-
Даштдаги олов
Абдуназар Ҳ,Азиз китобхон, қўлингиздаги "Даштдаги олов" тўп- лами Сиз кутган китоб. Керак бўлса, серсавол ҳаёт ҳақи- да сиз излаган жавоблар шу ерда. Туғилиш, Яшаш, Ўлим - бу инсоннинг қонунияти. Китоб мана шу қонуниятларнинг моҳияти, сабаб ва оқибатлари ҳақида. Умид қиламизки, "Даштдаги олов"нинг тафти сизнинг ҳаётингизни, қалбингизни бир умр ёритади.
-
Афғон шамоли учинчи китоб Тузоқ
Нишонов А.,Китобимизнинг аввалги бобларида ўзининг қора кунларини ёдга олиб, ўзга элдаги дарба- дарликдан эсанкираб, юрт соғинчи кўнглини вайрон қилган Эргашни туйнукдан ташқари- га боқиб хотираларини ёдга олаётган ҳолда қолдирган эдик. Янги китобимизнинг дастлабки бобларида ҳам тўдабошининг ўтмиши ҳақидаги ҳикоямизни давом эттирамиз.
-
Мерган
Кинг С.,Замонамизнинг энг машҳур америкалик ёзувчиларидан бири, «Шуъла», «Ўлик ҳудуд», «Яшил йўлак», «Рита Хейворт ёхуд Шоушенкдан қочиш», «Чекишни ташланг корпорацияси» сингари бир-биридан ажойибу ғаройиб ро- ман ва қиссалар, бетакрор ҳикоялар муаллифи Стивен Кинг аллақачон Ғарбда ўз ўқувчиларини топиб улгурган. Адибнинг ўзбек китобхонларига тақдим этилаётган «Кора Минора» туркумининг биринчи китоби ҳисобланмиш «Мерган» романининг бош каҳрамони Роланд «жойи дан силжиган дунё»даги сўнгги олижаноб мерган. У нима бўлган тақдирда ҳам куч-қудрат ўчоғи, коинотнинг пойдевор тоши Қора Минорани излаб топиши керак. Бир кун келиб бу Минорани топади ҳам, лекин ҳозирча унинг чекига сеҳргарлик ила бошқарилмиш, баъзан биз нинг оламимизга-да эшик очилиб туриладиган дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш юки тушган...
-
Булоқли мозор сири
Зоҳидова М.,Инсон ҳаёти чигал, ҳаёт мураккаб, тирикчилик ҳар бир жон- ни ўз чиғириғидан ўтказади. Худди шу машаққатлар, изтироблар инсоннинг асл қиёфасини белгилайди. Қийинчиликлар исканжасида ўзлигини, ўз қадр-қимматини бой бермай чиқсагина инсон ўз мукар- рам номига лойиқ саналади. Истеъдодли адиба Маъмура Зоҳидованинг ушбу тўпламга жам- ланган қизиқарли, таъсирчан қисса ва ҳикояларининг бош ғояси ҳам шудир. Китоб асл адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-
Ўзбегимнинг эркин ўзбеги
Саидов А,Кўлингиздаги китобдан узоқ йиллар Олий Мажлис депутати сифатида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳи дов билан бирга фаолият юритган, олис ва яқин са- фарларда ҳамроҳлик қилиб, ҳаётда доимо ўзаро дўст ва дилкаш ҳамсуҳбат бўлган инсон Ўзбекистон Рес- публикаси Фанлар академияси академиги, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидовнинг устоз билан 20 йилдан ортиқ даврдаги мулоқотлари асноси- да турли йилларда қоғозга туширилган эссе, мақола ва хотиралари жой олган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
То қуёш сочгайки нур
Вохидов Э.,Ўтган асрнинг 1952-1954 йилларидан бошланган Эркин Воҳидов ижо ди ўзининг ранг-баранг мавзулари, жанрлари, поэтик шакллари, стилистик эътиборли ўзига хосликлари, ғоявий-мундарижавий йўналишлари, жуда бой бадиий хусусиятлари билан халқ ичига теран илдиз отиб кирди. Кейинги олтмиш йил ичида бу томирлар она Ер бағрида юксалиб, куч-қудратга тўлди. Ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида шоир ўз қалбида мунтазам ин- тилиш билан заррача оғишмай, ўзбекнинг қалбини очди. Бу қалбнинг ҳис- сиётларини Тиёншон қадар юксалтирди. Шу юксакликдан туриб унга ўзи ва ўзлигини таниб, билиб, англаб олишнинг поэтик имкониятларини кўрсатиб берди. Буни унинг шу давр ичида у билан бирга вояга етган, миллионлаб мухлислари тушунди, яхши ҳис қилди, тўғри фикрлаб, ўзи учун ҳаётий адабий тушунчалар ҳосил килди. Мазкур китобда эл ардоқлаган шоир Эркин Воҳидов ҳаёти, ижодий киёфаси ҳақида таассуротлар, талқинлар, таҳли
-
Данте-юрист
Саидов А.,Буюк шоир ва буюк олим, буюк сиёсатчи ва буюк файласуф, айни пайтда яна кўплаб илмлар билимдони, Коинот фуқароси номига сазовор бўлган Данте Алигьери нодир ва мангу боқий асарлари билан инсоният маънавий хазинасига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган жаҳон адабиётининг даҳосидир. Айни пайтда унинг илк Уйғониш даврининг энг буюк ҳуқуқшуноси сифатида жамиятда хукук устуворлиги ғоясининг карор топишидаги хизматлари беқиёсдир. Юридик фанлар доктори, профессор А. Саидовнинг ушбу китобида Данте даҳосининг ана шу энг муҳим қирралари қомусий нодир адабий истеъдоди ва ўз давридан анча илгарилаб кетган ҳуқуқий қарашлари уйғунликда атрофлича тахлил этилади. «Данте юрист» барча адабиёт ихлосмандлари, хукукшунослар, кенг ки тобхонлар оммасига муносиб тухфа бўлишига умид қиламиз.
-
-
-
-
-
100 мумтоз файласуф
Жўраева С.,Ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар махсули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлайсиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир?
-
-
Кутмаган кунларим кутган кунларим
Фазлиддин Б.,Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар мах- сули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлай- сиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир? «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» мутолааси давомида бу ҳақда ўзингиз бир хулосага келарсиз...
-
-
Тирилиш
Толстой Л.Н,Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Лев Толстой қаламига мансуб "Воскресение" романининг Холида Ахророва томонидан "Тирилиш" номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол ва маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Холида Ахророва ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон Холида Ахроровадан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз!
-
McDonald's Бигмак сири
Лав Ж.Ф,Китобда Америка рамзига айланган ва америкаликларнинг маданиятига унутилмас таъсир кўрсатган компаниянинг ташкил топиши ва тараққий этиши ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Ушбу китоб мустақил журналист томонидан ёзилган, "Макдоналдс" компанияси унинг ишини назорат ва тахрир қилмаган, бу эса баён этилган материалга холислик бағишлайди. Материал устида ишлаш тўрт ярим йил давом этган. Муаллиф гамбургер сотадиган ягона пештахтадан бошланган бизнеснинг бутун дунёга машҳур кўп миллиардли корпорацияга айланиш жараёнини батафсил тасвирлайди. "Гамбургерлар университети", доҳиёна реклама кампаниялари ва маркетинг топилмалари, франчайзи ва корпорация ўртасидаги, корпорация ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги зиддиятлар, халкаро экспансия буларнинг бари "Макдоналдс"нинг тарихидир. Китоб хусусий бизнеснинг ривожланиш тарихи ва тажрибасига кизикканлар ҳамда, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-