-
-
-
Ta'lim,
-
-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Ta'lim, -
-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
-
-
-
Юристнинг касбий этикаси
Исмаилов Б.И.,Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг "Юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳукуқбузарликлар содир этганлиги учун жавобгарлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" ПЗ-20170928486-сон гранти асосида тайёрланган. Мазкур ўқув қўлланмада юристнинг касбий этикаси курсининг предмети, мақсади ва вазифалари, умумий этиканинг асослари, одоб- ахлоқнинг тушунчаси ва моҳияти, одил судлов ва ҳуқуқни муҳофаза килиш фаолияти ҳақидаги қонунчиликнинг ахлоқий асослари, жиноят-процессуал исботлашнинг ахлоқий асослари, одил судловни амалга оширишнинг ахлоқий асослари, айрим тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг этик ва ахлокий асослари, суд музокарасининг этик ва ахлоқий асослари, айрим юридик касб вакиллари фаолиятининг ахлоқий асослари, юристнинг касбий фаолиятидаги этикети каби мавзулар атрофлича кенг ёритилган. Ўқув қўлланма бўйича лозим бўлган адабиётлар, қонунлар, норматив ҳужжатлар ва махсус адабиётлар тизимида берилган. Ўқув қўлланма юридик олий ўқув юрти талабаларига, тадқиқотчилар ва амалиёт ходимларига, юристнинг касб этикаси масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Судга қадар бўлган босқичда жиноят ишини тўхтатишнинг процессуал тартиби ва асослари
Уралов С.С.,Судга кадар бўлган боскичда жиноят ишини тўхтатиш асослари ва унинг процессуал тартиби ёритилган бўлиб, ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан мазкур институт тадкикот объекти бўлиб хизмат қилади. Судга кадар бўлган боскичда жиноят ишини тўхтатишнинг хукукий асослари кайта кўриб чикилиб, амалдаги конунчиликка қўшимча ва ўзгартишларни киритиш лозимлиги асослаб берилган. Мазкур монография талабалар, тингловчилар ҳамда мустакил изланувчилар учун тайёрланган бўлиб, ундан дарс машгулотларида, илмий тадкикот ишларида фойдаланишлари мумкинлиги кўзда тутилган.
-
Суриштирув ва дастлабки терговнинг умумий шартлари
Тулаганова Г.З.,Мазкур монографияда суриштирув ва дастлабки терговнинг умумий шартларининг назарий ва ҳуқуқий асослари ҳамда суриштирувчи, терговчи органларининг раҳбари уларнинг процессуал-ҳуқуқий ҳолати, мазкур соҳадаги хукукни қўллаш амалиёти ёритилган. Монографияда суриштирувчи ва терговчининг мустакиллигини таъминлаш ва улар хукукларининг таъминланишини тартибга солувчи жиноят- процессуал конунчилик нормаларини назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганиш, амалдаги қонунчиликнинг уларнинг ҳуқуқларини таъминлашдаги хусусиятларини очиб бериш, тегишли конун хужжатлари нормаларини такомиллаштириш, терговга кадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида шахс хукукларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар бериб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида дастлабки тергов институтининг ахамияти, моҳияти, унинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, дастлабки тергов умумий шартларининг ҳар бирини алоҳида тадкик этиш, дастлабки тергов органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан илмий тавсия, таклиф ва фикр-мулоҳазаларни баён этиш монографиянинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу монография ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ходимлари, ўқитувчилар, изланувчилар, юридик ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари, ТДЮУ, ИИВ олий таълим муассасаларининг тингловчи ва курсантлари ҳамда бошка китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Форс-мажор - фуқаролик ҳуқуқий категория сифатида: назарий ва амалиёт
Исанов Х.Р.,Монографияда форс-мажор ҳолати тушунчаси, моҳияти, ҳуқуқий табиати ва миллий ҳуқуқ тизимида тутган ўрни назарий ва амалий нуқтаи назардан таҳлил этилган. Форс-мажор ҳолатининг фуқаролик ҳуқуқий хусусиятлари, шунингдек унга оид хорижий давлатлар қонунчилиги ва суд амалиёти, халқаро тажриба, миллий қонунчилик ва суд амалиёти ўрганилиб, илмий- назарий хулосалар ишлаб чиқилган. Монография ҳуқуқшунослар, судьялар, ҳуқуқни қўлловчи шахслар, тадқиқотчилар, юридик соҳадаги таълим муассасалари талабалари ва кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Тезкор-қидирув фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари
Пўлатов А.С.,Тезкор-қидирув фаолияти бўйича монография тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси, махфий бўлмаган коидаларини ўз ичига олади. Монографияда замонавий тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Монографияда тезкор-қидирув фаолияти тушунчаси, максадлари ва вазифалари, принциплари, мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, монографияда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят процессида фойдаланишнинг меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чикилган. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ҳужжатлаштириш ва улардан жиноят процессида фойдаланиш тартиби батафсил кўриб чиқилган. Монография "Хукукни муҳофаза қилиш", "Юриспруденция" (бакалавр, магистрантлар) мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар, докторантлар, ўкитувчилар, шунингдек, хукукни муҳофаза килиш идораларининг курсантлари, тингловчилари ва тезкор-қидирув фаолияти ва жиноят-процессуал фаолият амалиётчилари учун мўлжалланган.
