Келинлар дафтарига

Kitob mualliflari Малик Т.,

Файзли аҳил оила «бахт саройи» деб таърифланади. Никоҳ ўқилганда шу сарой пойдеворига илк ғишт қўйилади. Мазкур саройни эр ва хотиннинг ўзлари барпо этишлари керак. Юрагида ширин орзу-умидлар билан келинлик сарпосида куёв хонадонига қадам қўяётган қиз ўзи учун сирли туюлган янги хонадоннинг тартиб-қоидалари, интизомларини ўзлаштириб олади. Агар у инсонийлик фазилатлари, аёл, она бўлишдек масъулиятли вазифалар, оилани мустаҳкамловчи асослар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлса, ундай келин энг бахтли аёлга айланади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида ана шу долзарб мавзуда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки»га илова тарзида юзага келган ушбу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қайнота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муаллиф унда китобхонларни ҳасад, қарғиш, мазах каби иллатлардан огоҳ этиб, сабр, қаноат каби фазилатларга эришишга ундайди.

Fan yoʻnalishi: | Адабиёт |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: DAVR PRESS
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-5492-0-3
Kitob nashr qilingan yili: 2018 Yil
Betlar Soni: 516
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Бадий адабиёт
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH