-
-
-
Правовое регулирование и договорные особенности предоставления квалифицированной юридической помощи адвокатом
Хакимова К.Ф.,юриспруденция, -
-
Ёш раҳбар кадрларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш
Ахмеджанов К.Б. , Холов А.Х.,юриспруденция, -
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
-
юриспруденция,
-
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Цивилистика ҳуқуқий ёдгорликлари: Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва қонунчилиги пойдевори
Зокиров И.Б., Юлдашев Ж.И.,юриспруденция, -
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Нариманов Б.А.,юриспруденция,
-
Физическое воспитание и спорт
Докучаев Д.П.,Данное учебное пособие предназначено для всех направлений бакалавриата нашей Республики. В учебном пособии даны рекомендации и сведения о теоретических основах физической культуры и спорта, об организованные и проведении занятий по лёгкой атлетике (бег и прыжки), гимнастике, спортивным играм (футбол, волейбол, баскетбол), по плаванию и подвижным играм.
-
Принципы уголовного процесса
Джураев И. Б.,Настоящее учебное пособие посвящено принципам уголовного процесса в производстве по уголовным делам, его понятию, видам, правовой природе и сущности, вопросам соблюдения принципов уголовного процесса в ходе рассмотрения уголовных дел на различных стадиях производства досудебной и судебной стадиях, а также его особенностям. Следует отметить, что на дознании, предварительном следствии и судебном процессе, в ходе производства уголовных дел, вынесении законного, обоснованного и справедливого решения, на основе основных руководящих положений принципов уголовного процесса осуществляются процессуальные действия и принимаются соответствующие решения. Данное учебное пособие предназначено для профессоров, преподавателей, сотрудников, научных исследователей, слушателей, а также следователей, прокуроров и судей.
-
Правовое регулирование и договорные особенности предоставления квалифицированной юридической помощи адвокатом
Хакимова К.Ф.,Настоящее учебное пособие представляет собой комплексное исследование ключевых аспектов предоставления квалифицированной юридической помощи. В данном пособии рассматриваются понятие и содержание юридической помощи. Подробно анализируется, что включает в себя юридическая помощь, какие виды услуг могут быть предоставлены адвокатом, а также соглашение об оказании юридической помощи. Классифицируются различные формы юридической помощи, от консультаций и составления документов до представительства в судах и иных государственных органах. Описываются специфические особенности каждой из форм и условия их предоставления. Исследуется нормативно-правовая база, регулирующая деятельность адвокатов. Включены основные законы и подзаконные акты, регулирующие порядок предоставления юридической помощи, права и обязанности адвокатов, а также требования к их квалификации. Учебное пособие адресовано студентам юридических вузов, интересуется вопросами правового регулирования и организации деятельности по оказанию квалифицированной юридической помощи.
-
Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат
Гулямова Г.,Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда таълим соҳасининг долзарб масалаларидан бири бўлган педагогик технологиялар, уларни умумтаълимнинг таркибий қисми ҳисобланган юридик таълимда қўллаш, дарс жараёнида интерфаол методлардан фойдаланишнинг назарий жиҳатлари, шунингдек, педагогик маҳорат хусусида сўз юритилади. Ўқув қўлланмада продуктив таълим талаблари, таълим самарадорлигини оширувчи замонавий педагогик технологияларнинг интерфаол метод, воситаларини пухта ўзлаштиришнинг йўл-йўриқлари, педагогик технология асослари, унинг таркиби, тузилиши, вазифалари ва улардан ўринли фойдаланишга доир тавсиялар берилган. Қўлланма олий ўқув юртларининг давлат таълим стандартлари ва "Педагогик технологиялар" ўқув курсининг намунавий ўқув дастури асосида яратилди.
-
Ёш раҳбар кадрларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш
Ахмеджанов К.Б. , Холов А.Х.,Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёевнинг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари юзасидан Парламентга Мурожаатномасида «давлат бошқарувида очиқ- ликка асосланган, самарали қарорлар қабул қилиш тизимини тадбиқ этиш лозим» деган концептуал фикрлари асосида тайёрланган бўлиб, ёш раҳбарларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар таҳлил этилган. Шунингдек, бошқарув қарорларини қабул қилиш борасида қўлга киритилган сўнгги илмий-назарий маълумотлар, илмий изланишлар ҳамда хорижий мамлакатлар олимларнинг қарашлари ва назариялари тадқиқ этилган. Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура талабаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда унинг қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиларига мўлжалланган.
