-
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
-
юриспруденция,
-
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Цивилистика ҳуқуқий ёдгорликлари: Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва қонунчилиги пойдевори
Зокиров И.Б., Юлдашев Ж.И.,юриспруденция, -
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Нариманов Б.А.,юриспруденция, -
Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашнинг жиноят-процессуал жиҳатлари
Маматалиев Ш.Х.,юриспруденция, -
"Ҳидоя" - камтарликнинг буюк намунаси ёхуд инсоният тарихидаги энг ҳурматга сазовор илмий-юридик асар
Назаров О.,юриспруденция, -
-
-
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий - ҳуқуқий тартибга солиниши
Бабажанова Д.,юриспруденция,
-
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,Ушбу монографиядан кўзланган максад жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда иш юритувни соддалаштиришнинг жиноят процессуал хуқуқий асосларини илмий жиҳатдан қиёсий хукукий тахлил килиш ва шу асосда жиноят процессуал конунчилигида шахснинг ҳукук ва эркинларини таъминлаш кафолатларини таъминлашга доир илмий хулосалар ишлаб чикишдан иборат. Монографияда жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг назарий асослари, айрим хорижий давлатларнинг жиноят процессуал конунчилигида соддалаштирилган тартиб элементлари киёсий хукукий жихатдан тахлил килинган. Мазкур монография соҳа мутахасисслари, тадкикотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
АҚШнинг марказий осиёга каратилган ташқи сиёсатида стратегик коммуникациялар
Иззатуллаев Б.,Мазкур монографияда стратегик коммуникациянинг назарий- концептуал жиҳатлари, АҚШ ташки сиёсатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунда АҚШнинг Марказий Осиёдаги ташки сиёсатида стратегик коммуникация истикболлари атрофлича тадкик этилган.
-
Краудфандинг - инновацияларни инвестициялашнинг янги усули сифатида
Тожибоев С.З.,Монографияда инновацияларни инвестициялаши турлари ва унинг тавсифи, краудфандинг тушунчасига оид илмий-назарий қарашлар, краудфандинг инвестициялашда фукаролик ҳуқуки институтларини қўллаш масалалари, краудфандинг шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари илмий таҳлил этилган. Уларни самарадорлиги ошириш бўйича илмий назарий хулосалар, амалий таклифлар асослаб берилган. Монография фукаролик ҳуқуки, тадбиркорлик ҳуқуки, интеллектуал мулк ҳуқуқи асарлари билан қизиқувчи мутахассислар, олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва мазкур соҳалар билан шуғулланувчи кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
Оқлов ҳукми ва реабилитация этилиш ҳуқуқи
Алишаев С.,Ушбу монографияда ноконуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган фуқароларнинг ҳуқуклари ва манфаатларини ҳимоя килувчи инсонпарварлик хужжати сифатида оклов хукми кўриб чикилган. Муаллиф окловларнинг чиқарилишини аниклайдиган омилларни аниклайди ва таҳлил қилади; биринчи инстанция судлари айблов ҳукмларининг исботланиш харажаси талаблари ва юкори инстанцияларда оклов ҳукмлари чиқариш асосларини тахлил килади. Муаллиф оклов ҳукмларининг чиқарилиш тенденцияларига (2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда судлар судланувчиларни атиги 7 жиноий иш бўйича окладилар ва 2017 йилда окланганлар сони динамикаси 59,135 тани ташкил этди, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 468 киши оқланиб, реабилитация килинган) ва уларнинг сонини кўпайишига эътибор қаратмоқда. Окловнинг процессуал асослари, унинг тузилиши ва мазмуни тахлил килинади. Муаллиф оклов хукмларини чиқариш муаммолари ва окланганларни реабилитация қилиш институтини тахлил килади. Ишда келтирилган назарий ва амалий материаллар Тошкент Давлат юридик университети ва суд корпуси судьялари ва мутахассисларини тайёрлаш билан шуғулланадиган бошка ихтисослаштирилган университетларнинг илмий ва амалий ходимлари, ўкитувчилари, талабалари ҳамда прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, шунингдек, жиноят процесси муаммолари билан кизикувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон ва Америка адабий алоқалари
