-
Ўзбегимнинг миржалоли: Миржалол Косимов хаёти ва футбол фаолиятига бир назар
Имомхужаев Ахбор.,Адабиёт, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Шам товуши
Шухрат Ориф,Шуҳрат Ориф - адабиёт мухлисларининг эътрофига сазавор бўлган ўзига хос усул ва оҳанги билан сўз шайдоларининг ҳурматини қозонаётган шоир.
-
Йўлдаги аёл
Мингбоева Дилрабо,Ўзингни ўзгалардан лаҳсалардан ҳислардан хатолардан излаган сайин ўзини йўқотиб боравирган фёл фожиа чоҳидагина ўзи билан юзма-юз қолади
-
Танланган асарлар
Олим Отахонов,Танланган асарлар; (қиссалар, хикоялар,бадиялар, таржималар мақолалар)
-
Алп Жамол
Алп Жамол,"Аллоҳ отга миндирганини бандаси тушира олмайди, деган гап бор Вақт ҳар нарсага ҳакам. Вақтдан ютказиш мумкин, аммо оқибат ҳамиша адолат, имон-эътиқод томонида бўлади"
-
Кеча ва кундуз
Адулҳамид Чўлпон,ЧЎЛПОН ИЖОДИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ. Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (1898-1938) — шоир, ёзувчи, драматург, таржимон, ва жамоат арбоби. "Садои Туркистон", "Дархон", "Янги Шарқ", "Иштирокиюн", "Бухоро ахбори" газеталари ва "Муштум", "Гулистон" каби журналларда фаолият юритган. "Илмий кенгаш", "Чиғатой гурунги", "Нашри маориф" ташкилотлари ва "Турон" театрида адабий, илмий-маърифий ишлар билан шуғулланган. Унинг "Ўзбек ёш шоирлари", "Уйғониш" (1922), "Булоқлар" (1923), "Тонг сирлари" (1926) ва "Соз" (1935) тўпламлари; "Ойдин кечаларда", "Қор қўйнида лола", "Новвой қиз", "Қурбони жахолат", "ДўхтирМуҳаммадёр" сингари ҳикоялари; "Йўл эсдалиги", "Вайроналар орасидан", "Адабиёт надир?" каби очерк ва мақолалари; "Темирчи", "Гуноҳ", "Чўрининг исёни", "Ёрқиной", "Халил фаранг", "Ўлдирувчи" (1921), "Севги ва салтанат", "Чўпон севгиси" (1922), "Ёрқиной", "Яна уйланаман", "Қоровул уйқуси" каби саҳна асарлари ва "Кеча ва кундуз" романи мавжуд. Чўлпон "Маликаи Турондот" (К.Гоцци), "Терговчи" (Н.В.Гоголь), "Лаббай", "Хасис (Мольер) каби асарларни таржима қилган. Чўлпонга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва "Мустақиллик" ордени (1999) берилган.
-
Менинг доғистоним
Расул Ҳамзатов,Зиёлиларимиз ҳамма ўқиши керак бўлган юзта китобнинг рўйхатини тузишди. Бу китоблар рўйхатида "Менинг Доғистоним" асари ҳам бор. Агар бу рўйхат ўнтага қисқартирилганда ҳам, унда "Менинг Доғистоним" китоби албатта бўларди. Чунки тил, миллат, халқ, қадрият, Ватан меҳри, давр руҳи, севги сеҳри, ҳақиқат ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, тинчлик ва уруш мавзулари ҳассосона ёритилган "Менинг Доғистоним"дай асар жаҳон адабиётида кам топилади. Айниқса, асар мазмун-моҳиятига сингиб кетган шоирнинг дилбар шеърлари, пурмаъно ҳикмат-ҳикоятлари, ўзи кўрган ибратли воқеалар ҳақидаги ёдномалари ўқувчиларда ўчмас таассурот қолдиради. 1971 йилда дунё юзини кўрган бу асар ўтган ярим аср давомида юздан ортиқ тилларга таржима қилинди, миллионлаб нусхада чоп этилди. Бироқ, ҳамон савдо расталарида кам топиладиган ноёб китоблар қаторида тилга олинади. Мазкур китобнинг она тилимизда кўп нусхада чоп этилиши шоирнинг қадрдон мухлислари қўлларига бир туҳфадай етиб бориш имконини берадию Ишончимиз комил, дунёга машҳур бу китоб ўзининг янги-янги мухлисларини топади ва уларнинг ҳам севимли маънавий мулкига айланади
-
Уруш ва тинчлик 3-4 китоблар
Лев Толстой,Бу китоб фақат уруш ёҳуд тинчлик ҳақида эмас. Унда мавзулар қамрови-одамлар қисмати, уларнинг тақдири, ўйлари қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатъи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муносабат билдираётган қаҳрамонлар қисмати сизга фавқулодда ҳодиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади. Андрей Болконский, Пьер Безухов, Николай Ростов, Наташа, Соня, Мари-улар билан узоқ муддат ўзингизни ҳамфикр, йўлдош, ҳамсуҳбатдек ҳис қиласиз.
-
-
ҚИЗИЛ ВА ҚОРА
Мари –Анри Бейль Стендаль,Қўлингиздаги ушбу китоб француз адиби Мари-Анри Бейль Стендаль қаламига мансуб “Le Rouge et le Noir” романининг рус тили орқали (француз тилидан рус тилига Сергей Бобров, Мария Богословскаялар “Красное и чёрное” номи остида таржима қилишган.) Она тилимизга Ҳасан Турабеков томонидан “Қизил ва қора” номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол- маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари – халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Ҳасан Тўрабеков ҳам доимо ҳалқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон- Ҳасан Тўрабековдан ушбу ҳизматлари учун беҳад хурсандмиз! Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1986-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки уша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, Франция Наполеоннинг ҳокимияти тугагандан кейин жамиятда қандай ўзгаришлар бўлганини, бу ўзгаришларнинг асарнинг асосий қаҳрамони Жюльен Сорель ҳаётида қандай роль ўйнагани билиб оласиз. Шунингдек, адиб асарда тарихни шунчаки ёритиб ёзмаган, балки унда (бошқа асарларда бўлгани каби) ишқ-муҳаббат, одамийлик, эътиқод ва виждон эркинлигини улуғлаган.
-
ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ
Амир Темур,“Темур тузуклари”, “Тузуки Темурий”, “Малфузоти Темурий”, “Воқиоти Темурий” номлари билан ҳам машҳур бўлган”Темур тузуклари” асари икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, ўз тасарруфига киритиши, буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган. Иккинчи қисмида эса машҳур жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият, панд-насиҳатлари ва ўгитларидан иборат. Унда давлатни идора этишда кимларга таяниш, тож-у тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини танлаш, армиянинг тузилиши ва жанг олиб бориш қоидалари, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тож-у тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш йўсини ва бошқалар хусусида гап боради.
-
ҚОРА ҚУШ ЮЛДУЗИНИНГ СИРИ
Исажон Султон,“Беш ташаббус – беш китоб” лойиҳасининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди.Тўпламга “Генетик” , “Боқий дарбадар” романлари , “Робия Балхий қиссаси”, ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз – бир сўз билан айтганда – ўзлигимиз ҳақидадир