-
Халқаро сайлов стандартлари
Ботиров Х.И.,Мазкур рисолада халқаро сайлов стандартлари тушунчаси, моҳияти, турлари ва манбалари, Ўзбекистонда халқаро сайлов стандартларига мос сайлов тизимининг ривожланиши ва унинг конституциявий-хукукий асослари, уларнинг миллий сайлов қонунчилигига имплементация қилиниши каби масалалар ёритилган. Рисоланинг аҳамиятли жиҳати шундаки, халқаро сайлов стандартлари оддий, содда ва халқчил тилда тушунтириб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, замонавий инфографикалар асосида хукукий нормаларнинг моҳияти ёритиб берилган. Рисола кенг доирадаги китобхонларга мўлжалланган.
-
Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари
Якубов Ш.У.,Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 12-бобида белгиланган хукукий нормалар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрса- тиш хукуки, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш ҳақида фикрлар баён этилган. Рисолада қўйилган мавзу оддий, содда ва халқчил тилда тушунтириб беришга ҳаракат килинган. Замонавий инфографикалар асосида хукукий нормаларнинг моҳияти ёритиб берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Президентликка номзодларнинг ҳуқуқий мақоми
Ахмедшаева М.А.,Ушбу рисолада президент сайлови жараёнида президентликка номзодлар ва уларнинг хукукий мақоми мавжуд миллий қонунчилик асосида таҳлил этилган. Унда президентликка номзодларнинг хукукий мақоми, уларга сайлов кампаниясининг ҳар бир босқичида тенг имкониятлар яратилиши жараёнини ташкилий жиҳатдан амалга оширилиши, зарур бўлган чора-тадбирлар ҳамда кафолатлар хакидаги фикрлар ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик
Очилов Х.Р.,Мазкур рисолада сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик билан боғлиқ масалалар тахлил килинган. Хусусан, ушбу сохада маъмурий хукукбузарлик деб эътироф этиладиган ғайриқонуний харакатлар тавсифи, уларнинг ижтимоий хавфи хамда улар учун жавобгарлик ва жазо масалалари оддий халқчил тилда ёритиб берилган. Бундай хукукбузарликларни содир этиши мумкин бўлган шахслар (субъект) тоифаларининг белгилари ўрганилган. Шунингдек, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик, аниқ жиноят турлари ҳамда жиноят таркиблари таҳлилга тортилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Сайловларда очиқлик ва ошкоралик
Нариманов Б.А.,Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнида очиклик ва шаффофлик принципининг мазмуни, уни таъминлашнинг миллий ва халқаро механизмлари, сайлов комиссиялари фаолиятида мазкур принципларни таъминлаш, шунингдек, сайлов жараёнида очикликни таъминлашда ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошка субъектларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Сайловолди ташвиқоти
Хакимов Р.Р.,Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофик сайловолди ташвиқотини ўтказиш тартиби, ташвиқот олиб бориш турлари, шакл ва усуллари, оммавий ахборот воситалари оркали ташвиқот олиб бориш, сайловолди ташвиқоти жараёнидаги меъёрлар каби муҳим масалалар хусусида аниқ маълумотлар берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Бола учун алимент ундириш
Эсанова З.Н, Ҳабибуллаев Д.Ю.,Ушбу рисоладан оилавий низолардан бири бўлган бола таъминоти билан боглик низолар, уларни вужудга келтирувчи сабаблар, бартараф бартараф этиш омиллари, алимент хукуки Ба мажбуриятлари, тўлаш ва ундириш тартиби, шакллари, мавзуга доир назарий ва амалий коидалар ҳақидаги маслаҳат, кўрсатма ва эслатмалар ўрин олган. Шунингдек, алимент тўлаш (ундириш)га оид суд ва ижро ишини юритиш амалиётида учраётган муаммолар хамда уларнинг ечимига доир таклиф ва тавсиялар, алиментга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив-хукукий хужжатлар, талабларни судга қадар ва судда хал килишда кўмакчи бўла оладиган процессуал ҳужжатлар намуналарига доир маълумотлар келтирилган. Ушбу рисолада берилган назарий қоидалар ва амалий ечимлар айнан вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент тўлаш (ундириш) масалаларини камраб олган.
-
Коррупцияга қарши курашиш
Тулаганова Г.З, Таджибаева А.Ю, Маманов С.С.,Ушбу рисолани тайёрлашда хукукни муҳофаза қилувчи органлар расмий маълумотларидан, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган илмий ва бошка турдаги маълумотлардан фойдаланилди.
