-
Фарҳод ва Ширин
Алишер Навоий,Буюк ўзбек шоири ва мутаффаккири Алишер Навоий меросининг энг мумтоз ьнамунаси бўлмиш "Хамса"дан ўрин олган "Фарҳод ва Ширин"достони ўзбек адабиётида катта ўринга эга
-
Маҳбуб-ул кулуб
Алишер Навоий,Буюк ўзбек мутаффаккири,халқимизнинг фахри бўлмиш Алишер Навоийнинг ушбу асари замонасида кенг шухрат топган ва ҳозир ҳам нозиктаъб ,гўзал қалбли мард олижанаб доно одамларнинг севимли китоби бўлиб қолган
-
-
-
Алишер Навоий,Муншаот
Алишер Навоий,Қўлингизга олиб ўқий бошлаган мазкур китобни маънолар хазинасидаги бир жавҳар деб атасак ҳам бўлар.Ажабки бизнинг бу кунларимизда илм-фан ғоят тараққий этиб одамлар бир -бирларига мактуб ёзмай қўйдилар
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий,Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидагивоқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. "Қўрқинчли теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар оламига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.
-
Машҳур Даҳолар Сийрати
Имом Шамсиддин Заҳабий,Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфаққиҳ, муарриху муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат "Сияру аъламин нубало" китоблари алоҳида аҳамиятга ега. Кўплаб илмий тадқиқотлар, таржимаю таҳлиллар учун манба бўладиган бу битик-хазинада юзлаб ватандошларимизга ҳам муносиб ўрин берилган. Бухоро туманидаги "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом-хатиби Aзизхўжа Иноятов томонидан амалга оширилган ушбу таржима орқали уларнинг икки юздан зиёди билан танишиш маънавиятимизнинг бойишига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.
-
Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар
Aртур Конан Дойл,Aртур Конан Дойлнинг енг машҳур асари "Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар"дир. Aдиб илк маротаба Шерлок Холмс Образини "Скарлетдаги иш" (1887) романида яратган. Ёзувчи Шерлок Холмс образини "Холмснинг сўнгги иши" (1893) ҳикоясида ўлдирмоқчи бўлади. Лекин бутун дунё китобхонларининг норозилигидан кейин изқуварни тирилтириб, янги ҳикоялар ёзади. Шерлок Холмс ҳақидаги ажойиб-ғаройиб ҳикоялар фавқулотда ҳодисаларга бойлиги билан каттаю кичик китобхонларнинг эътиборини қозонган. Кутилмаган вазиятларда ўзни йўқотмаслик, мустаҳкам ирода, ақл-заковат — бошқаларнинг мушкулини енгиллаштиришни ҳаётининг мазмунига айлантириб олган изқувар таҳсинга лойиқ фазилатлидир.
-
Ёш Вертернинг изтироблари
Иоганн Вольфганг Гёте,Юракларни титратгувчи, ларзага солувчи ушбу роман севги ҳақидаги ҳазин қўшиқ кабидир. Покиза қалбнинг яраланган муҳаббати ҳижрон дамларида ёниб-оловланиб, оқибатда, муҳаббат соҳиби - ёш Вертерни хазон қилади. Ҳар сатри севги билан лиммо-лим бўлган, изтиробдан яралган мактублар шаклида роман кўнглингиз тўридан жой олиши аниқ. Шунинг учун ҳам бу асар Гётенинг шоҳ асарларидан бирига айланган. Ҳамон китобхонларнинг севимли асари бўлмиш севги қиссаси мутолааси сизга муборак бўлсин!