Акобирова С.Т.,Мазкур монография Ўзбекистон-Америка адабий алокаларига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Ғафур Ғулом ҳамда таникли афро- америкалик шоир, ёзувчи, драматург, публицист ва жамоат арбоби, Америка маданиятида катта ўрин эгаллаган "Харлем Ренессанси" харакатининг ғоявий ижодкорларидан бири Ленгстон Ҳьюз (Langston Hughes) каламига мансуб дунёда машҳур асарлар илмий таҳлил килинади. Монографияда шоирлар ҳаёти ва ижодининг мухим саҳифалари ҳақида нақл килинади, сара шеърларининг мазмун-моҳияти, ғоявий йўналиши ва бадиий жозибаси ҳакида фикр-мулоҳаза юритилади. Хусусан, "Турксиб йўлларида" шеърининг инглиз тилига бадиий таржимаси ("On the roads of Turksib") ва "Call to Creation" шеърининг ўзбекчага ўгирмаси ("Ижодга ундов") чуқур таҳлилга олинади, ўзига хос талкин ва тавсиф батафсил ёритилади. Монография филологлар, таржимонлар, журналистлар, тадкикотчилар, талабалар ва адабиёт ихлосмандлари ҳамда Ғафур Ғулом ва Ленгстон Хьюз ҳаёти ва ижоди билан кизикувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Терговчининг процессуал-тактик фаолияти ва унда қўлланиладиган илмий техник воситалар
Ҳамидов Б.Ҳ.,Ушбу монография терговчининг процессуал ва тактик фаолияти тушунчаси ва уни жиноятларни очиш ва олдини олишдаги аҳамияти, тергов ҳаракатларини ўтказишда терговчи томонидан процессуал ва тактик карорлар кабул килиш принциплари, терговчи томонидан экспертиза тергов ҳаракатини ўтказишнинг айрим тактик масалалари, жиноят иши қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов боскичларида терговчи ва суриштирув органи ўзаро ҳамкорлигининг процессуал ва криминалистик жиҳатлари, терговчи томонидан оптимал карорлар кабул килиш технологияси ҳамда терговчи томонидан жиноятларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган техник воситаларни такомиллаштиришнинг айрим маслалари бўйича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография илмий иш билан шуғулланувчи тадкикотчилар ва олий ўкув юртлари талабалари, шунингдек амалиёт ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ҳуқуқий демократик ислоҳотлар ва уларнинг мустаҳкам асослари
Азимов Ҳ.К.,Хукукий демократик давлатнинг тараккиёт жараёнларига эътибор каратар эканмиз, бу йўлнинг узоқ, айни маҳалда нақадар мураккаб ва зиддиятли кечганлигини гувоҳи бўламиз. Давлат ва жамият тараққиётида, айниқса ҳозирги глобаллашув даврида хукукий демократик давлат ва унинг мустаҳкам асослари хакидаги билимларнинг ўрни борган сари мухим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистоннинг ҳозирги кунда халкаро ҳамжамият билан интеграциялашув жарёнлари тобора мустаҳкам карор топиб бораётганлиги эътиборга моликдир. Шу нуктаи назардан олиб караганда, хозирги шиддатли кечаётган даврда ижтимоий- сиёсий жараёнларни хар тарафлама чукур тахлил асосида холис англаб етадиган, юксак сиёсий, хукукий билим ва мустақил тафаккурга эга, акл-заковатли, дунёкараши кенг, Ватан ва халк, миллат тақдирига масъул бўлган, замонавий, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш бугунги куннинг муҳим талабидир. Мазкур монографияда Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг миллий хамда умумбашарий тамойиллари, миллий ва маънавий кадриятлар ҳамда унинг тарихий аҳамияти, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, Давлат ва жамият бошкаруви тизимини такомиллаштириш мамлакат тараккиётининг устувор йўналиши сифатида. Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси: устувор йўналишлар, максад ва вазифаларга оид масалалар, Президентимизнинг асарлари, нутклари, карор ва фармонлари, тегишли манбалар, адабиётлар, ҳуқуқий асослар ва илмий манбаларни ўрганиш ҳамда тахлил этиш асосида ёритиб берилган. Ушбу монографияда мавзуга оид глоссарий ҳам баён этилган.
