-
-
-
-
-
-
Тиббий хизматларидан фойдаланиш
Гафурова Н.Э.,Мазкур оммабоп рисола Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда хукукий онг ва ҳукукий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифа- ларни самарали амалга ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети Халкаро хукук ва инсон хукуклари кафедраси томонидан кенг омма учун ишлаб чиқилган. Рисолада фукаролар ва беморларнинг миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлган соғлиқни сақлаш борасидаги тиббий хукуклари ёритилган. Фуқаролар орасида энг кўп бериладиган саволларга конунчилик асосида жавоблар ёритилган. Рисола барча мутахассислар, талабалар ва кенг омма учун мўлжалланган.
-
-
Ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот
Якубова И. Б, Умарханова Д. Ш.,Мазкур рисолада ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқотга киришилганда улар учун маъкул бўлган муомала маданияти ҳақида сўз юритилган. Сабаби, биргина ноўрин ишлатилган сўз уларда салбий хис-туйғулар, ҳаётга ишончсизликни юзага келтириши, бунинг оқибатида эса турли психологик комплекслар шаклланиши мумкин. Айнан шунинг учун улар билан дўстона ва эхтиёткорона муносабатда бўлиш ўта муҳим. Мазкур рисола кенг мўлжалланган. жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
-
-
-
Таълим хизматларидан фойдаланиш
Мусаев Б.Т.,Мазкур оммабоп рисола жамиятда хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш, аҳолини қизиқтираётган, улар тўқнаш келаётган хукукий вазиятлардан бири бўлмиш фарзандларни таълим муассасаларига бериш тартибини содда ва равон тилда тушунтиришга бағишланган. Ўкувчи ушбу рисола оркали юртимизда мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта мактаб ва олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот олади. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
-
-
-
Хорижда ишлаш ва ҳимояланиш
Махаматов М.М.,Мазкур рисолада бугунги куннинг долзарб масаласи бўлмиш миграция, мехнат миграцияси, уни тартибга солишга қаратилган халкаро коидалар ва миллий қонунчилик, хорижда мехнат фаолиятини олиб борувчиларга қўйиладиган талаблар, меҳнат мигрантлари томонидан риоя қилиниши керак бўлган тартиб- таомиллар, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатла-рини ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида маълумот берилган. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
-