луд топгандан буён икки асрдан ошиқроқ вақт ўтди. Ушбу рисола- да Ҳофман сермазмун ҳаётининг яна бир қирраси - унинг юридик фаолияти ҳақида сўз юритилади. Рисоладан юридик фанлар доктори, Берлин очиқ университетининг собиқ профессори Арвед Бломайер ҳамда юридик фанлар доктори, қиёсий ва халқаро ҳуқуқ профессори Акмал Саидовнинг мақолалари ўрин олган.
-
Франция Республикаси Конституцияси
Саидов А.Х.,Ушбу рисола Франция Ѵ Республикасининг Конституцияси расмий матни ва унинг ўзбек тилига илк бор амалга оширилган таржимасидан иборат. Франция Республикасининг Конституцияси 1958 йил 4 октябрь Конституцияси, 1789 йил 26 августдаги Инсон ва фукаро хукуклари декларацияси, 1946 йил 27 октябрдаги Конституциянинг Муқаддимаси хамда 2004 йил Атроф-муҳит хартияси каби таркибий қисмлардан ташкил топган. Шунингдек, рисолада китобхонларга енгиллик яратиш мақсадида конституциявий атамаларнинг изоҳли луғати ҳам илова қилинган. Мазкур рисола Франция Республикаси Конституцияси қабул қилин- ганлигининг 60 йиллигига бағишланган бўлиб, у парламент аъзолари, дав- лат органлари хизматчилари, сиёсий партия вакиллари, ўқитувчилар, конституциявий хукук бўйича мутахассислар, шунингдек, Франция сиё- сий тизимига кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Инсон қадри учун
Саидов А.Х.,Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланишлар йўлидан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизни рози қилиш, инсон қадрини таъминлашга қаратилгани билан эътиборлидир. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган шиддатли ва тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилиб келмоқда. 2021 йил 31 октябрь куни Миллий марказ ташкил этилганига 25 йил тўлди. Қўлингиздаги китоб шу санага бағишланган. Кенг китобхонлар учун мўлжалланган.