-
-
юриспруденция,
-
-
Huquqshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикасида миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий - ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
Джолдасова С.Д, Исоқов Л.Х, Жўраев Ш.А.,юриспруденция, -
-
-
-
Дунё сиёсат жамият 11
Аюпов Ориф,Ушбу қўлланма ғмаълуматнома ёшларнинг оммабоп ва мухтасар билимларига эга бўлишларига хизмат қилади. Қўлланма ўқитувчилар,талабалар, академик литцей ва касб-ҳунар мактаблар ўқутувчилар,турли касб эгалари ва барча билимга қизиқувчиларга мўлжалланган.Ушбу қўлланмани яратилишига(2000 йил) профессор А.П.Парпиевнинг ғояси асос бўлган.Қулланма ушбу нашрини тайёрлашда мамлакатимизнинг турли гўшаларидан таклиф ва истаклар билан муражат қилганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Ушбу китобнинг 11нашрига 188 ўзгариш,тўлдириш ислоҳ қилиш,аниқлик, янгилаш амалга оширилди.Барча маълуматлар расмий манбаларга асосланган. Китобнинг адади (тиражи) ўзариши билан маълуматлар ислоҳ қилинади ва янгиланиб борилади.
-
-
-
-
Машҳур даҳолар сийрати
Имом Шамсиддин Заҳабий,Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфаққиҳ, муарриху муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат "Сияру аъламин нубалу" китоблари флоҳида аҳамиятга эга.
-
Сайланма
Махтумкули,Қулингиздаги ушбу китоб туркман халкининг улуг шойри туркман адабий тили асосчиси,барча халиклар томанидан шеърлари,достонлари севиб укиладиган,хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган,машшоклар инжа куйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумкули-Фирогий асарларидан танлаб табдил этилган.Бу ноёб, халкчил асарлар туркманчадан узбекчага угирилиш жараёнида иложи борича аслиятга якин рухда таржима килинган.Махтумқули ижодининг азиз мухлислари,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мухаммад Пирриевнинг жиддий саъй-харакатлари натижасида амалга оширилган бу табдил Сизларга манзур бўлади,деган умиддамиз.
-
Исламское право
Юлдашева Г, Рахманов А.,В современном мире ислам является одной из крупнейших мировых религий, а его правовая система содержит нормы, регулирующие практи- чески все основные сферы человеческой жизни (семья, общество, государство). Исламское право представляет собой самобытную самостоятель- ную правовую семью, имеющую как некоторые общие черты, так и отличия иных правовых си- стем. На его сущность, содержание, формы и структуру оказали огромное влияние религиоз- ные и этические исламские принципы и предпи- сания.
-
Маънавий маснавий
Жалолиддин Румий,Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг "Маънавий маснавий" асари етти асрдан буён Шарқ тафаккури ва бадий калом мухлисларини ўзига мафтун қилиб келмоқда. Ушбу тенгсиз адабий обида ҳар бир имон эгасини Ҳақ ва ҳақиқат сари юксалтирувчи руҳий-қалбий нарвондир. Қулингиздаги китоб Кўниё кутубхонасида сақланаётган энг мўтабар қўлёзма асосида нашрга таёрланди. Ўзбек тилидаги таржимаси эса истеъдодли шоир Одил Икром томонидан амалга оширилди.
-
Миграция ҳуқуқи шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари
Исоқов Л. Х.,Мазкур илмий монография миграция ҳуқуқининг тарихий тараққиётига бағишланган бўлиб, унда паспорт-виза, фуқаролик, ҳаракатланиш эркинлиги, бошпана, қочоқлар мақоми ва бошқа шу каби институтларнинг ҳуқуқий манбалари, шунингдек уларнинг юзага келиши, шаклланиши ва ривожланиши тизимли тадқиқ этилган. Ушбу китоб миграция ҳуқуқи бўйича мутахассис, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Исоқов Луқмонжон Холбоевичнинг "Мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил" мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) доирасида тайёр- ланган бўлиб, ҳуқуқшунос ва тарихшунос олимлар ҳамда миграция хукуки муаммоларига қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Киёмат
Чингиз Айтматов,Буюк киргиз адиби, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг "Киёмат" романида эзгулик ва олижаноблик,яхшилик ва тугриликнинг,адолат ва хакгуйликнинг киёмат-койим даражасига тушаётган холатлари табият жамият,инсон ва имон муаммаларини акс эттириш оркали курсатилган.
-
Менинг Доғистоним
Расул Ҳамзатов,1971 йилда дунё юзини кўрган бу асар ўтган ярим аср давомида юздан ортиқ тилларга таржима қилинди, миллионлаб нусхада чоп этилди. Бироқ, ҳамон савдо расталарида кам топиладиган ноёб китоблар қаторида тилга олинади. Мазкур китобнинг она тилимизда кўп нусхада чоп этилиши шоирнинг қадирдон мухлислари қўлларига бир туҳфадай етиб бориш имконини беради.