-
Мерос олиш
Мамараимова Г. М.,Мазкур рисола ворислик хукуки ва уни ҳимоя килиш масалаларига бағишланган. Унда сиз мерос, уни эгаллаш тартиби, меросдан воз кечиш, нолойиқ меросхўрлар, васиятнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилишга оид масалалар билан танишасиз. Мазкур рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Ер олиш
Мирзаабдуллаева М. Р.,Ушбу рисолада ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва якка тартибда уй-жой қуриш мақсадларида олишнинг ҳукуқий тартиби ёритилган. Рисола тадбиркорлик ёки бошқа мақсадларда ер участкаси олиш истагида бўлган шахсларга бу борада республикамиздаги мавжуд амалиёт ва тартиб-тамойиллар хусусида маълумот беради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан рисолада ёритилган масалаларга қизиқувчи шахслар ҳам фойда- ланиши мумкин. Шунингдек, рисола ер қонунчилиги ва ер хукуки доирасида илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар учун фойдали манба ҳисобланади.
-
Ер олиш
Мирзаабдуллаева М. Р.,Ушбу рисолада ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва якка тартибда уй-жой қуриш мақсадларида олишнинг ҳукуқий тартиби ёритилган. Рисола тадбиркорлик ёки бошқа мақсадларда ер участкаси олиш истагида бўлган шахсларга бу борада республикамиздаги мавжуд амалиёт ва тартиб-тамойиллар хусусида маълумот беради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан рисолада ёритилган масалаларга қизиқувчи шахслар ҳам фойда- ланиши мумкин. Шунингдек, рисола ер қонунчилиги ва ер хукуки доирасида илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар учун фойдали манба ҳисобланади.
-
Давлат органига мурожаат қилиш
Неъматов Ж. Н, Юсупов С. Б.,Рисоладан кўзланган асосий мақсад аҳолининг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг самарали усул- воситаларини таништиришдан иборат. Рисола аҳолининг кенг қатлами учун, турли ижро органларига мурожаат қилишида ёрдамчи қўлланма вазифасини бажаради. Мазкур рисола мўлжалланган. кенг жамоатчилик фойдаланиши учун.
-
Оқланиш ва реабилитацияга эришиш
Суюнова Д. Ж.,Мазкур рисолада оклов хукми чиқариш асослари, шахсни реабилитация килиш тушунчаси, судланганлик холатининг тугалланиши ва олиб ташланиши бўйича қонун талаблари ёритилган. Рисолада оклов ҳукмининг қонуний асослари ва ўзига хос хусусияти, реабилитация қайси ҳолатларда келиб чикиши, судланганлик ҳолатининг хукукий оқибатлари, уни тугатиш ва олиб ташлаш учун қонун талаблари суд амалиёти мисоллари билан атрофлича тушунтирилган. Рисола талабаларга ҳамда қонун билан кўриқланган хукукларини ва манфаатларини билишни истайдиган фуқароларга тавсия этилади.
-
Жамоатчилик назоратида қатнашиш
Мухамедов O.,Мазкур рисолада мавжуд адабиётлардан фойдаланган ҳолда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг иштироки масалалари ёритиб берилган. Рисола кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Солиқлар ҳақида маълумот олиш
Караходжаева Д. М, Тўрабоев И. Қ.,Мазкур рисола жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳукук ва мажбуриятлари масалаларига бағишланган. Унда жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларнинг турлари, уларни тўлаш тартиби ва солиқ имтиёзларига оид масалалар ўрин олган. Рисола кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Никоҳ тузиш
Шарахметова У. Ш, Баратов М. Х.,Ушбу рисолада никох тушунчаси, уни тузиш тартиби, шартлари никоҳ тузишга монелик килувчи ҳолатлар, никоҳланувчи Ва шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, никохнинг тугатилиши, ажралиш, ҳақиқий эмас деб топиш асослари ва уларнинг оқибатлари каби масалалар ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Йўл ҳаракатида қатнашиш
Наримонов Б.А, Мадиев Ф.Х.,Мазкур оммабоп рисола орқали жамиятда ҳукуқий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш ишларини узлуксиз давом эттириш, аҳолини қизиқтираётган, улар тўқнаш келаётган хукукий вазиятлардан бири йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини содда ва равон шаклда тушунтиришга ҳаракат қилинган. Рисола кенг жамоатчилик вакилларига мўлжалланган.
-