-
Адолатга ҳиёнат
Тўхтамурод Тошев,Таниқли журналист ва ёзувчи Тўхтамурод Тошев кенг қамровли ўқувчи китобхонлар даврасида ўзининг "Меҳнат-инсонни улуғлайди" , "Эл ўғлони", "Муҳаббат рамзи", "Озодликғбуюк неъмат", "Одамларни севиб яшайман", "Адашганлар қисмати", "Ҳиёнат", Подполковникнинг қисмати", "Меҳр қолур муҳаббат қолур..." каби ўндан ортиқ китоблари билан яхши таниш. Ёзувчининг навбаттаги китоби-"Адолатга ҳиёнат" қиссаси китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Унда муҳаббат, севги, оилавий муносабатлар, ҳаёттаги қатор ижтимоий муаммолар ёзувчи томонидан моҳирона қайд этилган.
-
Кеча ва кундуз
Адулҳамид Чўлпон,ЧЎЛПОН ИЖОДИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ. Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (1898-1938) — шоир, ёзувчи, драматург, таржимон, ва жамоат арбоби. "Садои Туркистон", "Дархон", "Янги Шарқ", "Иштирокиюн", "Бухоро ахбори" газеталари ва "Муштум", "Гулистон" каби журналларда фаолият юритган. "Илмий кенгаш", "Чиғатой гурунги", "Нашри маориф" ташкилотлари ва "Турон" театрида адабий, илмий-маърифий ишлар билан шуғулланган. Унинг "Ўзбек ёш шоирлари", "Уйғониш" (1922), "Булоқлар" (1923), "Тонг сирлари" (1926) ва "Соз" (1935) тўпламлари; "Ойдин кечаларда", "Қор қўйнида лола", "Новвой қиз", "Қурбони жахолат", "ДўхтирМуҳаммадёр" сингари ҳикоялари; "Йўл эсдалиги", "Вайроналар орасидан", "Адабиёт надир?" каби очерк ва мақолалари; "Темирчи", "Гуноҳ", "Чўрининг исёни", "Ёрқиной", "Халил фаранг", "Ўлдирувчи" (1921), "Севги ва салтанат", "Чўпон севгиси" (1922), "Ёрқиной", "Яна уйланаман", "Қоровул уйқуси" каби саҳна асарлари ва "Кеча ва кундуз" романи мавжуд. Чўлпон "Маликаи Турондот" (К.Гоцци), "Терговчи" (Н.В.Гоголь), "Лаббай", "Хасис (Мольер) каби асарларни таржима қилган. Чўлпонга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва "Мустақиллик" ордени (1999) берилган.
-
Уруш ва тинчлик 3-4 китоблар
Лев Толстой,Бу китоб фақат уруш ёҳуд тинчлик ҳақида эмас. Унда мавзулар қамрови-одамлар қисмати, уларнинг тақдири, ўйлари қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатъи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муносабат билдираётган қаҳрамонлар қисмати сизга фавқулодда ҳодиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади. Андрей Болконский, Пьер Безухов, Николай Ростов, Наташа, Соня, Мари-улар билан узоқ муддат ўзингизни ҳамфикр, йўлдош, ҳамсуҳбатдек ҳис қиласиз.
-
-
ҚИЗИЛ ВА ҚОРА
Мари –Анри Бейль Стендаль,Қўлингиздаги ушбу китоб француз адиби Мари-Анри Бейль Стендаль қаламига мансуб “Le Rouge et le Noir” романининг рус тили орқали (француз тилидан рус тилига Сергей Бобров, Мария Богословскаялар “Красное и чёрное” номи остида таржима қилишган.) Она тилимизга Ҳасан Турабеков томонидан “Қизил ва қора” номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол- маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари – халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Ҳасан Тўрабеков ҳам доимо ҳалқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон- Ҳасан Тўрабековдан ушбу ҳизматлари учун беҳад хурсандмиз! Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1986-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки уша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, Франция Наполеоннинг ҳокимияти тугагандан кейин жамиятда қандай ўзгаришлар бўлганини, бу ўзгаришларнинг асарнинг асосий қаҳрамони Жюльен Сорель ҳаётида қандай роль ўйнагани билиб оласиз. Шунингдек, адиб асарда тарихни шунчаки ёритиб ёзмаган, балки унда (бошқа асарларда бўлгани каби) ишқ-муҳаббат, одамийлик, эътиқод ва виждон эркинлигини улуғлаган.