-
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,Ушбу монографиядан кўзланган максад жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда иш юритувни соддалаштиришнинг жиноят процессуал хуқуқий асосларини илмий жиҳатдан қиёсий хукукий тахлил килиш ва шу асосда жиноят процессуал конунчилигида шахснинг ҳукук ва эркинларини таъминлаш кафолатларини таъминлашга доир илмий хулосалар ишлаб чикишдан иборат. Монографияда жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг назарий асослари, айрим хорижий давлатларнинг жиноят процессуал конунчилигида соддалаштирилган тартиб элементлари киёсий хукукий жихатдан тахлил килинган. Мазкур монография соҳа мутахасисслари, тадкикотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
АҚШнинг марказий осиёга каратилган ташқи сиёсатида стратегик коммуникациялар
Иззатуллаев Б.,Мазкур монографияда стратегик коммуникациянинг назарий- концептуал жиҳатлари, АҚШ ташки сиёсатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунда АҚШнинг Марказий Осиёдаги ташки сиёсатида стратегик коммуникация истикболлари атрофлича тадкик этилган.
-
Краудфандинг - инновацияларни инвестициялашнинг янги усули сифатида
Тожибоев С.З.,Монографияда инновацияларни инвестициялаши турлари ва унинг тавсифи, краудфандинг тушунчасига оид илмий-назарий қарашлар, краудфандинг инвестициялашда фукаролик ҳуқуки институтларини қўллаш масалалари, краудфандинг шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари илмий таҳлил этилган. Уларни самарадорлиги ошириш бўйича илмий назарий хулосалар, амалий таклифлар асослаб берилган. Монография фукаролик ҳуқуки, тадбиркорлик ҳуқуки, интеллектуал мулк ҳуқуқи асарлари билан қизиқувчи мутахассислар, олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва мазкур соҳалар билан шуғулланувчи кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
Оқлов ҳукми ва реабилитация этилиш ҳуқуқи
Алишаев С.,Ушбу монографияда ноконуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган фуқароларнинг ҳуқуклари ва манфаатларини ҳимоя килувчи инсонпарварлик хужжати сифатида оклов хукми кўриб чикилган. Муаллиф окловларнинг чиқарилишини аниклайдиган омилларни аниклайди ва таҳлил қилади; биринчи инстанция судлари айблов ҳукмларининг исботланиш харажаси талаблари ва юкори инстанцияларда оклов ҳукмлари чиқариш асосларини тахлил килади. Муаллиф оклов ҳукмларининг чиқарилиш тенденцияларига (2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда судлар судланувчиларни атиги 7 жиноий иш бўйича окладилар ва 2017 йилда окланганлар сони динамикаси 59,135 тани ташкил этди, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 468 киши оқланиб, реабилитация килинган) ва уларнинг сонини кўпайишига эътибор қаратмоқда. Окловнинг процессуал асослари, унинг тузилиши ва мазмуни тахлил килинади. Муаллиф оклов хукмларини чиқариш муаммолари ва окланганларни реабилитация қилиш институтини тахлил килади. Ишда келтирилган назарий ва амалий материаллар Тошкент Давлат юридик университети ва суд корпуси судьялари ва мутахассисларини тайёрлаш билан шуғулланадиган бошка ихтисослаштирилган университетларнинг илмий ва амалий ходимлари, ўкитувчилари, талабалари ҳамда прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, шунингдек, жиноят процесси муаммолари билан кизикувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон ва Америка адабий алоқалари