-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Монографияда хукукни қўллаш амалиётида халқаро хукук ва чет эл хукуки нормаларини қўллаш билан боғлик хукукий муносабатлар тизими тадкик этилиб, иктисодий судларда халкаро ҳукук ва чет эл хукуки нормаларини кўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий конунчилик ва хукукни қўллаш амалиёти, халкаро-хукукий хужжатлар, хорижий мамлакатлар конунчилиги, илмий назарий карашлар ва хукукий категориялар тахлил килинган.
-
Особенности расследования кибернетических преступлений
Давронов А.Р.,Материал монографии помогает студентам бакалавра, слушателям магистратуры и специалистам, а сфере раскрытия кибернетических преступлений разобраться в том, что обычно скрывается за терминами и шаблонными фразами "взлом электронной почты", "кибервойна" и "киберфишинг". Приводимые специальные методы атак подкрепляются примерами из практик. Углубленно разбираются механизмы и алгоритмы расследования кибернетических преступлений. На основе анализа уголовно- процессуального законодательства 10 зарубежных стран, соответствующих документов ООН, Европейского Союза, Совета Европы и СНГ обозначены процессуальные проблемы, возникающие B процессе расследования кибернетических преступлений, предложены возможные пути их решения. Сформулированные в настоящем научном труде предложения и выводы предоставляют следователям ученым и практикам качественно иные возможности создания инновационных автоматизированных методик и рекомендаций, направленных на повышение эффективности расследования преступных посягательств в сфере информационных технологий.
-
Омонат сақлаш муносабатларнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши
Ғайбуллаев А.И.,Ушбу монографияда бозор муносабатлари шароитида омонат саклаш шартномасининг тушунчаси ва юридик табиати, омонат саклаш шартномасининг хизмат кўрсатиш шартномалари тизимидаги ўрни, омонат саклаш шартномасининг предметини белгилаш ва шаклига оид муаммолар таҳлили, омонат саклаш шартномасининг мазмуни омонат сақлаш шартно- масининг алоҳида турлари, товар омборида омонат сақлаш шартномасини хукукий тартибга солиш муаммолари, товар омборида омонат саклаш ҳужжатларининг ҳуқуқий табиати каби масалалари таҳлил қилинган.
-
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмида суд ҳужжатларининг тутган ўрни
Пулатова Н.С.,Миллий юридик адабиётда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида инсон ҳуқукларини таъминлашда суд ҳужжатларининг ролини кучайтириш масаласи, комплекс, монографик тарзда тадкик этилди. Инсон ҳукукларини таъминлаш, уни мухофаза этици тизимида суд ҳимоясининг ўрни, суд ҳимояси натижалари бўлган суд ҳужжатларининг бевосита бузилган ҳуқукни тиклашдаги роли, суд ҳужжатларининг одил судлов хужжати сифатида инсон ҳукукларини таъминлашдаги хукукий аҳамияти, суд ҳужжатларининг турлари, уларнинг умумий ва фаркли жиҳатлари, ушбу ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, яъни суд ҳужжатлари назарияси давлат ва ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан тақлия этилиб, бу масалалар юзасидан муаллифлик ёндашувлари шакллантирилган. Монографиянинг илмий аҳамияти шунда ифодаланадики, унда шакллантирилган назарий хулосалар, эришилган натижалар келгусида судга оид мавзуларда илмий тадкикот олиб борадиган магистрантларга, докторантларга ва мустакил изланувчиларга фойдали бўлиши мумкин. Монографиянинг амалий аҳамияти, ундаги шакллантирилган назарий хулосалар "Давлат ва ҳуқук назарияси", "Инсон хукуклари", "Процессуал ҳужжатлар" каби предметларни ўкитишда, ушбу фан доирасида илмий ишлар олиб борувчилар томонидан, ишнинг суд ҳужжатлари, уларнинг турлари, умумий, фарк ркли ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда бу ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талаблар юзасида идан эришилган натижалар "Юридик техника" предметини, шунингдек, суд органларига оид махсус курсларни ўтишла фойдали бўлиши мумкин.
