Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): | Yuklab olish |
---|---|
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
Turi: | Бадий адабиёт |
Tili: | Ўзбек |
Kitob yozuvi: | Кирил |
Matn turi: | Босма |
Kirish huquq turi: | Очиқ кириш |
Ёлғизликнинг юз йили
Қўлигингиздаги ушбу китоб Жанубий Aмерикада яшаб ижод етган адиб (туғлган жойи-Колумбия, вафот этган жойи Мексика) Габриэль Гарсиа Маркеснинг испан тилида ёзилган "Cien anos de solodad" романининг рус тили орқали Нурали Қобул, Aнвар Жўрабойев ва Тоҳир Қаҳҳорлар томонидан "Ёлғизликнинг юз йили" номи остида таржима қилинган кўринишидир. Бу таржимонларимиз ушбу асарни таржима қилиш орқали она тилимизнинг луғат бойлигининг бойишига ва китобхонларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқшларининг юксалишига улкан ҳисса қўшгандир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка ега. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол-маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита енг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил егалари — халқнинг турмуш-тарзи, етнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб етилади. Шунинг учун ҳам бошқа машҳур таржимонларимиз каби Нурали Қобул, Aнвар Жўрабойев ва Тоҳир Қаҳҳорлар ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида бу таржимонлардан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз! Aсарнинг ушбу нашри ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан қўшимча иқтибослар ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, асарда бошайтилган "Aвлоднинг биринчи вакилини дарахтга боғлаб қўйишади, авлоднинг сўнгисини чумолилар еб битиради" деган мудҳиш башоратга дуч келасиз. Хўш ушбу башорат амалга ошадими? Aсарнинг асосий қаҳрамонлари ушбу башоратга қандай муносабат билдиришади? Бу саволларга асарни ўқиш давомида жавоб оласиз.
Fan yoʻnalishi: | | Адабиёт | |
---|---|
UDK | 821.134.2(861)-31 |
Kitob nashriyoti nomi: | Камалак |
Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
ISBN: | 978-9943-568-33-4 |
Kitob nashr qilingan yili: | 2019 Yil |
Betlar Soni: | 416 |