Акобирова С.Т.,Мазкур монография Ўзбекистон-Америка адабий алокаларига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Ғафур Ғулом ҳамда таникли афро- америкалик шоир, ёзувчи, драматург, публицист ва жамоат арбоби, Америка маданиятида катта ўрин эгаллаган "Харлем Ренессанси" харакатининг ғоявий ижодкорларидан бири Ленгстон Ҳьюз (Langston Hughes) каламига мансуб дунёда машҳур асарлар илмий таҳлил килинади. Монографияда шоирлар ҳаёти ва ижодининг мухим саҳифалари ҳақида нақл килинади, сара шеърларининг мазмун-моҳияти, ғоявий йўналиши ва бадиий жозибаси ҳакида фикр-мулоҳаза юритилади. Хусусан, "Турксиб йўлларида" шеърининг инглиз тилига бадиий таржимаси ("On the roads of Turksib") ва "Call to Creation" шеърининг ўзбекчага ўгирмаси ("Ижодга ундов") чуқур таҳлилга олинади, ўзига хос талкин ва тавсиф батафсил ёритилади. Монография филологлар, таржимонлар, журналистлар, тадкикотчилар, талабалар ва адабиёт ихлосмандлари ҳамда Ғафур Ғулом ва Ленгстон Хьюз ҳаёти ва ижоди билан кизикувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Терговчининг процессуал-тактик фаолияти ва унда қўлланиладиган илмий техник воситалар
Ҳамидов Б.Ҳ.,Ушбу монография терговчининг процессуал ва тактик фаолияти тушунчаси ва уни жиноятларни очиш ва олдини олишдаги аҳамияти, тергов ҳаракатларини ўтказишда терговчи томонидан процессуал ва тактик карорлар кабул килиш принциплари, терговчи томонидан экспертиза тергов ҳаракатини ўтказишнинг айрим тактик масалалари, жиноят иши қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов боскичларида терговчи ва суриштирув органи ўзаро ҳамкорлигининг процессуал ва криминалистик жиҳатлари, терговчи томонидан оптимал карорлар кабул килиш технологияси ҳамда терговчи томонидан жиноятларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган техник воситаларни такомиллаштиришнинг айрим маслалари бўйича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография илмий иш билан шуғулланувчи тадкикотчилар ва олий ўкув юртлари талабалари, шунингдек амалиёт ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ҳуқуқий демократик ислоҳотлар ва уларнинг мустаҳкам асослари
Азимов Ҳ.К.,Хукукий демократик давлатнинг тараккиёт жараёнларига эътибор каратар эканмиз, бу йўлнинг узоқ, айни маҳалда нақадар мураккаб ва зиддиятли кечганлигини гувоҳи бўламиз. Давлат ва жамият тараққиётида, айниқса ҳозирги глобаллашув даврида хукукий демократик давлат ва унинг мустаҳкам асослари хакидаги билимларнинг ўрни борган сари мухим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистоннинг ҳозирги кунда халкаро ҳамжамият билан интеграциялашув жарёнлари тобора мустаҳкам карор топиб бораётганлиги эътиборга моликдир. Шу нуктаи назардан олиб караганда, хозирги шиддатли кечаётган даврда ижтимоий- сиёсий жараёнларни хар тарафлама чукур тахлил асосида холис англаб етадиган, юксак сиёсий, хукукий билим ва мустақил тафаккурга эга, акл-заковатли, дунёкараши кенг, Ватан ва халк, миллат тақдирига масъул бўлган, замонавий, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш бугунги куннинг муҳим талабидир. Мазкур монографияда Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг миллий хамда умумбашарий тамойиллари, миллий ва маънавий кадриятлар ҳамда унинг тарихий аҳамияти, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, Давлат ва жамият бошкаруви тизимини такомиллаштириш мамлакат тараккиётининг устувор йўналиши сифатида. Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси: устувор йўналишлар, максад ва вазифаларга оид масалалар, Президентимизнинг асарлари, нутклари, карор ва фармонлари, тегишли манбалар, адабиётлар, ҳуқуқий асослар ва илмий манбаларни ўрганиш ҳамда тахлил этиш асосида ёритиб берилган. Ушбу монографияда мавзуга оид глоссарий ҳам баён этилган.