-
Шарномавий муносабатларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш
Бабаев Дж.И.,Ушбу монографияда шартномавий муносабатларда истеъмолчи етказилган зарарни қоплаш масалалари тахлил этилади. Бунда истеъмолчи макоми ва унинг хукукларини химоя килиш асослари, истеъмолчи тушунчасининг ва унинг ўзига хос жиҳатлари, истеъмолчилик мақомининг хукукий асослари, истеъмолчиларнинг хукукларини химоя килишнинг хориж тажрибаси, истеъмолчига етказилган зарарни қоплашда шартномавий- ҳукукий масалалари, истеъмолчи билан тузилган шартномаларни бузилиши ҳолатини аниклашнинг илмий-амалий тахлили, шартномавий муносабатларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш субъектларини аниклашга нисбатан ёндашувлар ва уларнинг ифодаланиши, истеъмолчига етказилган зарарни қоплашда шартномавий жавобгарликни қўллашнинг илмий-амалий тахлили амалга оширилган. Мазкур монография юриспруденция соҳасида таълим олаётган талабалар, тадкикотчилар. ўкитувчилар ва соҳага кизикадиган кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекстон Республикасида суррогат оналик ҳуқуқий тартибга солиш
Бабажанова Д.И.,Ушбу монографияда суррогат оналик тушунчасининг илмий ҳукукий таҳлили, эмбрионнинг фуқаролик ҳукуки объекти сифатидаги мақомини аниқлаш муаммолари, суррогат оналикни ҳуқуқий тартибга солиш манбалари суррогат оналик тўғрисидаги шартноманинг тушунчаси ва ҳуқуқий табиати, суррогат оналик тўғрисидаги шартноманинг шакли ва тузиш тартиби, суррогат оналик тўғрисидаги шартнома тарафларнинг хукук Ba мажбуриятларини белгилаш масалалари, эр-хотинни боланинг ота- онаси сифатида эътироф этиш шартлари, суррогат оналикда болаларнинг насл-насабини аниклаш ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш, суррогат оналик тўғрисидаги шартномани бажаришдан бош тортиш, ривожланган давлатларда суррогат оналикни хукукий тартибга солиш асослари таҳлили, мусулмон мамлакатларида суррогат оналикка муносабатларнинг ҳуқуий жиҳатлари, Ўзбекистонда суррогат оналикнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш муоммолари каби масалалар таҳлил этилган.
-
Цивилистика ҳуқуқий ёдгорликлари: Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва қонунчилиги пойдевори
Зокиров И.Б., Юлдашев Ж.И.,Ушбу монография терговчининг процессуал ва тактик фаолияти тушунчаси ва уни жиноятларни очиш ва олдини олишдаги аҳамияти, тергов ҳаракатларини ўтказишда терговчи томонидан процессуал ва тактик карорлар кабул килиш принциплари, терговчи томонидан экспертиза тергов ҳаракатини ўтказишнинг айрим тактик масалалари, жиноят иши қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов боскичларида терговчи ва суриштирув органи ўзаро ҳамкорлигининг процессуал ва криминалистик жиҳатлари, терговчи томонидан оптимал карорлар кабул килиш технологияси ҳамда терговчи томонидан жиноятларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган техник воситаларни такомиллаштиришнинг айрим маслалари бўйича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография илмий иш билан шуғулланувчи тадкикотчилар ва олий ўкув юртлари талабалари, шунингдек амалиёт ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ўғирлик учун жиноий жавобгарлик ва олдини олиш
Хасанов Т.Х.,Мазкур монографияда ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож килиш тушунчаси ва ижтимоий хавфлилиги; хорижий мамлакатлар жиноят конунчилигида ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлик учун жавобгарлик; ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож килишнинг объектив ҳамда субъектив белгилари; ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож қилишни квалификация қилиш; ўғрилик жиноятининг криминологик тавсифи; ўғрилик жиноятининг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар ҳамда олдини олиш чоралари каби масалалар баён этилган. Ушбу монография хукукни муҳофаза килувчи орган ходимлари, талабалар, докторантлар, мустакил изланувчилар ва барча кизикувчи шахслар учун мўлжалланган.
