-
-
-
-
-
-
-
-
-
Хорижий мамлакатлар давлати ва хукуки тарихи (Қадимги дунё давлати ва ҳуқуқи тарихи) 1 қисмхи)
Мухамедов, Х.,Ушбу дарслик Хорижий мамлакатлар давлати ва хукуки тарихининг биринчи даври - к,адимги дунё давлати ва хукук,и тарихига багишланиб, унда мазкур укув курси урганадиган масалалар доираси, уларга ёндашиш усуллари, унинг вазифаси, даврларга булиб урганилиши, ахамияти, ижтимоий ва хук,ук,ий фанлар тизимида тутган урни ва улар билан узаро ало-кадорлиги, кадимги Шарк, ва антик дунё мамлакатларида давлат ва хукук.-нинг келиб ЧИК.ИШИ, ривожланиши сабаблари, хусусиятлари, ижтимоий ва давлат тузуми хукук,ининг асосий белгилари каби масалалар ёритилган.
-
Тарихий хотира беқиёс I жилд
Мазкур "Тарихий хотира беқиёс" китобининг иккинчи жилди Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихида катағон йилларида ноҳақ судланган, ўлим жазосига маҳкум этилган ва ишдан бўшатилган, туҳмат курбони бўлган прокуратура ходимлари ҳақидаги маълумотларни архив манбалари, тегишли ҳужжатлар орқали ўрганиш асосида яратилган бўлиб, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш, уни тарғиб қилиш, шу орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг ҳақиқий тарихини тиклаш ва кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар эътиборига асосли ҳамда тўлақонли етказиш, фукароларда прокуратура органларининг шарафли фаолияти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади. Китобни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архиви, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот-ресурс маркази, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Республикаси давлат архиви вилоят бошқармалари махфий фондлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти архиви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси архиви, Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, прокуратура органлари фахрийлари ва қатағон қилинган прокуратура ходимларининг авлодлари томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланилди.
-
Тарихий хотира беқиёс II жилд
[],Мазкур "Тарихий хотира беқиёс" китобининг иккинчи жилди Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихида катағон йилларида ноҳақ судланган, ўлим жазосига маҳкум этилган ва ишдан бўшатилган, туҳмат курбони бўлган прокуратура ходимлари ҳақидаги маълумотларни архив манбалари, тегишли ҳужжатлар орқали ўрганиш асосида яратилган бўлиб, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш, уни тарғиб қилиш, шу орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг ҳақиқий тарихини тиклаш ва кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар эътиборига асосли ҳамда тўлақонли етказиш, фукароларда прокуратура органларининг шарафли фаолияти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади. Китобни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архиви, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот-ресурс маркази, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Республикаси давлат архиви вилоят бошқармалари махфий фондлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти архиви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси архиви, Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, прокуратура органлари фахрийлари ва қатағон қилинган прокуратура ходимларининг авлодлари томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланилди.
-
O'zbekiston va buyuk g'alaba: Front hamda frontorti ishtirokchilariga qaratilayotgan yuksak e'tiborning huquqiy kafolatlari
Azimov H.I.,Mazkur monografiyada o'zbekistonliklarning eng og'ir va murakkab bir davrda, xususan, Ikkinchi jahon urushi yillarida fashizmga qarshi safarbar etilishi, respublika iqtisodiy va harbiy-texnik vositalarining urush ehtiyojlariga yo'naltirilishi bilan bog'liq jarayonlar, xalqimizning frontortidagi matonati va buyuk insonparvarlik fazilatlari, ayni paytda chekkan zahmatlari tarixiy hujjatlar va manbalar asosida yoritilgan. Shuningdek, frontlarda jangchilarimizning ko'rsatgan yuksak jasorati, respublikamizda tashkil topgan milliy hamda umumqo'shin qismlarining fashizmga qarshi janglardagi mislsiz, va nihoyat, g'alabani ta'minlashga qo'shgan munosib hissalari xolislik, adolat nuqtayi nazaridan tahlil qilingan. Shu bilan bir qatorda, kitobda Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va frontorti ishtirokchilarining xotiralari ham o'rin olgan. Tinchlikning tarixiy ahamiyatiga alohida e'tibor qaratib o'tilgan. Mazkur monografiya Oliy va o'rta maxsus o'quv yurtlari talabalari hamda O'zbekiston tarixi bilan qiziquvchi barcha kitobxonlar uchun mo'ljallangan.