-
-
-
-
-
-
ALISHER NAVOIY To'la asrlar to'plami To'rtinchi jild Xazoyin ul-maoniy Favoyid-ul kibar
Hamid Sulaymon,Бадиий адабиёт, -
ALISHER NAVOIY To'la asrlar to'plami Uchinchi i jild Xazoyin ul-maoniy Badoye' ul-vasit
Hamid Sulaymon,Бадиий адабиёт, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Кутмаган кунларим кутган кунларим
Фазлиддин Б.,Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар мах- сули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлай- сиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир? «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» мутолааси давомида бу ҳақда ўзингиз бир хулосага келарсиз...
-
-
-
-
ALISHER NAVOIY To'la asrlar to'plami Oltinchi jild Xamsa Hayrat ul-abror Farhod-Shirin
Muqaddas diyorimiz zamonidan yetishtirib chiqqan o'nlab aziz -avliyolar ,ulug' alloma va shoirlar , davlat arboblari va sarkardalarning har biri o'z faoliyati, betakror merosi bilan milliy va umuminsoniy mezonlar silsilasida hech mubolag'asiz noyob hodisa-fenonim hisoblanadi .
-
ALISHER NAVOIY To'la asrlar to'plami To'rtinchi jild Xazoyin ul-maoniy Favoyid-ul kibar
Hamid Sulaymon,Bu haqda so'z borganda , avvalo muhtaram yurtboshimiz islam Karimovning mumtoz shoir bobobizning behisob go'zal insoniy fazilatlari mujassam etgan holda aytgan mashhur ta'rifini eslash o'rinidir.
-
ALISHER NAVOIY To'la asrlar to'plami Uchinchi i jild Xazoyin ul-maoniy Badoye' ul-vasit
Hamid Sulaymon,Muqaddas diyorimiz zamonidan yetishib chiqqan o'nglab aziz avliyolar, ulug' alloma va shoirlar, davlat arboblari va sarkardalarning har biri o'z faoliyati, betakror merosi bilan milliy va umuminsoniy mezonlar silsilasida hech mubolag'asiznoyob hodisa-fenonim hisoblanadi.
-
Америка фожиаси 3-китоб
Драйзер Т.,Азиз Китобхонлар! Америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг асарлари бутун дунё китобхонлари томонидан севиб ўкилади. Чунки у ёзган асарлар ўз сюжети билан китобхонни ўзига ром этади. Қўлингиздаги ушбу китоб, яъни «Америка фожиаси» роман- трилогиясининг биринчи ва иккинчи қисмида асарнинг асосий қаҳрамони Грифитс Клайднинг жамиятда юқори мартабага инти- лиши, бойиши учун килган ҳаракатларига гувоҳ бўласиз. Клайд меҳмонхонага ишга жойлашиб олади ва у ерда ях- шигина даромад кўра бошлайди, шунингдек, севги-муҳаббатга ошно бўлади. Лекин ўртоқлари билан битта хатога йўл қўяди ва мехмонхонадан қочиб-кетишга мажбур бўлади. Кейинчалик бошқа шаҳардаги бадавлат амакисининг фабрикасига ишга киради. Хўш, бу ерда у кандай ҳаёт кечиради? Яна ҳаётнинг қандай синовларига дуч келди? Булар ҳақида асарни ўқиш давомида билиб оласиз.
-
Меҳробдан чаён
Қодирий А.,Анвар ва Раъно ... улар хақида адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Болалигидан тиришқоқ ва закийлиги, нозиктаъблиги билан атрофдагилар эътиборига тушган Анвар юқори мартабага ҳам эрта эришади. “Жасур қиз” таърифини олган Раъно ҳақида ҳам мактаб дарсликларида илк тасаввурларига эга бўлганмиз. Замонасининг зулми ёхуд зайли қурбонига айланмай, ўзининг шижоати билан муҳаббати ва келажаги йўлидаги ҳаракати, айтиш жоиз бўлса, таҳсинга сазоводир.Йиллар ошган мазкур асар ҳар гал ўқувчини қайсидир жиҳати билан сергаклантиради. Даврнинг жирканч муҳити, амалпарастлик, турмуш икир – чикирлари ва ниҳоят гўзал муҳаббат тавсифларига бой ушбу асарнинг бугунги кунгача ардоқда эканлиги тасодиф эмас, албатта...
-
Диёри бакр
Қодирий А.,Абдулла Қодирий ўз ижоди, яъни кетма – кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр – романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида қатор тахаллуслар билан чиқишлар қилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик мақола ва ҳикоячаларда Қодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг қалб оғриқлари орқали ҳис қилади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эҳтиёжи, қарашлари ҳамда манфаати қай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, даҳо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоқе, буюк ёзувчининг кичик асари ҳам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Қодирийнинг яна бир асари – “Диёри бакр” мутолааси ҳам ўқувчиларни катта асарлари сингари ҳаёжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.