-
Мигрантлар ҳуқуқлари
Исоқов Л. Х.,Мазкур монография мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда мигрантлар ва уларнинг ҳуқуқлари тушунчаси, тоифалари ва таснифи, ҳуқуқий мақоми, шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари, шуниндек бу борадаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар ва механизмлар ҳамда илғор хорижий тажрибалар ҳақида сўз боради. Шу билан бирга Янги Ўзбекистон шароитида ва рақамли маконда мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишнинг миллий механизмлари, ўзига хос хусусиятлари, соҳага доир муаммолар ва истиқболлар муҳокама қилинган. Монографияга мигрантлар ҳуқуқларига доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари ва БМТнинг "Барча меҳнаткаш-мигрантлар ва улар- нинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича" конвенциясининг ўзбек тилидаги таржимаси илова қилинган.
-
Semiz va oriq
Anton Chexov,Dunyo adabiyotida A.P.Chexov o'z ovozi va o'z so'ziga ega bo'lgan noyob ijodkorlardan biri sifatida tan olingan. U hikoyalari orqali ushbu janrni yana bir taraqqiyot pog'onasiga ko'tarib berganligi ham bor gap. O'zbek adabiyotida realistik hikoyalarning paydo bo'lishiga ham ayni yozuvchining asarlari sabab bo'lib, Abdulla Qahhor va undan keyingi bir qator yozuvchilarimizning hikoyalarining muvaffaqiyatida mazkur adibning maktabi alohida ahamiyat kasb etadi. Ushbu kitobda yozuvchining eng sara hikoyalari jamlangan.
-
Асрга татигулик кун
Чингиз Айтматов,Буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Асирга татигулик кун " романида худасизлик ва манкуртлик болоари илк бора фош этилиб,бу асар миллонлаб укувчилар калбини забт этган. Инсонни уз-узини англашга,рухан ва маънан покланишга чорловчи ушбу асар бугунги кунда хам уз долзарблигини асло йукатмаган.
-
Миграция ҳуқуқи
Исоқов Л. Х.,Миграция турли фанларни ўрганиш объекти, фанлараро мавзу сифатида қаралади. Мазкур дарслик миграция ҳуқуқига бағишланган бўлиб, унда миграция хукуки тушунчаси, унинг шаклланиши ва ривожланиши, миллий ҳуқуқий тизимда тутган ўрни, предмети, вазифаси ва манбалари, шунингдек миграцион-ҳуқуқий муносабатлар, уларнинг таснифи ва субъектлари, миграция соҳасидаги давлат бошқаруви ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўз боради. Дарслик- даги қонунчиликка оид маълумотлар 2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра келтирилган. Миграция ҳуқуқи дарслиги олий юридик таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, талабалар (курсантлар ва тингловчилар), прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари, судьялар, адвокатлар ҳамда миграция ҳуқуқи муаммоларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
-
Ўзбекистон Республикасида миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий - ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
Джолдасова С.Д, Исоқов Л.Х, Жўраев Ш.А.,Мазкур монография Ўзбекистон Республикасида миграция соҳа сидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, унда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг миграцияни тартибга со лишдаги ваколатлари, шунингдек мигрантлар ҳуқуқларига доир халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Жумладан, миграцияни тартибга солувчи давлат органлари тизими ва ваколатлари тадқиқ этилиб, ички ишлар органларининг ва ташқи сиёсатни амалга оширувчи органларнинг миграция соҳасидаги фаолияти ҳамда миграция қонунчилиги ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, соҳага доир муаммолар ва истиқболлар муҳокама қилинган. Ушбу китоб ҳуқуқшунос олимлар ҳамда миграция ҳуқуқи муаммо- ларига қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Карл IX салтанатининг йилномаси
Проспер Мериме,Озод Шарафиддинов таржимасидаги "Карл IX салтанатининг йилномаси" романи ҳамда Абдумурод Кўчибоев томонидан бевосита француз тилидан ўзбекчага ўгирилган "Коломба", "Кармен" каби новеллари Ўзбек китобхонларига яхши таниш. П.Мериме ўз асарларида саёҳатлари давомида тўпланган тарихий воқеаларини инсон тақдири билан омихта ҳолда қизиқарли услубда баён қилади. Миллий колоритнинг тарихий анъаналар, бадиий бўёқлар орқали таъсирчан ва ҳаққоний образларда тасвирлайди.
-
Қизил ва қора
Мари-Анри Бейль Стендаль,Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, Франция Наполеонининг ҳокимияти тугагандан кейин жамиятда қандай ўзгаришлар бўлганини, бу ўзгаришларнинг асарнинг асосий қаҳрамони Жюльен Сорел ҳаётида қандай роль ўйнагани билиб оласиз. Шунингдек адиб асарда тарихни шунчаки ёритиб ёзмаган, балки унда ишқ-муҳаббат, одамийлик, эътиқод ва виждон эркинлигини улуғлаган.
-
Қорақуш юлдузининг сири
Исажон Султон,"Беш ташаббусғбеш китоб" лойиҳасининг навбаттаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди. Тўпламга "Генетик", "Боқий дарбалар" романлари, "Робия Балхий қиссаси", ҳикоялар ва эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимизғбир сўз билан айтганда- ўзлигимиз ҳақидадир.