-
ҚОРА ҚУШ ЮЛДУЗИНИНГ СИРИ
Исажон Султон,“Беш ташаббус – беш китоб” лойиҳасининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди.Тўпламга “Генетик” , “Боқий дарбадар” романлари , “Робия Балхий қиссаси”, ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз – бир сўз билан айтганда – ўзлигимиз ҳақидадир
-
Маънавий маснавий
Жалолиддин РУМИЙ,Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маънавий маснавий” асари етти асрдан буён Шарқ тафаккури ва бадиий калом мухлисларини ўзига мафтун этиб келмоқда. Ушбу тенгсиз адабий обида ҳар бир имон эгасини Ҳақ ва ҳақиқат сари юксалтирувчи руҳий – қалбий нарвондир. Қўлингиздаги китоб Кўниё кутубхонасида сақланаётган энг мўътабар қўлёзма асосида нашрга тайёрланди. Ўзбек тилидаги таржимаси эса истеъдодли шоир Одил Икром томонидан амалга оширилди. Умид қиламизки, азиз ўқувчимиз ўз имкони даражасида ушбу бепоён маънавий уммондан баҳраманд бўлади.
-
МЕҲРОБДАН ЧАЁН
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ,Ўзбек романчилиги ва ҳаётий ҳикоялар жанрларининг асосчиси буюк устозимиз –Абдулла Қодирий (1894-1938) ХХ аср ўзбек адабиётининг буюк дарғаларидан бири бўлган. А.Қодирий дастлабки таълимни мусулмон мактаби, рус-тузем мактабида, Абулқосим шайх мадрасасида олган . 1925-1926 –йилларда Москвадаги адабиёт курсида таълим олган. Унинг дастлабки ижодлари “Самарқанд“, “Оина” , “Садои Туркистон” газеталари ва ўзи ташкил этган “ Муштум” журналида эълон қилинган. А.Қодирийнинг “ Тўй”, “ Аҳволимиз “, “Миллатимга”, “Фикр айлагил” каби шеърлари; “Бахтсиз куёв” драмаси, “Жувонбоз” , “Улоқда” (1916-йил), “Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди?” (1920-йил) каби ҳикоялари; “Ўткан кунлар” (1924-1926). “Меҳробдан чаён” (1929-йил) романлари , “Обид кетмон” (1934) қиссаси ҳозирги вақтда ҳам севиб ўқилади. Шунингдек , Н.В. Гоголниниг “Ўйланиш” (1935-йил), А.П.Чеховнинг “Олчазор” (1936-йил) асарларини она тилимизга маҳорат билан таржима қилган. 1937-йилнинг 31- декабрида “халқ душмани” сифатида қамоққа олиниб , 1938-йил 4-октябрда ўлимга маҳкум қилин-ган. Ёзувчининг ўзи ва асарлари 1956-йилдан бошлаб оқлан-ган. Абдулла Қодирий Алишер Навоий номидаги респуб-лика Давлат мукофоти лауреати (1991-йил) , “Мустақиллик” ордени билан тақдирланган (1994-йил).
-
ЁМҒИР
СОМЕРСЕТ МОЭМ,Инглиз адабиёти тарихида машҳур ёзувчи ва драматург Сомерсет Моэм (1874- 1965) ижоди алоҳида ўринга эга. Адиб ўз асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран очиб бергани, бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан номоён этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди. С.Моэмнинг “Инсоний эҳтиросларнинг уқубатлари” (1915) , “Ой ва чақа”, “Театр” романлари, кўплаб пъесалари ва айниқса, 1926 йилда нашр этилган “Казуарин дарахти” номли тўпламидан жой олган кўплаб ҳикоялари дунё халқларининг бир неча тилларига таржима қилинган. Сомерсет Моэм жаҳон адабиётида реалистик ҳикояларнинг моҳир устаси сифатида шуҳрат қозонган.Бу ҳикояларида ёзувчи китобхонни инсон руҳиятининг мураккаб дунёсига олиб киради, ҳаётга янгича назар билан – ҳам куюниб, ҳам кулиб қарашга ундайди.