-
Обид кетмон
Қодирий А.,Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари – “Обид кетмон” қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бошқалари каби ёзувчининг улкан маҳоратининг ўзида мужассам этган. Барча замонларда устувор бўлган “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади” , деган қараш ушбу асарнинг бош мавзусидир. Оддий халқ вакили бўлган Обид кетмон – диндор бўлгани ҳолда тақводорликка даъва қилмайди, деҳқон бўлиб эса заминдорликка талабгор эмас. Бош бўлиб, йўл кўрсатинг, деб сайлашганда ҳам одам ишлатиб, раҳбарликнинг талаб қилмайди, аксинча, ўзи ўрнак бўлиб халқ билан баравар меҳнат қилади.Асар мутолааси давомида ўқувчи Обид кетмон билан далага чиқади, уйқусиз тонгларда шудгор оралайди, куннинг иссиғии – ю совуғи унинг шаштини синдирмайди. Атрофдагиларнинг маломатига доноларча сукут билан жавоб беради. Токи барча “ Вақт – олий ҳакам” эканлигини ўз юрагидан тан олишни истайди. Обид кетмонинг ўз мақсадида собит туриши, мулоҳазакорлиги, меҳнатсеварлиги, атрофдаги турли қарашларга эга бўлган инсонларга шахсий намуна бўлиш орқалий китобхон ҳурматини қозонади.
-
Адибни хотирлаб
Қодирий А.,Инсон умри узунлиги билан эмас, мазмунлий ҳаёти билан баҳоланади, деган иборани кўп ишлатамиз. Қисқа умри давомида ўзидан улкан маънавий ва бебаҳо мерос қолдирган, миллат тафакурини бирламчи вазифа, деб билган ҳамда асарлари орқалий исонларни ҳамиша уйғоқ қалб билан яшашга ундаган ижодкор – Абдулла Қодирий закоси олдида халқ ҳамиша бош эгади. Дарҳақиқат, XX аср биринчи чорагида миллат маънавий ҳаётида жонбозлик кўрсатган адиб мероси асрларга татигуликдир. У миллат тафаккурини ошириш йўлида “Жадид адабиёти” асосчиларидан бири бўлди, ўзбек адабиётида романчиликни бошлаб берди. Миллий адабиётининг бугунги забардаст вакилларига маънан устозлик қилди.
-
Ўтган кунлар
Қодирий А.,Севги кимларни йиғлатиб, кимларни куйдирмаган, дейсиз. Шарқ адабиёти дурдоналаридан ҳисобланмиш мазкур асарда муҳаббат ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талотўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларнинг тилида ҳам севимли ибораларига айланиб қолган оташин сўзлар.... шубҳасиз, асарни ўқимасликнинг, қайта – қайта мутолаа қилмасликнинг иложи йўқ.Абдулла Қодирийнинг “ўзбек романчилиги асосчиси” сифатида тан олинишга сабаб бўлган ушбу асар воқеалари тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек, ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.
-
Гиёҳ ва таёқ
Мулуд Маммери,Мулуд Маммерининг ушбу романида жазоир халқининг мустамлакачиларга қарши қаҳромонона олиб борган адолаатли кураши тасвирланади.Роман бош қаҳрамонлари Тала қишлоғининг аҳолисидир.Роман ажойиб услубда ёзилган бўлиб, ундаги воқеалар ўзининг драматизмлиги билан китобхонда Жазоир халқига нисбатан меҳр ва муҳаббат туйғуларини уйғотади
-
Миртемир, Дўстлар даврасида
Миртемир,Бу китобга атоқли шоир Миртемирнинг адабиёт ҳақидаги ўйлари,аллома шоирлар ҳақидаги фикрлари.ёшларга ўгитлари жамланди
-
Ҳаёт дарвозаси
Омон Мухторов,Мен насрда ҳам назмда ҳам қалам тебратганим учундир, шоир дўстларимизнинг бу гапини қабул қилганман.Менга қадимий Бухорода туғилиш насиб этди ва қаддимни кўтармасимдан қаршимда ҳаёт дарвозаси кенг очилгандек бўлди
-
Туҳфа
Комил Синдаров,Муҳаббат мавзусининг ўзигак хос шоирона ифодаси,гўзаллик, бахт, қувонч, меҳр, туйғуларининг бетакрор тараннуми шоир ижодининг ўлмас мавзусига айланган.Шу боисдан шоир шеърларидан яқиндан хабардор бўлган шеърхон мухлислари унинг ижодига қайта ва яна қайта мурожат этишга ички бир эхтиёж сезади
-
-