-
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи
Нарзуллаев О. Х.,Ушбу монографияда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, ҳайвонот дунёси объектлари ва уларни муҳофаза килиш масалалари, фойдаланиш ҳуқуқининг мазмуни, субъектлар ва объектлар, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни қонуний ва ноқонуний йиғиш, йиғиштириб олиш, сотиш ва сотиш, шу жумладан божхона қоидалари ва миллий меъёрий ҳужжатлар тўғрисида), суд жараёнлари ва назорат тизими, (Фауна соҳасида ноқонуний савдо, шу жумладан тергов, таъқиблар ва суд жараёнлари, уларнинг шакллари, кучли томонлари, заиф томонлари ва қийинчиликлари (дастлабки таҳлиллар), жарима, (қўлланиши мумкин бўлган маъмурий жарималар/санкциялар, Жиноят кодекси бўйича маълумотлар, шу жумладан, мол-мулкни мусодара қилиш билан боғлик қоидалар (хукукий тартиб-қоидалар ва жазоларни қўллаш), ҳайвонот дуеёсига оид миллий қонунчиликнинг кучли (ҳаволаки) томонларини тахлили, асосий хулосалар ва тавсиялар, жавобгарлик билан боғлиқ бошқа масалалар ёритилган. Ушбу монографияда билдирилган фикр ва мулоҳазалар ўрганилган мавзу бўйича ифода этилган. Монографиядаги фикрлар оддий тушунарли ва равон тилда баён этилган. Табиат муҳофазасига қизиқувчи ва ушбу соҳа билан шуғулланувчи ҳар бир мутахассисни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Мазкур монография илмий ходим ва тадкикотчилар, фауна ва флора соҳасига кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Фуқаролик судлов фаолиятида суд ҳужжатлари институти: назарий ва амалий таҳлил
Эсанова З.Н.,Монографияда фукаролик процессуал хукукида суд ҳужжатлари институти, суд ҳужжатлари таърифи ва таснифи, фукаролик процессуал конунчилигида мазкур институтларга киритилган янгиликлар, уларнинг тавсифи, суд хужжатларининг назарий ва амалий жиҳатлари, амалиётда кўллаш хусусиятлари, шунингдек соҳада келиб чикаётган муаммолар ва уларнинг ечимига доир фикр-мулоҳазалар, фукаролик процессуал конун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ўрин олган. Ушбу монографияда илгари сурилган назарий, амалий ва илмий аҳамиятга эга карашлар, ғоялар, фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар, якуний хулосалар ҳамда суд амалиёти мисоллари, солиштирма таҳлиллардан амалиёт ходимлари, докторантлар, мустакил изланувчилар, тингловчилар, магистрлар. талабалар, шунингдек кенг китобхонлар фойдаланиши мумкин.
-
Маъмурий ислоҳотлар шароитида давлат бошқарувининг ривожланиши
Ахмедшаева М.А.,Ушбу монографияда бугунги маъмурий ислоҳотлар шароитида давлат бошкарувини такомиллаштириш ва унинг ривожланиш йўналишлари ушбу масалага оид карашлар ва илмий концепциялар, янги илмий маълумотлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида назарий жиҳатлари баён этилган. Мамлакатимизда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар муносабати билан давлат органлари тизимини модернизациялашга қаратилган турли замонавий концепциялар таҳлил этилган. Ўзбекистонда давлат бошкарувининг модернизациялаш жараёнлари, айникса, маъмурий ислоҳот ва унинг мазмуни, мохияти, аввалги ислохотлар билан богликлиги, йўналишлари бугунги кун воқеликлари асосида таҳлил этилиб, бу шу аснода айрим назарий ва амалий тусдаги хулосалар шакллантирилган. Монография давлат бошкарув органлари тизими ва унинг ривожланиши масалалари билан шугулланадиган талабаларига, шунингдек, ушбу мўлжалланган.
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Нариманов Б.А.,Ушбу монографияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг шаклланиши ва ри- вожланишининг ҳуқуқий табиати, Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари- нинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг рам зларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва асослари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабати масалалари ҳамда но- давлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш масалалари тахлил этилган. Шунингдек, монографияда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фао- лиятини ташкилий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини татбиқ қилиш ва бу борадаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўкув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, мазкур масала юзасидан илмий изла нишлар олиб бораётган тадқиқотчиларга, амалиёт ходимларига мўлжалланган.
