-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
-
-
-
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмида суд ҳужжатларининг тутган ўрни
Пулатова Н.С.,Миллий юридик адабиётда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида инсон ҳуқукларини таъминлашда суд ҳужжатларининг ролини кучайтириш масаласи, комплекс, монографик тарзда тадкик этилди. Инсон ҳукукларини таъминлаш, уни мухофаза этици тизимида суд ҳимоясининг ўрни, суд ҳимояси натижалари бўлган суд ҳужжатларининг бевосита бузилган ҳуқукни тиклашдаги роли, суд ҳужжатларининг одил судлов хужжати сифатида инсон ҳукукларини таъминлашдаги хукукий аҳамияти, суд ҳужжатларининг турлари, уларнинг умумий ва фаркли жиҳатлари, ушбу ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, яъни суд ҳужжатлари назарияси давлат ва ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан тақлия этилиб, бу масалалар юзасидан муаллифлик ёндашувлари шакллантирилган. Монографиянинг илмий аҳамияти шунда ифодаланадики, унда шакллантирилган назарий хулосалар, эришилган натижалар келгусида судга оид мавзуларда илмий тадкикот олиб борадиган магистрантларга, докторантларга ва мустакил изланувчиларга фойдали бўлиши мумкин. Монографиянинг амалий аҳамияти, ундаги шакллантирилган назарий хулосалар "Давлат ва ҳуқук назарияси", "Инсон хукуклари", "Процессуал ҳужжатлар" каби предметларни ўкитишда, ушбу фан доирасида илмий ишлар олиб борувчилар томонидан, ишнинг суд ҳужжатлари, уларнинг турлари, умумий, фарк ркли ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда бу ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талаблар юзасида идан эришилган натижалар "Юридик техника" предметини, шунингдек, суд органларига оид махсус курсларни ўтишла фойдали бўлиши мумкин.
-
Рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш муаммолари
Кадирова М.Х.,Монографияда жиноят процессининг терговга кадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд ҳамда ижро боскичларини ракамлаштириш зарурияти ва аҳамияти; жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш имкониятлари хусусида фикрлар билдирилган. Монографияда шакллантирилган жиноят процессуал муддатлар институтига оид карашлар жиноят процессуал хукуки фани назариясини ривожлантиришга муайян хисса қўшиши ва муддатларга доир жиноят процессуал конун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари конун ижодкорлиги жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тезкор-қидирув, тергов ва суд амалиёти самарадорлигини оширишга оид норматив-хукукий хужжатларини тайёрлашда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари ходимларининг қонунни қўллаш амалиётида, юридик олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
-
Доказательства и доказывание в уголовном процессе
Маматкулова Х.У.,В настоящей монографии представлены основные положения доказательств в уголовном процессе, их свойства и некоторые вопросы доказывания по оловным делам. B работе определены Г общеправовые, методологические, идеологические, технологические, 4 а также отраслевые направления дальнейших научных исследований, 4 пути поиска новых законодательных инициатив, теоретических формулировок и постулатов, ориентирована судебная практика. Предназначена для научных работников, преподавателей, студентов юридических вузов и факультетов, сотрудников оперативно- розыскных подразделений и служб, следователей, прокуроров, судей. Рекомендована к публикации решением Научно-методического совета ТГЮУ (протокол от 26 декабря 2023 года за № 4).
-
Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг назарий ва амалий муаммолари
Мухаммедов А.А,Монографияда Ўзбекистон ҳудудида амал қилган фуқаролик ҳукуки та- мойиллари тизимларининг тадрижий ривожланиши, мусулмон фукаролик ҳуку ки тамойилларининг тавсифи, англо-америка ва қитъа ҳуқуки тизимида фукаро- лик ҳуқуқи тамойилларининг ўзига хос хусусиятлари, фукаролик ҳукуки тамо йилларининг фуқаролик-ҳуқуқий нормалар билан ўзаро муносабати, бозор му- носабатларини мустаҳкамлашда фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг роли, тад- биркорликни ривожлантиришга йўналтирилган фуқаролик ҳуқуқи тамойилла ри, шартнома интизомини мустаҳкамлашга хизмат киладиган фукаролик ҳуку ки тамойиллари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик хукуки тамойилларининг таъсир кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш муаммолари, фукаролик қонунчилигини ривожлантиришда фукаролик ҳукуки тамойилларининг йўналтирувчи таъсир кучи, суд амалиётида фуқаролик ҳуқу ки тамойилларини ҳисобга олиш ва қўллаш каби масалалар фуқаролик хукуки фани назарияси ва амалиётини такомиллаштириш юзасидан таҳлил этилади.
-
Педагогика тўғрисида
Кант Иммануал,Ушбу китоб улуг немис мутафаккири Иммануил Кантнинг «Педагогика тугрисида» номли асарининг ўзбек тилига қилинган биринчи таржимасидир. Унда файласуфнинг тарбия вазифалари ва усулларига доир ўз карашлари баён этил- ган. «Педагогика тўғрисида» И. Кантнинг сўнгги асарларидан бири бўлиб, у 1803 йилда Кант шогирди Ф. Т. Ринк томонидан файласуфнинг ўз қўли билан битилган қайдлари ҳамда педагогика бўйича маърузаларига оид ёзувлари асосида нашрга тайёрланган. Асарга профессор А.Х. Саидов кириш сўзи ёзган, унда И. Кант педа- гогик илмий изланишларига қисқача характеристика берилади. Китоб олий ўкув юртларида, халқ таълими тизимида мехнат килаётган мута- хассислар, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига бевосита ёки билвоси- та масъул бўлган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.