-
-
-
-
-
-
-
Study and research guide in computer science. Profiles of Universities in the USA.
Toller W., Yasner J., Pieper M., -
-
Iqtisod,
-
-
-
-
-
-
-
-
Амир Темур ва Франция
Саидов А.,Таниқлий француз олими Люсьен Карен ва Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Акмал Саидов ҳаммуалифликда Амир Темур ва темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишлаб ёзган мазкур китобнинг биринчи нашри чиққанига йигирма йил бўлди. Ўтган даврда ҳар икки муаллифнинг айни мавзудаги тадқиқотлари кўлами бир биридан қизиқарли маълумотлар ҳисобига изчил кенгайди. Китобнинг навбатдаги нашри ана шу янги илмий - ижодий изланишлар натижалари билан тўлдирилган.
-
Жиноят иши бўйича суд муҳокамасини ўтказиш ва суд мажлиси баённомасини юритиш тўғрисида методик қўлланма
Р.Тошбоев,Ушбу қўлланмада моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг тушунтиришлари, назарий қарашлар қўлланилган бўлиб, унда жиноят ишларини суд мажлисига тайёрлаш ва кўриб чиқишни, суд мажлиси баённомасини суд процессининг турли босқичларида расмийлаштиришни муҳим жиҳатлари ёритилган. қўлланма одил судловни амалга оширишнинг муҳим қисми ҳисобланган суд мажлисини олиб бориш бўйича судьялик кўникмаларини шакиллантиришга, такомиллаштиришга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз. Қўлланма раислик қилувчи судья учун жиноят иши бўйича суд муҳокамасини ташкил этиш ва ўтказишда методик материал бўлиб хизмат қилиши мумкин.
-
Study and research guide in computer science. Profiles of Universities in the USA.
Toller W., Yasner J., Pieper M., -
-
-
-
Эркин иқтисодий зоналарнинг ҳуқуқий мақоми
Камалов М.Н.Имомов,Мазкур ўқув қўлланмада эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг хусусиятлари, уларни барпо этиш мақсади ва сабаблари, ушбу ҳудудларнинг жаҳон иқтисодий муносабатларида тутган ўрни, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида тузиладигн инвестиция шартномалари, экспорт ва импорт битмлари ҳамда уларни тузишга қўйиладиган талаблар, эркин иқтисодий зоналарда корпоратив бошқарувни яхшилашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш каби масалалар ёритилган. Ушбу ўқув қўлланма магистрантлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Жиноят ишлари бўйича махсус билмлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатлари
Астанов. И,Ушбу монография жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатларга, маҳсус билимлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий таҳлили, амалиёти ва замонавий имкониятлари, қўлланиладиган илғор технологияларига бағишланган. Унда жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, жиноят ишлари бўйича маҳсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал - ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари, жиноят ишлари бўйича маҳсус билималардан фойдаланишнинг криминалистик жиҳатлари, айрим хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш истиқболлари масалалари ёритиб берилган
-
Давлат хизмати
Хожиев Э.Т.,Мазкур ўқув қўлланмада давлат хизмати тушунчаси, ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва вазифалари, ҳуқуқий асослари ва асосий принциплари; давлат - хизмат муносабатлари; давлат хизматчилари тушунчаси, хусусиятлари, таснифи ва ҳуқуқий мақоми; Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ ва давлат - хизмат муносабатларнинг тугатилиши; ривожланган давлатларда давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига қаратилган масалалар ёритиб берилган.