-
-
Фалсафа,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Фалсафа,
-
-
-
-
-
Bezorilikning oldini olish
Karaketova D.Y,Ushbu o'quv qo'llanma bezorilikning oldini olish bilan bog'liq masalalarga bag'ishlangan bo'lib, unda bezori shaxsi, uning turmush tarzi va xulq- atvorining o'ziga xos xususiyatlari, bezorilik jinoyatining sabablari va unga imkon bergan shart-sharoitlar, bezorilikning oldini olish turlari o'rganilgan. Bezori shaxsning kriminologik tavsifi (ijtimoiy-demografik, jinoyat-huquqiy va ma'naviy-ruhiy belgilari) nafaqat bezori shaxsi mohiyatini ochib berish, balki bu boradagi mavjud muammo va kamchiliklarni aniqlash imkonini ham beradi. Bu esa, o'z navbatida, bezorilik jinoyatini sodir etgan shaxslarga nisbatan ta'sirchan profilaktik chora-tadbirlarni ishlab chiqishga zamin yaratadi.
-
-
Ўзбекистон конституцияси тарихи
Саидов А.,Ўзбекистон Республикасининг конституцияси мустақиллик йилларида ижтимоий - хаётнинг барча соҳаларида босқичма - босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда асосий ҳуқуқий кафолатидир.Шу маънода, Конституциянинг яратилиши тарихини атрофлича ўрганиш, бу муҳим ҳуқуқий хужжатнинг мазмун - мохиятини чуқур талқин ва таҳлил этиш мустақил Ўзбекистонинг энг янги тарихини ўқиб - ўрганишнинг таркибий қисми сифатида алоҳда аҳамият касб этади. Чунки, аслида ҳам, Ўзбекистон Конституциясининг ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва ривожлантирилиши жараёнлари мамлакат мустақиллик тарихининг бевосита бир узвий қисмидир.
-
Меҳробдан чаён
Қодирий А.,Анвар ва Раъно ... улар хақида адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Болалигидан тиришқоқ ва закийлиги, нозиктаъблиги билан атрофдагилар эътиборига тушган Анвар юқори мартабага ҳам эрта эришади. “Жасур қиз” таърифини олган Раъно ҳақида ҳам мактаб дарсликларида илк тасаввурларига эга бўлганмиз. Замонасининг зулми ёхуд зайли қурбонига айланмай, ўзининг шижоати билан муҳаббати ва келажаги йўлидаги ҳаракати, айтиш жоиз бўлса, таҳсинга сазоводир.Йиллар ошган мазкур асар ҳар гал ўқувчини қайсидир жиҳати билан сергаклантиради. Даврнинг жирканч муҳити, амалпарастлик, турмуш икир – чикирлари ва ниҳоят гўзал муҳаббат тавсифларига бой ушбу асарнинг бугунги кунгача ардоқда эканлиги тасодиф эмас, албатта...
-
Диёри бакр
Қодирий А.,Абдулла Қодирий ўз ижоди, яъни кетма – кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр – романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида қатор тахаллуслар билан чиқишлар қилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик мақола ва ҳикоячаларда Қодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг қалб оғриқлари орқали ҳис қилади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эҳтиёжи, қарашлари ҳамда манфаати қай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, даҳо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоқе, буюк ёзувчининг кичик асари ҳам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Қодирийнинг яна бир асари – “Диёри бакр” мутолааси ҳам ўқувчиларни катта асарлари сингари ҳаёжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.