-
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
АБДУЛЛА ОРИПОВ,Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов “Танланган асарлар” ининг саккизинчи жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган руҳият ва чуқур фалсафийлик омихта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко шеърхонлар улкан шоир ижоди янги мавзулар, янги ифода воситалари билан бойиганига, давр ва халқ шахс ва жамият, инсон ва унинг қалби, нур ва зиё, муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ёвузлик, самимият ва ҳасад, меҳр ва қабоҳат сингари ўлмас ва азалий мавзулар янги ифода воситалари орқали очиб берилганига ишонч ҳосил қилиб, янги шоирона нигоҳдан завқ оладилар, деб умид қиламиз.
-
САЙЛАНМА
Махтумқули,Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуғ шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб ўқиладиган ,ҳофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа куйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули – Фироғий асарларидан танлаб табдил этилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин руҳда таржима қилинган. Махтумқули ижодининг азиз мухлислари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Пирриевнинг жиддий саъй –ҳаракатлари натижасида амалга оширилган бу табдил Сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
КАРЛ IX САЛТАНАТИНИНГ ЙИЛНОМАСИ
Проспер Мериме,Проспер Мериме XIX аср француз адабиётида буюк навеллачи, романнавис, шоир ,адабиёт ва театр танқидчиси, тарихчи, таржимон сифатида ном қолдирган. У адабиётнинг реализм оқими рухида ёзилган новеллалар муаллифи сифатида жаҳон миқёсида машхур адиб ҳисобланади. Озод Шарафиддинов таржимасидаги ‘‘Карл IX салтанатининг йилномаси” романи ҳамда Абдумурод Кўчибоев томонидан бевосита француз тилидан ўзбекчага ўгирилган ‘‘Коломба“, “Кармен” каби новеллари Ўзбек китобхонларига яхши таниш. П.Мериме ўз асарларида саёҳатлари давомида тўпланган тарихий воқеаларини инсон тақдири билан омихта ҳолда қизиқарли услубда баён қилади. Миллий колоритнинг тарихий анъаналар, бадиий бўёқлар орқали таъсирчан ва ҳаққоний образларда тасвирлайди.
-
Гиёҳ ва таёқ
Мулуд Маммери,Мулуд Маммерининг ушбу романида жазоир халқининг мустамлакачиларга қарши қаҳромонона олиб борган адолаатли кураши тасвирланади.Роман бош қаҳрамонлари Тала қишлоғининг аҳолисидир.Роман ажойиб услубда ёзилган бўлиб, ундаги воқеалар ўзининг драматизмлиги билан китобхонда Жазоир халқига нисбатан меҳр ва муҳаббат туйғуларини уйғотади
-
Миртемир, Дўстлар даврасида
Миртемир,Бу китобга атоқли шоир Миртемирнинг адабиёт ҳақидаги ўйлари,аллома шоирлар ҳақидаги фикрлари.ёшларга ўгитлари жамланди
-
Ҳаёт дарвозаси
Омон Мухторов,Мен насрда ҳам назмда ҳам қалам тебратганим учундир, шоир дўстларимизнинг бу гапини қабул қилганман.Менга қадимий Бухорода туғилиш насиб этди ва қаддимни кўтармасимдан қаршимда ҳаёт дарвозаси кенг очилгандек бўлди
-
Туҳфа
Комил Синдаров,Муҳаббат мавзусининг ўзигак хос шоирона ифодаси,гўзаллик, бахт, қувонч, меҳр, туйғуларининг бетакрор тараннуми шоир ижодининг ўлмас мавзусига айланган.Шу боисдан шоир шеърларидан яқиндан хабардор бўлган шеърхон мухлислари унинг ижодига қайта ва яна қайта мурожат этишга ички бир эхтиёж сезади
-
-
-
-
Навоийнинг бадиий маҳорати
Алибек Рустамов,Филология фанлари доктори ,Шарқ классик адабиётининг чуқур билимдони Алибек Рустамов ўзининг мазкур к4итобини бубк мутаффаккир шоир Алишер Навоийнинг бадиий маҳоратига бағишлайди