-
Истиқлол бонги
Аҳмаджон Йўлдош,Истиқлол бонги,ундаги ўзгаришлар кўпни кўрган ижодкор қалбида аксланиб,қогозга тўкилади. Қўлингиздаги китобда жамланган,қаламга олинган ҳар бир холат ўзига хослиги билан беихтиёр эътиборингизни тортади. Теран мушоҳадалар сизни ҳам ўйлашга,фикирлашга ундайди.
-
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Бобурийлар 5-жилд
Рустамхўжаев Ш.Ш,Ушбу нашр 2016 й. «Захируддин Мухаммад Бобур. Бобурийлар: Библография» (Москва: Шарк адабиёти нашриёти, 2016, 1183 б.) китобининг давоми бўлиб, унда Бобуршох на Бобурийларга оид комусий, илмий-оммабоп, адабий маълумотлар жамланган. Ушбу жилл Бобуршохнинг кўзга кўринган аждодлар ва зурриётларининг хаёти ва ижоди хакида муаян давр, тарихий жараён мобайнида, мазлум жугрофий худудда, турли тиларда босилган комусий маколалар жамланган беш жилддан иборат мажмуанинг давоми бўлиб, унда баён этилаётган турли хил вокеа-ходисалар жараёнида ўзига хосликни кузатиш мумкин.
-
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Бобурийлар 4-жилд

Жараён
Кафка Ф.,«Жараён» осон ўқиладиган роман эмас. Ўқиш мураккаб, тушуниш учун меҳнат қилиш керак. Таҳлил учун эса вақт лозим. Мутолаага киришар экансиз, чалғишингиз ёки диққатсизлигингиз бутун жараённи қайта ўқишга «мажбур қилиши» мумкин. Жумла тузилиши, тасвирлар, ёндашув бошқа қайсидир ёзувчи услубини эслатмайди. Буни адибнинг ўзи «Ёзганларим ғалати», дея изоҳлаган. Эрих Фромм «Жараён»ни энг узун туш, деб таърифлагани бежиз эмас. Чунки Йозеф тўхтаб қолган вақтнинг ҳаракатланиши, яъни жараёнга айланишини узоқ кутади. Ўзининг ҳибсга олиниш сабабини тушуниб етмаган асар қаҳрамони нафақат туш ва ҳуш оралиғида яшайди, балки қаршисидаги саволларга жавобни ҳам ҳаётдан эмас, тушдан излайди... Ниҳоят, топади! Мутолаадан сўнг амин бўласизки, Франц Кафка мураккаб услубга эга ёзувчи сифатида туш ва ҳуш оралиғидаги ягона ҳақиқатни – «Жараён»ни ортиқча бўёқларсиз, адолат тарозисида дунёга келтирган!
-
Жиноят ва жазо
Достоевский.Ф,Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1977-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сузлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта Таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, университетнинг ёш талабаси Родион Раскольников огир ва аянчли қашшоқликдан қутулиш, зўр маблаг ва юксак мавқега эга бўлиш, сўнг инсониятнинг олижаноб мақсадлари йўлида хизмат қилишни кўзлаб, фожиавий ҳамда даҳшатли бир назарияни тўқиб чиқаришига, ақл етмайдиган қотиллик қилишига ва шу мудҳиш қотилликдан тугилган беҳад, бепоён уқубатлар, инсон руҳининг ҳайратомуз галаёнлари акс эттишига гувоҳ бўласиз.