-
Ер олиш
Мирзаабдуллаева М. Р.,Ушбу рисолада ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва якка тартибда уй-жой қуриш мақсадларида олишнинг ҳукуқий тартиби ёритилган. Рисола тадбиркорлик ёки бошқа мақсадларда ер участкаси олиш истагида бўлган шахсларга бу борада республикамиздаги мавжуд амалиёт ва тартиб-тамойиллар хусусида маълумот беради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан рисолада ёритилган масалаларга қизиқувчи шахслар ҳам фойда- ланиши мумкин. Шунингдек, рисола ер қонунчилиги ва ер хукуки доирасида илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар учун фойдали манба ҳисобланади.
-
Давлат органига мурожаат қилиш
Неъматов Ж. Н, Юсупов С. Б.,Рисоладан кўзланган асосий мақсад аҳолининг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг самарали усул- воситаларини таништиришдан иборат. Рисола аҳолининг кенг қатлами учун, турли ижро органларига мурожаат қилишида ёрдамчи қўлланма вазифасини бажаради. Мазкур рисола мўлжалланган. кенг жамоатчилик фойдаланиши учун.
-
Оқланиш ва реабилитацияга эришиш
Суюнова Д. Ж.,Мазкур рисолада оклов хукми чиқариш асослари, шахсни реабилитация килиш тушунчаси, судланганлик холатининг тугалланиши ва олиб ташланиши бўйича қонун талаблари ёритилган. Рисолада оклов ҳукмининг қонуний асослари ва ўзига хос хусусияти, реабилитация қайси ҳолатларда келиб чикиши, судланганлик ҳолатининг хукукий оқибатлари, уни тугатиш ва олиб ташлаш учун қонун талаблари суд амалиёти мисоллари билан атрофлича тушунтирилган. Рисола талабаларга ҳамда қонун билан кўриқланган хукукларини ва манфаатларини билишни истайдиган фуқароларга тавсия этилади.
-
Жамоатчилик назоратида қатнашиш
Мухамедов O.,Мазкур рисолада мавжуд адабиётлардан фойдаланган ҳолда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг иштироки масалалари ёритиб берилган. Рисола кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Солиқлар ҳақида маълумот олиш
Караходжаева Д. М, Тўрабоев И. Қ.,Мазкур рисола жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳукук ва мажбуриятлари масалаларига бағишланган. Унда жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларнинг турлари, уларни тўлаш тартиби ва солиқ имтиёзларига оид масалалар ўрин олган. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Никоҳ тузиш
Шарахметова У. Ш, Баратов М. Х.,Ушбу рисолада никох тушунчаси, уни тузиш тартиби, шартлари никоҳ тузишга монелик килувчи ҳолатлар, никоҳланувчи Ва шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, никохнинг тугатилиши, ажралиш, ҳақиқий эмас деб топиш асослари ва уларнинг оқибатлари каби масалалар ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Йўл ҳаракатида қатнашиш
Наримонов Б.А, Мадиев Ф.Х.,Мазкур оммабоп рисола орқали жамиятда ҳукуқий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш ишларини узлуксиз давом эттириш, аҳолини қизиқтираётган, улар тўқнаш келаётган хукукий вазиятлардан бири йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини содда ва равон шаклда тушунтиришга ҳаракат қилинган. Рисола кенг жамоатчилик вакилларига мўлжалланган.
-
Давлат хизматларидан фойдаланиш
Юнусова М.С.,Мазкур оммабоп рисолада давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислох килишнинг энг мухим йўналишлари хусусида суз борган. Унда давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлигини ошириш, улардан фойдаланиш имко- ниятини кенгайтириш оркали "Халк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халкимизга хизмат килиши керак" деган гояни кенг амалиётга татбик этиш, давлат хизматлари марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида қилинаётган ва келгусида килиниши керак бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, сохада энг кўп учраётган саволларга жавоб берилган. Рисола кенг омма учун мўлжалланган.