-
Шарномавий муносабатларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш
Бабаев Дж.И.,Ушбу монографияда шартномавий муносабатларда истеъмолчи етказилган зарарни қоплаш масалалари тахлил этилади. Бунда истеъмолчи макоми ва унинг хукукларини химоя килиш асослари, истеъмолчи тушунчасининг ва унинг ўзига хос жиҳатлари, истеъмолчилик мақомининг хукукий асослари, истеъмолчиларнинг хукукларини химоя килишнинг хориж тажрибаси, истеъмолчига етказилган зарарни қоплашда шартномавий- ҳукукий масалалари, истеъмолчи билан тузилган шартномаларни бузилиши ҳолатини аниклашнинг илмий-амалий тахлили, шартномавий муносабатларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш субъектларини аниклашга нисбатан ёндашувлар ва уларнинг ифодаланиши, истеъмолчига етказилган зарарни қоплашда шартномавий жавобгарликни қўллашнинг илмий-амалий тахлили амалга оширилган. Мазкур монография юриспруденция соҳасида таълим олаётган талабалар, тадкикотчилар. ўкитувчилар ва соҳага кизикадиган кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекстон Республикасида суррогат оналик ҳуқуқий тартибга солиш
Бабажанова Д.И.,Ушбу монографияда суррогат оналик тушунчасининг илмий ҳукукий таҳлили, эмбрионнинг фуқаролик ҳукуки объекти сифатидаги мақомини аниқлаш муаммолари, суррогат оналикни ҳуқуқий тартибга солиш манбалари суррогат оналик тўғрисидаги шартноманинг тушунчаси ва ҳуқуқий табиати, суррогат оналик тўғрисидаги шартноманинг шакли ва тузиш тартиби, суррогат оналик тўғрисидаги шартнома тарафларнинг хукук Ba мажбуриятларини белгилаш масалалари, эр-хотинни боланинг ота- онаси сифатида эътироф этиш шартлари, суррогат оналикда болаларнинг насл-насабини аниклаш ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш, суррогат оналик тўғрисидаги шартномани бажаришдан бош тортиш, ривожланган давлатларда суррогат оналикни хукукий тартибга солиш асослари таҳлили, мусулмон мамлакатларида суррогат оналикка муносабатларнинг ҳуқуий жиҳатлари, Ўзбекистонда суррогат оналикнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш муоммолари каби масалалар таҳлил этилган.
-
Цивилистика ҳуқуқий ёдгорликлари: Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва қонунчилиги пойдевори
Зокиров И.Б., Юлдашев Ж.И.,Ушбу монография терговчининг процессуал ва тактик фаолияти тушунчаси ва уни жиноятларни очиш ва олдини олишдаги аҳамияти, тергов ҳаракатларини ўтказишда терговчи томонидан процессуал ва тактик карорлар кабул килиш принциплари, терговчи томонидан экспертиза тергов ҳаракатини ўтказишнинг айрим тактик масалалари, жиноят иши қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов боскичларида терговчи ва суриштирув органи ўзаро ҳамкорлигининг процессуал ва криминалистик жиҳатлари, терговчи томонидан оптимал карорлар кабул килиш технологияси ҳамда терговчи томонидан жиноятларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган техник воситаларни такомиллаштиришнинг айрим маслалари бўйича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография илмий иш билан шуғулланувчи тадкикотчилар ва олий ўкув юртлари талабалари, шунингдек амалиёт ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ўғирлик учун жиноий жавобгарлик ва олдини олиш
Хасанов Т.Х.,Мазкур монографияда ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож килиш тушунчаси ва ижтимоий хавфлилиги; хорижий мамлакатлар жиноят конунчилигида ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлик учун жавобгарлик; ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож килишнинг объектив ҳамда субъектив белгилари; ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож қилишни квалификация қилиш; ўғрилик жиноятининг криминологик тавсифи; ўғрилик жиноятининг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар ҳамда олдини олиш чоралари каби масалалар баён этилган. Ушбу монография хукукни муҳофаза килувчи орган ходимлари, талабалар, докторантлар, мустакил изланувчилар ва барча кизикувчи шахслар учун мўлжалланган.
