-
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Қиличев Х., Махмудходжаева У., -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Қиличев Х., Махмудходжаева У.,Мазкур ўкув қўлланмада етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг маҳаллабай тизими доирасида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш, фарзандликка олиш тартиби ва унинг ҳуқуқи оқибатлари, фарзандликка олишнинг бекор килиш тартиби ва унинг оқибатлари, васийлик ва ҳомийликнинг мақсади ва вазифалари, васийлик ва ҳомийликни белгилаш тартиби, болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) масалалари таҳлил этилган бўлиб мазкур ўқув қўлланма олий юридик таълим талабалари, магстирлари, мустакил изланувчилари учун мўлжалланган.
-
Ворислик ҳуқуқи: назария ва амалиёт
Махмудходжаева У., Усмонова М.,Мазкур ўқув қўлланмада ворислик тўғрисидаги умумий коидалар, васият бўйича ворислик, васиятноманинг умумий тавсифи, васиятнома шаклига қўйиладиган талаблар, васиятнома бўйича мажбурият юклаш, конун бўйича ворислик тушунчаси, конун бўйича ворисларнинг меросга бўлган ҳуқуқлари ва мажубриятлари, меросни эгаллаш, нотариус томонидан мерос ишининг очиш тартиби, судлар тмонидан мерос иши билан боғлик ишларни кўриш каби масалалар ёритилган. Ушбу ўқув қўлланма Тошкент давлат юридик университети Ўкув адабиётини Академик ҳалоллик кенгаши 2025 йил 26 декабрдаги 280-сонли йиғилиш баённомаси билан нашрга тавсия этилган.
-
Халқаро экология ҳуқуқи:
Нарзуллаев О.,Сўнгги ўн йилликларда атроф-муҳитни муҳофаза килиш соҳасидаги глобал муаммоларга нисбатан давлатлар ва халкаро ташкилотлар томонидан катъий ҳукукий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу жараёнда халкаро хукукий нормалар ва институтлар жадал суръатларда ривожланиб, уларнинг таъсирида миллий қонунчилик тизимларида ҳам кенг қамровли ўзгаришлар кузатилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма табиатни халкаро миқёсда мухофаза килиш, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш, ҳамда инсон фаолияти натижасида бузилган табиий муҳитни тиклаш билан боғлиқ ижтимоий- хукукий муносабатларни тартибга солишнинг назарий ва масалаларини ёритишга қаратилгандир. Қўлланмада халқаро хукукий ҳужжатлар тахлили, тегишли миллий ва халкаро тажрибалар, шунингдек, соҳадаги етакчи олимлар маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг илмий тадқиқотлари таҳлил қилинган. амалий Қўлланма ҳуқуқшунос талабалар, докторант ва тадкикотчилар, юридик йўналишдаги ўкитувчилар, хамда халқаро экология хуқуқининг долзарб муаммоларига қизиқувчи мутахассислар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Ўқув қўлланма Юриспруденция йўналиши талабалари учун тавсия этилган.
-
Адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Давлятов В. Х.,Мазкур ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтининг ривожланиш босқичлари, адвокатура институтининг назарий- ҳукукий асослари, хусусан унинг ижтимоий-ҳуқуқий табиати, адвокатлик тузилмалари юридик мақомининг ўзига хос хусусиятлари, адвокатура институтида ўзини ўзи бошқаришнинг моҳияти, адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси, адокатлик бюроси ва юридик маслаҳатхона ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари, хорижий мамлакатларда адвокатлик тузилмаларининг ҳуқуқий мақомига оид масалалар таҳлил қилинган. Ўқув қўлланма олий таълим муассасалари бакалавриати магистратурасининг юридик таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабалари ҳамда адвокатура институти билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Жиноят-ижроия ҳуқуқи модули тушунчаси,
Ниёзова С.С.,Ушбу ўқув қўлланма юриспруденция йўналишида таълим олаётган талабаларга жиноят-ижроия ҳуқуқи модули учун мўлжалланган бўлиб, у ўз ичига жиноят-ижроия ҳуқуқи модули тушунчаси, предмети ва принциплари, жиноят-ижроия ҳуқуқи тизимида жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этиш принципларининг тушунчаси ва моҳияти, ушбу принципларнинг бошқа принциплар билан алоқадорлиги, хорижий мамлакатлар жиноят-ижроия қонунчилиги тизимида жазони ижро этишда татбиқ қилинадиган принциплар, жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этилишидаги камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва такомиллаштириш масалаларини қамраб олган. Ушбу ўқув қўлланма юридик олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура йўналишида таълим олаётган талабалар ва барча қизиққан ўқувчилар учун мўлжалланган.
-
-