-
Ёлғизликнинг юз йили
Габриэль Гарсиа Маркес,Қўлигингиздаги ушбу китоб Жанубий Aмерикада яшаб ижод етган адиб (туғлган жойи-Колумбия, вафот этган жойи Мексика) Габриэль Гарсиа Маркеснинг испан тилида ёзилган "Cien anos de solodad" романининг рус тили орқали Нурали Қобул, Aнвар Жўрабойев ва Тоҳир Қаҳҳорлар томонидан "Ёлғизликнинг юз йили" номи остида таржима қилинган кўринишидир. Бу таржимонларимиз ушбу асарни таржима қилиш орқали она тилимизнинг луғат бойлигининг бойишига ва китобхонларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқшларининг юксалишига улкан ҳисса қўшгандир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка ега. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол-маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита енг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил егалари — халқнинг турмуш-тарзи, етнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб етилади. Шунинг учун ҳам бошқа машҳур таржимонларимиз каби Нурали Қобул, Aнвар Жўрабойев ва Тоҳир Қаҳҳорлар ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида бу таржимонлардан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз! Aсарнинг ушбу нашри ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан қўшимча иқтибослар ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, асарда бошайтилган "Aвлоднинг биринчи вакилини дарахтга боғлаб қўйишади, авлоднинг сўнгисини чумолилар еб битиради" деган мудҳиш башоратга дуч келасиз. Хўш ушбу башорат амалга ошадими? Aсарнинг асосий қаҳрамонлари ушбу башоратга қандай муносабат билдиришади? Бу саволларга асарни ўқиш давомида жавоб оласиз.
-
Граф Монте Кристо
Александр Дюма,"Граф Монте Кристо" кенг китобхонлар эътоборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлсада чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён етади. Aсар бош қаҳрамони Эдмон Дантес — Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Aллоҳнинг иродаси билан инсин тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади. Фақат бунинг учун.... Граф таъкидлаганидек, "кутмоқ ва умид қилмоқ керак".
-
Граф Монте Кристо
Александр Дюма,Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд "Граф Монте Кристо" яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Aсардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Aйниқса, бош қаҳрамон Едмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам ичун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли. "Граф Монте Кристо"ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ўзбек тилида чиқарилганига қирқ йилдан ошди. У дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган бўлсада, эҳтимол ҳажми катталиги боис, бизда бошқа чоп етилмаган. Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ишга қўл урганининг боиси ана шунда. Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, езгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг, муҳтарам ўқувчи!
-
Чолиқуши
Рашод Нури Гунтекин,Aёлнинг изтироблари, аёлнинг оғриқлари, аёлнинг оғир ўй - кечинмалари... Уларнинг тугал ечими борми? Уни қандай муаммо доимо қийноққа солади? У нимадан тасалли топади? Бу саволларнинг жавоби битта, у - муҳаббатдир! Муҳаббат мавзусига бағишланган асарларни миллати ва динидан, ёшидан қатъи назар, барча бирдек севиб, кўзига ёш олиб, қаҳрамони тақдирига ўзини ҳамдард қилиб ўқийди. Рашод Нури Гунтекиннинг ушбу машҳур "Чолиқуши" асарини ҳам худди шундай ҳиссиёт билан қўлга оласиз. Унда бу туйғу ўзининг бутун қудратини биргина ожиза - чолиқуши тимсолида яққол гавдалантириб беради.
-
Қиёмат
Чингиз Айтматов,Буюк қирғиз адиби, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Aйтматовнинг "Қиёмат" романида эзгулик ва олижаноблик, яхшилик ва тўғриликнинг, адолат ва ҳақгўйликнинг қиёмат - қойим даражасига тушаётган ҳолатлари табиат, жамият, инсон ва имон муаммоларини акс еттириш орқали кўрсатилган.
-
Ҳамид Олимжон Ажойиб кишилар ҳаёти
Наим Каримов,Бу йил совет адабиётининг улуғ намоёндаларидан бири-машҳур ўзбек шоири Хамид Олимжон туғилганига 70 йил тўлади.Мазкур китоб файласуф шоир, ажойиб инсон йўли ҳақида ҳикоя қилади.
-
-
Матёқуб Қўшжонов сайланма 1
Матёқуб Қўшжонов,Таниқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ҳамза номидаги республика Давлат мукофоти лауреати Матёқуб Қўшжоновнинг икки жилдлик сайланма асарлари чоп этилмоқда.
-
Эътиқод
Саъдулла Кароматов,Мазкур жилд ёзувчининг турли йилларда ёзилган замонавий мавзудаги Эътиқод,Ҳижрон, Тоғ гўзали қиссалари ҳамда бир неча ҳикояларидан ташкил топди.
-
-
Дагиш
Матяқубов Қўшжанов,Эсталиклар йўналишида ёзилган ушбу биографик асар 20-30 йиллардаги ўзбек халқининг руҳий ва маънавий дунёси, шу руҳий ва маънавий дунёдаги тўлқинлар, оҳанглар билан йўғрилган.