-
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи
Нарзуллаев О. Х.,Ушбу монографияда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, ҳайвонот дунёси объектлари ва уларни муҳофаза килиш масалалари, фойдаланиш ҳуқуқининг мазмуни, субъектлар ва объектлар, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни қонуний ва ноқонуний йиғиш, йиғиштириб олиш, сотиш ва сотиш, шу жумладан божхона қоидалари ва миллий меъёрий ҳужжатлар тўғрисида), суд жараёнлари ва назорат тизими, (Фауна соҳасида ноқонуний савдо, шу жумладан тергов, таъқиблар ва суд жараёнлари, уларнинг шакллари, кучли томонлари, заиф томонлари ва қийинчиликлари (дастлабки таҳлиллар), жарима, (қўлланиши мумкин бўлган маъмурий жарималар/санкциялар, Жиноят кодекси бўйича маълумотлар, шу жумладан, мол-мулкни мусодара қилиш билан боғлик қоидалар (хукукий тартиб-қоидалар ва жазоларни қўллаш), ҳайвонот дуеёсига оид миллий қонунчиликнинг кучли (ҳаволаки) томонларини тахлили, асосий хулосалар ва тавсиялар, жавобгарлик билан боғлиқ бошқа масалалар ёритилган. Ушбу монографияда билдирилган фикр ва мулоҳазалар ўрганилган мавзу бўйича ифода этилган. Монографиядаги фикрлар оддий тушунарли ва равон тилда баён этилган. Табиат муҳофазасига қизиқувчи ва ушбу соҳа билан шуғулланувчи ҳар бир мутахассисни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Мазкур монография илмий ходим ва тадкикотчилар, фауна ва флора соҳасига кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Фуқаролик судлов фаолиятида суд ҳужжатлари институти: назарий ва амалий таҳлил
Эсанова З.Н.,Монографияда фукаролик процессуал хукукида суд ҳужжатлари институти, суд ҳужжатлари таърифи ва таснифи, фукаролик процессуал конунчилигида мазкур институтларга киритилган янгиликлар, уларнинг тавсифи, суд хужжатларининг назарий ва амалий жиҳатлари, амалиётда кўллаш хусусиятлари, шунингдек соҳада келиб чикаётган муаммолар ва уларнинг ечимига доир фикр-мулоҳазалар, фукаролик процессуал конун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ўрин олган. Ушбу монографияда илгари сурилган назарий, амалий ва илмий аҳамиятга эга карашлар, ғоялар, фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар, якуний хулосалар ҳамда суд амалиёти мисоллари, солиштирма таҳлиллардан амалиёт ходимлари, докторантлар, мустакил изланувчилар, тингловчилар, магистрлар. талабалар, шунингдек кенг китобхонлар фойдаланиши мумкин.
-
Маъмурий ислоҳотлар шароитида давлат бошқарувининг ривожланиши
Ахмедшаева М.А.,Ушбу монографияда бугунги маъмурий ислоҳотлар шароитида давлат бошкарувини такомиллаштириш ва унинг ривожланиш йўналишлари ушбу масалага оид карашлар ва илмий концепциялар, янги илмий маълумотлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида назарий жиҳатлари баён этилган. Мамлакатимизда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар муносабати билан давлат органлари тизимини модернизациялашга қаратилган турли замонавий концепциялар таҳлил этилган. Ўзбекистонда давлат бошкарувининг модернизациялаш жараёнлари, айникса, маъмурий ислоҳот ва унинг мазмуни, мохияти, аввалги ислохотлар билан богликлиги, йўналишлари бугунги кун воқеликлари асосида таҳлил этилиб, бу шу аснода айрим назарий ва амалий тусдаги хулосалар шакллантирилган. Монография давлат бошкарув органлари тизими ва унинг ривожланиши масалалари билан шугулланадиган талабаларига, шунингдек, ушбу мўлжалланган.
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Нариманов Б.А.,Ушбу монографияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг шаклланиши ва ри- вожланишининг ҳуқуқий табиати, Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари- нинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг рам зларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва асослари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабати масалалари ҳамда но- давлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш масалалари тахлил этилган. Шунингдек, монографияда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фао- лиятини ташкилий-ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини татбиқ қилиш ва бу борадаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўкув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, мазкур масала юзасидан илмий изла нишлар олиб бораётган тадқиқотчиларга, амалиёт ходимларига мўлжалланган.