-
Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашнинг жиноят-процессуал жиҳатлари
Маматалиев Ш.Х.,Одил судловни амалга оширишнинг муҳим шартлари жиноят иши материалларини хавфсиз кўриб чикилишини таъминлаш, суд томонидан далилларни ўрганиш ва одил судлов қарорини чикариш учун бошка зарур процессуал харакатларни амалга оширишдир. Шу билан бирга, ушбу монографияда жиноят процессида хавфсиз иштирок этишни таъминлаш соҳасида вужудга келадиган, ўзгариб турадиган ва тугатиладиган жиноят-процессуал муносабатлар боғлиқ масалаларни хал килиш кўриб чикилади. Суд муҳокамасини хавфсиз ўтказиш ҳар йили 10 миллионга яқин одам гувохлар ва жабрланувчилар сифатида жалб этилиши билан боғлик бўлиб, уларнинг деярли тўртдан бир қисми жиноий одил судловда иштирок этиш ёки унга кўмаклашиш билан боғлиқ ноконуний таъсирга дучор бўлиши каби масалалар ёритилган. Шу билан бир вактда, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия, АҚШ, Россия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, амалиётдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига тўхталиниб, айрим муаммоларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган. Монография илмий тадкикотчилар, олий юридик таълим муассасаларининг талабалари ва магистрантларга ҳамда мазкур мавзуга кизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
"Ҳидоя" - камтарликнинг буюк намунаси ёхуд инсоният тарихидаги энг ҳурматга сазовор илмий-юридик асар
Назаров О.,Ушбу монография Тошкент давлат юридик университети Илмий-услубий Кенгашининг 2022 йил 23 июндаги 7-сонли мажлис баённомаси қарори билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. Муаллиф: Отабек Ғуломжон ўғли Назаров Тошкент давлат юридик университети 4-босқич "Жиноий одил судлов" факультети талабаси.
-
Экологик меъёрлаш тизимини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари
Ражабов Н.Ш,Монографияда экологик меъёрлашнинг хукукий асослари, унинг мақсади, вазифаси, экологик меъёрлар тушунчаси, тизими, экологик хавфсизликни таъминлашда, атроф табиий мухит объектларини ифлосланишдан ва камайиб кетишдан муҳофаза килишда, табиий ресурслардан окилона фойдаланишни таъминлашда экологик меъёрлашнинг ўрни ва аҳамияти, ушбу соҳада давлат бошкаруви органлари фаолиятининг назарий-ҳуқуқий масалалари, шунингдек, экологик стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг ҳукукий асослари каби масалалар ёритилган бўлиб, экологик конунчиликка оид нормаларни такомиллаштириш ва ҳал килишга ёрдам беради. Ушбу монография талабалар, илмий ходимлар, амалиётчилар, экология хукуки билан боғлик масалалар устида илмий изланишлар олиб бораётган тадкикотчилар, магистрлар ҳамда мазкур мавзу билан кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Монография докторлик диссертацияси асосида бажарилган ва нашр этилган.
-
Ислом хуқуқшунослигида шартнома ва мажбуриятлар
Рахманов А.,Монографияда ислом ҳуқуқининг умумий назарий қоидалари, мажбурият, фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг моҳияти ва унинг ҳозирги шароитлардаги роли таҳлил қилинган ва очиб беришга ҳаракат қилинган. Ислом ҳуқуқидаги шартнома ва мажбуриятларнинг ўзига хослиги масаласи кўрилган. Ушбу монография ислом ҳуқуқи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, юридик таълим талабалари ва барча қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
-
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий - ҳуқуқий тартибга солиниши
Бабажанова Д.,Дунё мамлакатларида жамиятнинг асосий бўғини сифатида оила асосий ўринни эгаллайди. Ҳозирда ота-она карамоғидан маҳрум бўлган болалар сони ортиб бормокда. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, «жаҳонда турли сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 140 миллион етим болалар мавжуд», Ҳисоботда келтирилган кўрсаткичларга кўра, ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларни жойлаштириш, фарзандликка олиш, оилага тарбияга олиш (патронат), васий ва ҳомий тайинлашни оилавий-ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. Жаҳонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш, ота-она карамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари қўлланилишининг ҳуқуқий тартиби, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий- ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш истиқболларини ўрганиш, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ муаммоларни илмий тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.