To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
---|---|
Turi: | Бадий адабиёт |
Tili: | O‘zbek |
Kitob yozuvi: | Кирил |
Matn turi: | Bosma shaklda |
Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
Обид кетмон
Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари – “Обид кетмон” қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бошқалари каби ёзувчининг улкан маҳоратининг ўзида мужассам этган. Барча замонларда устувор бўлган “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади” , деган қараш ушбу асарнинг бош мавзусидир. Оддий халқ вакили бўлган Обид кетмон – диндор бўлгани ҳолда тақводорликка даъва қилмайди, деҳқон бўлиб эса заминдорликка талабгор эмас. Бош бўлиб, йўл кўрсатинг, деб сайлашганда ҳам одам ишлатиб, раҳбарликнинг талаб қилмайди, аксинча, ўзи ўрнак бўлиб халқ билан баравар меҳнат қилади.Асар мутолааси давомида ўқувчи Обид кетмон билан далага чиқади, уйқусиз тонгларда шудгор оралайди, куннинг иссиғии – ю совуғи унинг шаштини синдирмайди. Атрофдагиларнинг маломатига доноларча сукут билан жавоб беради. Токи барча “ Вақт – олий ҳакам” эканлигини ўз юрагидан тан олишни истайди. Обид кетмонинг ўз мақсадида собит туриши, мулоҳазакорлиги, меҳнатсеварлиги, атрофдаги турли қарашларга эга бўлган инсонларга шахсий намуна бўлиш орқалий китобхон ҳурматини қозонади.
Fan yoʻnalishi: | | |
---|---|
UDK | 8 (575.)1) |
Kitob nashriyoti nomi: | Info Capital group |
Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
ISBN: | 978-9943-4712-9-0 |
Kitob nashr qilingan yili: | 2017 Yil |
Betlar Soni: | 536 б. |