ҚИЗИЛ ВА ҚОРА

Kitob mualliflari Мари –Анри Бейль Стендаль,

Қўлингиздаги ушбу китоб француз адиби Мари-Анри Бейль Стендаль қаламига мансуб “Le Rouge et le Noir” романининг рус тили орқали (француз тилидан рус тилига Сергей Бобров, Мария Богословскаялар “Красное и чёрное” номи остида таржима қилишган.) Она тилимизга Ҳасан Турабеков томонидан “Қизил ва қора” номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол- маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари – халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Ҳасан Тўрабеков ҳам доимо ҳалқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон- Ҳасан Тўрабековдан ушбу ҳизматлари учун беҳад хурсандмиз! Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1986-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки уша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, Франция Наполеоннинг ҳокимияти тугагандан кейин жамиятда қандай ўзгаришлар бўлганини, бу ўзгаришларнинг асарнинг асосий қаҳрамони Жюльен Сорель ҳаётида қандай роль ўйнагани билиб оласиз. Шунингдек, адиб асарда тарихни шунчаки ёритиб ёзмаган, балки унда (бошқа асарларда бўлгани каби) ишқ-муҳаббат, одамийлик, эътиқод ва виждон эркинлигини улуғлаган.

Fan yoʻnalishi: | Адабиёт |
UDK 821.133.1-31
Kitob nashriyoti nomi: Bayoz
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-5623-6-3
Kitob nashr qilingan yili: 2019 Yil
Betlar Soni: 688
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Бадий адабиёт
Tili: Ўзбек
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Босма
Kirish huquq turi: Очиқ кириш