-
Хорижий тилни ўрганиш
Бўриева Г.И, Ҳамраев Н.Н, Тоғаймуродова Р.Ф.,Ушбу оммабоп рисолада хорижий тилни ўрганишда юзага асосий муаммолар, қийинчиликлар; хорижий тил келадиган асосий аспектларининг ўзига хос хусусиятлари, хорижий тил ўрганишда қўллаш мумкин бўлган усуллар, иловалар; хорижий тилни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган онлайн манбалар ва уларнинг манзиллари, таклиф ва маслаҳатлар берилган. Мазкур оммабоп рисоладан олий ва ўрта махсус ўкув юртлари талабалари, ўқитувчилар, мустақил изланувчилар ҳамда хорижий тил ўрганаётган барча шахслар фойдаланиши мумкин.
-
Фаол истеъмолчи
Валижонов Д.Д.,Мазкур рисолада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиётида энг кўп учрайдиган саволларга қисқача жавоблар келтирилган. Нашрни тузишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Хукукий ахборот телеграм канали" ва Истеъмолчилар ҳукукларини химоя килиш агентлигининг расмий веб-сайти маълумотларидан фойдаланилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Судланганликни олиб ташлаш
Ниёзова С.С.,Ушбу рисолани тайёрлашда хукукни муҳофаза килувчи органлар расмий маълумотларидан, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, судланганлик, унинг хукукий аҳамияти, тугалланиш ва олиб ташлаш тартиби мавзусига бағишланган монографик ва бошка нашр маълумотларидан фойдаланилди.
-
Зўравонликдан ҳимояланиш
Ниёзова С.С.,Ушбу рисолани тайёрлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар расмий ахборотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш мавзусига бағишланган монография ҳамда бошқа нашрлар маълумотларидан фойдаланилди.
-
Аёллар учун ҳимоя ордерини олиш
Умарханова Д.Ш, Гафурова Н.Э.,Мазкур рисола тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин- кизларга ҳимоя ордерини бериш ва расмийлаштириш тартиби масалаларига бағишланган. Унда сиз зўравонлик ва тазйик тушунчалари, турлари, зўравонлик ва тазйикка учраган аёлларнинг химоя ордеридан фойдаланиши, уни расмийлаштиришга оид масалалар билан танишасиз. Нашр кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Тиббий хизматларидан фойдаланиш
Гафурова Н.Э.,Мазкур оммабоп рисола Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда хукукий онг ва ҳукукий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифа- ларни самарали амалга ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети Халкаро хукук ва инсон хукуклари кафедраси томонидан кенг омма учун ишлаб чиқилган. Рисолада фукаролар ва беморларнинг миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлган соғлиқни сақлаш борасидаги тиббий хукуклари ёритилган. Фуқаролар орасида энг кўп бериладиган саволларга конунчилик асосида жавоблар ёритилган. Рисола барча мутахассислар, талабалар ва кенг омма учун мўлжалланган.
-
Ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот
Якубова И. Б, Умарханова Д. Ш.,Мазкур рисолада ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқотга киришилганда улар учун маъкул бўлган муомала маданияти ҳақида сўз юритилган. Сабаби, биргина ноўрин ишлатилган сўз уларда салбий хис-туйғулар, ҳаётга ишончсизликни юзага келтириши, бунинг оқибатида эса турли психологик комплекслар шаклланиши мумкин. Айнан шунинг учун улар билан дўстона ва эхтиёткорона муносабатда бўлиш ўта муҳим. Мазкур рисола кенг мўлжалланган. жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Таълим хизматларидан фойдаланиш
Мусаев Б.Т.,Мазкур оммабоп рисола жамиятда хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш, аҳолини қизиқтираётган, улар тўқнаш келаётган хукукий вазиятлардан бири бўлмиш фарзандларни таълим муассасаларига бериш тартибини содда ва равон тилда тушунтиришга бағишланган. Ўкувчи ушбу рисола оркали юртимизда мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта мактаб ва олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот олади. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Хорижда ишлаш ва ҳимояланиш
Махаматов М.М.,Мазкур рисолада бугунги куннинг долзарб масаласи бўлмиш миграция, мехнат миграцияси, уни тартибга солишга қаратилган халкаро коидалар ва миллий қонунчилик, хорижда мехнат фаолиятини олиб борувчиларга қўйиладиган талаблар, меҳнат мигрантлари томонидан риоя қилиниши керак бўлган тартиб- таомиллар, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатла-рини ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида маълумот берилган. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.