-
Рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш муаммолари
Кадирова М.Х.,Монографияда жиноят процессининг терговга кадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд ҳамда ижро боскичларини ракамлаштириш зарурияти ва аҳамияти; жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш имкониятлари хусусида фикрлар билдирилган. Монографияда шакллантирилган жиноят процессуал муддатлар институтига оид карашлар жиноят процессуал хукуки фани назариясини ривожлантиришга муайян хисса қўшиши ва муддатларга доир жиноят процессуал конун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари конун ижодкорлиги жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тезкор-қидирув, тергов ва суд амалиёти самарадорлигини оширишга оид норматив-хукукий хужжатларини тайёрлашда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари ходимларининг қонунни қўллаш амалиётида, юридик олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
-
Доказательства и доказывание в уголовном процессе
Маматкулова Х.У.,В настоящей монографии представлены основные положения доказательств в уголовном процессе, их свойства и некоторые вопросы доказывания по оловным делам. B работе определены Г общеправовые, методологические, идеологические, технологические, 4 а также отраслевые направления дальнейших научных исследований, 4 пути поиска новых законодательных инициатив, теоретических формулировок и постулатов, ориентирована судебная практика. Предназначена для научных работников, преподавателей, студентов юридических вузов и факультетов, сотрудников оперативно- розыскных подразделений и служб, следователей, прокуроров, судей. Рекомендована к публикации решением Научно-методического совета ТГЮУ (протокол от 26 декабря 2023 года за № 4).
-
Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг назарий ва амалий муаммолари
Мухаммедов А.А,Монографияда Ўзбекистон ҳудудида амал қилган фуқаролик ҳукуки та- мойиллари тизимларининг тадрижий ривожланиши, мусулмон фукаролик ҳуку ки тамойилларининг тавсифи, англо-америка ва қитъа ҳуқуки тизимида фукаро- лик ҳуқуқи тамойилларининг ўзига хос хусусиятлари, фукаролик ҳукуки тамо йилларининг фуқаролик-ҳуқуқий нормалар билан ўзаро муносабати, бозор му- носабатларини мустаҳкамлашда фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг роли, тад- биркорликни ривожлантиришга йўналтирилган фуқаролик ҳуқуқи тамойилла ри, шартнома интизомини мустаҳкамлашга хизмат киладиган фукаролик ҳуку ки тамойиллари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик хукуки тамойилларининг таъсир кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш муаммолари, фукаролик қонунчилигини ривожлантиришда фукаролик ҳукуки тамойилларининг йўналтирувчи таъсир кучи, суд амалиётида фуқаролик ҳуқу ки тамойилларини ҳисобга олиш ва қўллаш каби масалалар фуқаролик хукуки фани назарияси ва амалиётини такомиллаштириш юзасидан таҳлил этилади.
-
Педагогика тўғрисида
Кант Иммануал,Ушбу китоб улуг немис мутафаккири Иммануил Кантнинг «Педагогика тугрисида» номли асарининг ўзбек тилига қилинган биринчи таржимасидир. Унда файласуфнинг тарбия вазифалари ва усулларига доир ўз карашлари баён этил- ган. «Педагогика тўғрисида» И. Кантнинг сўнгги асарларидан бири бўлиб, у 1803 йилда Кант шогирди Ф. Т. Ринк томонидан файласуфнинг ўз қўли билан битилган қайдлари ҳамда педагогика бўйича маърузаларига оид ёзувлари асосида нашрга тайёрланган. Асарга профессор А.Х. Саидов кириш сўзи ёзган, унда И. Кант педа- гогик илмий изланишларига қисқача характеристика берилади. Китоб олий ўкув юртларида, халқ таълими тизимида мехнат килаётган мута- хассислар, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига бевосита ёки билвоси- та масъул бўлган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.